Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
IX боб. ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ҲАМШИРАЛАР БИЛИШИ
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ.
IX боб. ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ҲАМШИРАЛАР БИЛИШИ
ШАРТ БЎЛГАН АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР БЮРНЕ ТЕРИ АЛЛЕРГИК СИНАМАСИ Бруцеллёз касаллигини ташхислашда Бюрне тери - аллергик синамаси қўйилади. Усулияти: Текшириш лозим бўлган бемор билагининг ички сатхига, терининг эпидермис қаватига ингичка игна билан 0,1 мл миқдордаги бруцеллёз антигени юборилади. Беморнинг организмида бруцеллёз инфекцияси бўлса, бруциллин юборилганидан 8–10 соат кейин терининг ўша (бруциллин юборилган) жойида яллиғланиш аломатлари (шиш, қизариш, оғриқ) пайдо бўлади ва 24– 28 соатгача кўпайиб боради, бу аломатлар 38-48 соатдан сўнг аста- секин йўқола бошлайди. Бюрне реакциясининг натижаси қуйидагича баҳоланади: тери– нинг бруцеллин юборилган жойида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, реакция натижаси манфий деб ҳисобланади, бруцеллин юборилган жой 1 см диаметрда қизарса, беморда бруцеллёз бор деб гумон қилинади; 2–3 см диаметрда қизариш ва шиш пайдо бўлса реакция натижаси салгина мусбат деб ҳисобланади, 4–5 см диаметрда қизариш ва шиши пайдо бўлса, реакция натижаси мусбат бўлади, ниҳоят 6–8 см диаметрда қизариш ва шиш пайдо бўлса реакция натижаси ўта мусбат ҳисобланади. БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ. Даво зардоби беморнинг венасига ва мушаклари орасига Безредко усули билан юборилади. Керакли дозадаги зардобни юборишдан олдин бемор организмининг от зардоби оқсил моддаларига сезувчанлиги синаб кўрилади. Бунинг учун аввал бемор билагининг ички томон терисига 100 баравар суюлтирил– ган зардоб 0,1 мл юборилади. 20 минут ўтгач, укол қилинган жойнинг қизаргани кичкина бўлса, яъни сатҳи 0,9 см дан ошмаса, натижа манфий хисобланади. Натижа манфий бўлганда суюлти– рилмаган зардобдан 0,1 мл тери остига юборилади. Бунга ҳеч қандай реакция бўлмаса, 30 минут ўтказиб туриб, керакли дозадаги зардобнинг ҳаммаси мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Синов натижаси ижобий бўлса (яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок қизариб чиқса), тери остига суюлтирилган зардоб юборилади. Кейин 30 минут 285 ўтгач, керакли дозани мушак орасига юборилади. Синов натижалари ижобий бўлса (яъни, суюлтирилган зардоб юборил– ган жой кўпрок кизариб чиқса), тери остига суюлтирилган зардоб юбориш давом эттирилади. (20 минут оралаб 0,5 мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дан юборилади). Реакция бўлмаса, тери остига 0,1 мл суюлтирилмаган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керак ли дозанинг ҳаммаси мушак орасига инъекция қилинади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling