Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси
турғунлик 
давр 
аниқланмаган, 
чунки 
цитомегаловирусли инфекция латент кўринишда кечади, 
касалликнинг яққол ифодаланган клиник белгилари эса маълум 
бир туртки омил таъсирида ривожланади. Цитомегалия клиник 
кўринишларнинг умумий тасдиқланган классификацияси мавжуд 
эмас. Цитомегаловирусли инфекцияларнинг қуйидаги клиник 
шаклларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади: 
А.Орттирилган цитомегалия: 
1.Латент (маҳаллий) шакли. 
2.Ўткир мононуклеоз шакли. 
3.Тарқоқ шакли. 
Б.Тугма цитомегалия: 
1.Ўткир шакли. 
2.Сурункали шакли. 
В.ОИВ-инфицирланган ва иммунитети сусайган шахслардаги 
цитомегалия.
Соғлом одамларда қон зардобида антителолар борлиги 
цитомегаловирусли 
инфекциянинг 
кенг 
тарқалганлигини 
кўрсатади. Масалан, умумий текширилганлардан антитело- 
ларнинг топилиши 63-68% ҳолларда донорларда аниқланди.
Латент цитомегаловирусли инфекция беморнинг бутун умри 
мобайнида давом этиб, клиник жиҳатдан намоён бўлмайди. 
Бироқ, маълум сабаблар таъсирида касалликнинг манифест 
шаклига айланади. Кўпинча цитомегаловирусли инфекциянинг 
бирламчи латент шакли кўпрок келиб чиқади, лекин 
инфицирланганларнинг бир қисмида касаллик ўткир фазада 
кечиб, кейинчалик унда клиник белгиларнинг сусайиши ва 
иккиламчи латент цитомегалия келиб чиқиши характерли. 
Орттирилган цитомегалиянинг ўткир шакли ўзини клиник 
белгилари билан инфекцион мононуклеозни эслатади. Лекин 
гетерогемагглютинация реакциялари (Паул Буннел, ХД/ПБД, 
Ловрика, Гоффа, Бауэр, Ли- Девидсон) манфий бўлади. 
Касалликнинг бу шакли қон қуйилганда ва жинсий хаёти актив 
бўлган ёшларда ривожланиши мумкин. Турғунлик даври 20-60 
кун, касалликнинг давомийлиги 2-6 хафта, касалликда қуйидаги 
клиник белгилар кузатилади: тана ҳароратининг кўтарилиши 


280 
(бунда ҳарорат эгри чизиғи нотўғри), интоксикация аломатлари
яъни қалтираш, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, мушакларда 
оғриқлар, талоқ катталашиши мумкин. Периферик қонда нисбий 
лимфоцитоз, атипик мононуклеар ҳужайралар 10% дан ортиқ 
ошган бўлади, бунда лейкоцитлар меъёрида, пасайган, кам 
холлардагина бир оз ошади. Инфекцион мононуклеоздан фарқ 
қилиб, касалликда тонзиллит ва тарқоқ лимфоаденопатия 
бўлмайди. 
Асоратлари: 
интерстициал ёки сегментар пневмония
плеврит, миокардит, артрит, энцефалит, Гийена- Барре синдроми, 
ўткир фазадан кейин бир неча ҳафта давомида астенизация ва 
вегетатив томир бузилишлар сақланиб қолади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling