Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ҚАЛИН ҚОН ТОМЧИСИНИ ТАЙЁРЛАШ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ҚАЛИН ҚОН ТОМЧИСИНИ ТАЙЁРЛАШ 
1.Бир оз олдин ювилган буюм ойначаси стол устига 
қўйилади. 
2.70% ли спирт шимдирилган пахта билан пациент чап 
қўлининг тўртинчи бармоғи охирги бўлими артилади. 
3.Спирт қуригандан сўнг бармоқ терисининг кафт томонидан 
стерил ништар билан тешилади, бунда ништарнинг ясси томони- 
ни тери тасвир чизиқларига кўндаланг ҳолда тутилади. 
4.Отилиб чиққан қон томчиси қуруқ пахта билан артилади. 
5.Бармоқнинг иккала ёнида санчилган томонга эгиб, йирик 
қон томчиси чиқарилади.
6.Буюм ойнасини ён кирраларидан ушлаб туриб, унинг энсиз 
томонидан 2,0–2,5 см қолдирилиб, иккала чеккасида бармоқни 
узвий текизган ҳолда бармоқ айланма ҳолати орқали томчи 
диаметр 1,0–1,5 см га ётказилади. 
7.Ойнадаги қон томчилари орасида шу бармоқ билан қон 
тасмаси туширилади. Унга қон қуригандан сўнг оддий қалам 
билан пациент фамилияси ёзиб қўйилади.


289 
8.Ойнани стол ёки шкафда тик тушадиган куёш нури, чанг ва 
пашшалардан эҳтиёт қилган ҳолда қуритиш учун горизонтал 
ҳолда қўйиб қўйилади. 
9.Қалин томчи асосан қонда безгак плазмойидларини
шунингдек, қайталама тиф спирохеталарини топиш учун 
қўлланилади.
НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИ
БАРТАРАФ ҚИЛИШ 
1. 
Талваса синдроми кузатилганда, тезда вена ичи ёки 
мушак орасига аминазин ёки реланиум юборилади. Баъзан мушак 
орасига литик аралашма (2,5% ли аминазин -1,0 мл + 2,5% ли 
пипольфен эритмаси 1,0 мл + 0,25 % новакаин эритмаси) 
қилинади. 
2. 
25% магний сульфат эритмаси 1 кг вазнга 0,2 мл да 
мушак орасига юборилади. 
1. 
Юқоридагилар натижа бермаса, 20% ли глюкоза 
эритмаси билан 1кг вазнга 50-100 мг ГОМК эритмаси вена ичига 
секин юборилади. 
2. 
Кўрсатмага мувофиқ 10% ли кальций глюконат ёки 
кальций хлор эритмаси ёшига монанд 1 мл дан вена ичига секин 
юборилади.
3. 
Дегидратацион терапия:
а) 1 кг вазнга 15-20% ли маннитол 1-1,5 г қуруқ масса 
ҳисобида, лазикс 1-3 мг/кг мушак орасига кунига 2-3 маҳал, 
кейинчалик диакарбга (0,125-0,25) ўтилади.
б) 20% ли глюкоза эритмаси инсулин ва витаминлар билан 
бирга буюрилади. 
в) юқори концентрацияли 30-50 мл плазма вена ичига 
юборилади. 
4. 
Лозим топилса, орқа мия пункцияси қилинади.
5. 
МНС томонидан чуқур ўзгаришлар кузатилса, 
преднизалон ичишга 1-2 мг/кг ёки парентериал 2,0-5,0 мг/кг 
юборилади.


290 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling