295
-Олиш усули қуйидагича:
Стерил тампон ҳамда пробирка тайёрлаш керак. Бемор стулга
бошини орқасига эгилган ҳолда ўтқазилади. Пробирка чап қўлга
олиниб, ўнг қўл билан аста секин тампон чиқарилади. Чап қўл
билан бемор бурнининг учи сал кўтарилиб, ўнг қўл билан тампон
айланма ҳаракат қилган ҳолда ички бурун йўлигача
аввал бир
томонлама, сўнг 2 чи томонлама киритилади. Бурун ички йўли-
дан олинган тампон аста секинлик билан пробиркага кирити-
лади, тампон пробирка деворига тегмаслиги керак.
Бурундан олинган суртмага йўлланма ёзилиб
бемор исми ва
фамилияси, олинган куни ва олишдан мақсад ёзилади. Даволаш
муассасаси номи ёзилиб лабораторияга текшириш мақсадида
юборилади.
ҚОН СУРТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Суртмалар ёғсизлантирилган тоза буюм ойналаридан тайёр-
ланади, бу ойналар спиртли шиша ичига солиб сақланади. Ойна
тоза латта билан қуруқ қилиб артилади,
лекин унинг юзига
бармоқлар теккизилмайди. Худди шундай эҳтиётлик
билан
ойнанинг чети бармоқдаги қон томчисига тарқалади, бунда ойна
юзаси бармоқ терисига тегмаслигига қараб туриш лозим. Шундан
кейин ойна чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан
шундай ушланадики, токи қон томчиси кўрсаткич бармоқ ёнида
турадиган бўлсин. Сўнгра жилолланган қоплагич
ойна тор чети
билан қон томчисининг чап томонидан буюм ойнасига 45
о
С
бурчак остида қўйилади ва аста секин томчига яқинлаштирилади.
Қон томчиси қоплагич ойна қирраси бўйлаб тарқалганидан кейин
бу ойнани чаққон ва бир текис, ҳаракат билан бош бармоқ томон
га сурилади. Яхши суртма юпқа, текис ва юзаси майин бўлиш
керак. Суртмани 2та тайёрлаш тавсия этилади. Суртма қуриб
бўлгандан кейин унга махсус қалам билан беморнинг фамилияси
ёзиб қўйилади. Трамбоцитларни санаб кўриш учун суртма
олинаётган бўлса, бу ҳолда унга
бир томчи магний сульфат
эритмаси туширилгандан кейин игна санчиб тешилади.
Суртмалар шу эритма билан аралашган қондан тайёрланади.