Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патогенези. Инфекциянинг юқиши механизми, асосан 
унинг кириш йўллари: юқори нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш 
ва жинсий аъзоларининг шиллик пардаси ҳолати патологик 
жараённи белгилаб беради. 
Инфекциянинг 
кириш 
дарвозаларида 
бирор 
ўзгариш 
аниқланмайди. Вирус сўлак безлари тўқимасига нисбатан 
тропизм хусусиятига эга ва касалликнинг локал шаклларида шу 
безларда жойлашади. Вирус организмнинг бутун ҳаёти давомида 
персистенцияланади. 
Инфекциянинг 
бирламчи 
киришига 
жавобан 
организм 
иммун 
жиҳатдан 
қайта 
қурилади. 
Цитомегаловирусли инфекциянинг латент шаклдан яққол клиник 
белгилар ифодаланадиган шаклга ўтишида туртки омил бўлиб, 
интеркуррент касалликлар цитостатиклар иммунодепрессант-
ларнинг бошқа турларини қўллаш ҳисобланади. Охирги йилларда 
ОИВ юқтирилган одамларда цитомегаловирусли инфекциянинг 
қўзиши долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаяпти. Латент 
цитомегаловирусли инфекцияси бор ҳомиладор аёлларда ҳомила 
ҳамма вақт ҳам зарарланмайди. Ҳомила зарарланиши учун аёлда 
латент инфекция қўзиб, вирусемия ривожланиши талаб этилади. 
Ҳомиладорлик даврида аёлнинг инфицирланиши юзага келганда 
ҳомиланинг зарарланиш хавфи ошади, лекин бундай инфицир-
ланиб, иммунитет ҳосил қилган аёлга нисбатан вирусемия 
фазасида инфекциянинг ҳомилага ўтиши осонрок кечади. 
Инфекциянинг жинсий алоқа пайтида ҳам юқиши мумкин.
Касалликнинг авж олиб бориш механизм ва турмушда 
орттирилган 
хиллари 
тафовут 
қилинади. 
Туғма 
хили 
цитомегаловирусли синдром деган нарсани ҳам ўз ичига олади 
(бола ташлаш, боланинг ўлик чала туғилиши, жигар зарарланиб, 
сариқлик бошланиши, марказий нерв тизими зарарланиши, 


279 
тромбоцитопеник пурпура, тарқоқ сепсис). Касалликнинг 
турмушда орттирилган хили иситма чикиш, захарланиш
мушакларда оғриқ бўлиши (миалгия), лимфоаденопатия билан 
ўтади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling