Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ЎЛАТГА ҚАРШИ КИЙИМ КИЙИШ ТАРТИБИ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ЎЛАТГА ҚАРШИ КИЙИМ КИЙИШ ТАРТИБИ 
Ўта хавфли инфекциялари /ўлат, вабо, геморагик иситмалар
чин-чечак, куйдиргининг тарқалган шакллари/ қайд қилинганда, 
ўлатга қарши махсус кийим кийилади. 
1. Кийим кийишдан олдин табобат ходими ўзини ҳимоя 
қилиши учун шахсий аптечкадаги дори-дармонлардан фойдала– 
нади. 
Масалан, ўлатга қарши табобат ходими ўзига 500 минг 
бирликда стрептомицин эритмасини мушак орасига юборади. 
Аптечкадаги 70% ли спирт эритмаси ёки калий перманганат 
эритмаси билан оғзини чаяди, кўзига альбуцид эритмасини 
томизади. 
2. Табобат ходими кийими устидан олдин комбинзон ёки 
пижамани, сўнгра пайпоқ ёки чулки ва размеридан каттароқ 
резина этик кияди. 
3. Пешона қисми умуман кўринмайдиган қилиб рўмол 
ўралиб, чап томонида бантик қилиб боғланади. 
4. Ўлатга қарши халат, рўмол боғлангандан сўнг шундай 
кийиладики, халат узвий тегиб туриши керак. 
5. Кейин ходим марли-пахтали маскани шундай тақиб 
боғлайдики, юқори боғлагичлари энса суяги устида, пастки 
боғлагичлари юқоридан боғланади ва кўзойнак тақилади. 
6. Бутунлигига ишонч ҳосил қилинган резина қўлқоп 
кийилади. Сўнгра 3% ли хлорамин эритмаси билан намланган 
сочиқ халат бойламига тиқиб қўйилади. Ушбу кийим билан 
табобат ходими 2 соат ишлаши мумкин. 
Табобат ходими қатъий эпидемияга қарши кўрсатмаларга 
амал қилиб, қуйидаги тартибда ечинади: сочиқ, кўзойнак, маска, 
халат, рўмол, этик, резинали қўлқоп, носки ёки чулки, комбинзон 
ёки пижама. 


286 
Эслатма: 1.Агар табобат ходими даволовчи врач бўлса, 
рўмолдан олдин фонендоскоп тақади. 
2. Агар беморда қусиш аломатлари қайд қилинса, сочиқдан 
олдин резинали фартук тақади. 
3.Беморда геморрагик иситма қайд қилинса, 2 тадан резина– 
ли қўлқоп кияди. 
 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling