Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ОРҚА МИЯ СУЮҚЛИГИНИ ОЛИШ 
Люмбал пункция учун бемор оёқлари тиззаларида 
букланган ва тизза қорнига тортилган ҳолда ўнг ён бошини босиб 
ёстиқсиз ётиши керак. Люмбал пункцияни врач бажаради. 
Тиббиёт ҳамшираси орқа вазиятни сақлаш учун чап қўлини 
бемор ёнбоши остига, кафтини пастга қаратиб киритади ва бемор 
ётган стол ёки каровот четини чап қўли билан беморнинг оёқлари 
ушланади. Иккинчи ёрдамчи эса беморнинг бошини ушлаб 
туриши керак. Пункция бел умуртқасининг 3–4 бел умуртқалари 
соҳасида амалга оширилади. 
Пункция қилинадиган соҳа терисига йод настойкаси 
суртилиб, сўнгра ўша заҳоти спирт билан артилади. Терига йод 
ва спирт суртишни умуртқалар бўйлаб ўтадиган чизиқдан 
бошланади, сўнгра шу чизиқнинг чап ва ўнг томонидан ҳали 
ишлов берилмаган тери кисмларига суртишга ўтилади. Бунинг 
учун тиббиёт ҳамшираси беморнинг ёнбош суяклари қирралари– 
ни пайпаслайди ва йод настойкаси билан уларни туташтирадиган 
чизиқдан ўтказади. Бу чизиқ умуртқа поғонасининг 3–4 бел 
умуртқалари қирралар, ўсиқлари сатҳида кесиб ўтади. Мандрен– 


288 
ли махсус узун игнани катта ёшдаги беморга 4–6 см чуқурликда 
киритилади. Орқа мия пардалари тешилганидан кейин мандрен 
чиқарилади ва игна калла суяги ичидаги босимни ўлчаш учун 
мономерга уланади. Узунлиги 300-600 ммли ҳар қандай юпқа 
шиша найчадан ҳам мономер сифатида фойдаланса бўлади. 
Резина найча бўйлаб юқорига аста-секин кўтарилади. 
Суюқликнинг пункцион игнадан кўтариладиган мм даги 
максимал даражаси калла суяги ичидаги босимни кўрсатади. 
Суюқлик нормада тиниқ ва рангсиз бўлади. Йирингли 
менингитларда суюқлик лойқа, йирингли, серрозли менингитлар- 
да эса тиниқ ёки товланувчандир. Суюқликнинг биринчи 
томчилари одатда йиғилмайди: улар игна остига қўйилган дезин- 
фекцион эритма солинган тоғорага тушади. Суюқликнинг кейин- 
ги порцияси бир неча стерил пробиркаларга йиғилади ва 
текшириш мақсадида лабораторияларга юборилади. Игна 
чиқарилгандан сўнг пункция килинган жойга келеолга хўлланган 
стерил пахта ёпиштирилиб қўйилади. Пункциядан сўнг бемор 
қорни билан ётқизилади ва каталкада палатага жўнатилади. 
Палатада бемор 2 соат давомида ёстиқсиз ётиши керак, бу давр 
ичида овқат ейиш ман этилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling