Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий ташхисоти.
Қоқшол асоратлари. Қоқшолнинг бошланғич даврида
ателектаз, аспирацион ва гипостатик пневмония бошланиши мумкин. Кучли талваса натижасида баъзан пай ва мускуллар узилиши, суяклар синиши юз беради. Узоқ вақт давом этадиган тахикардия, гипертония умуртқаларнинг қийшайиб қолиши, мушаклар ва бўғинларнинг тортишиб туриши 3, 4, 7 жуфт бош мия асабларининг фалаж бўлиб қолиши каби асоратлар учрайди. Ҳиқилдоқдаги овоз мушаклари, диафрагма ва бошқа нафас мушакларининг қисқариши натижасида асфикция бошланиши ҳарорат кўтарилиб тахикардиянинг брадикардия билан алмашинуви ёмон тахмин ҳисобланади. 255 Қиёсий ташхисоти. Истерия касаллигида ҳам мушаклар тортишиб қисқариб қолади. Истерия тутқаноғи тутганда мушаклар тонуси ўзгармасдан фақат айрим мускуллар тортишиши кузатилади. Бемор йиғлаб, қичқиради. Касаллик хуружи вақтида беморлар ўз кийимларини йиртиб, лабларини тишлайдилар, бошларини деворларга урадилар, касаллик хуружи ўтгач беморда галлюцинация аломатлари кўринади, сўнгра у уйқуга кетади. Қутуришда беморнинг сўлаги оқади, гидрофобия, аэрофобия белгилари қайд қилинади. Тризм ва мушаклар тортишиб қисқариши кузатилмайди. Стрихнин билан заҳарланганда касаллик оёқ мускулларининг тортишиб қисқаришдан бошланади. Тортишиб бўшашгандан кейин кўз қорачиқлари кенгайиб кетади. Менингитда тризм ва rises sardoricus бўлмайди, бемор тезда ҳушидан кетади, орқа мия суюқлиги таркиби ўзгаради. Давоси. Қоқшолни даволаш қуйидаги йўналишларда олиб борилади. 1.Жароҳатга жарроҳлик ишлов бериш. 2.Бемор учун осудаликни жорий қилиш. 3.Қон оқимидаги заҳарни нейтраллаш. 4.Талваса синдромини камайтириш ёки бартараф қилиш. 5.Сепсис ва зотилжам каби асоратларнинг олдини олиш ва даволаш. 6.Қон таркибидаги газ, кислота – ишқор ва сув- электролит мувозанатини сақлаш. 7.Гипертемияни бартараф қилиш. 8.Муттаносиб юрак-қон томир фаолиятини тиклаш. 9.Муттаносиб ўпка вентиляциясини юзага келтириш. 10. Овқат билан таъминлаш. 11.Узвий врач ва ҳамшира назорати билан таъминлаш. Жароҳатни яъни инфекция ўчоғини яхшилаб текшириш, тозалаш муҳим. Жароҳат эзилган, йиртилган, некрозга учраган тўқималардан тозаланади. Бемор қонидаги токсинни зарарсизлантириш учун қоқшолга қарши зардоб ишлатилади. Қоқшолга қарши зардоб Безредко усули бўйича катта ёшдаги одамларга 100000-150000 ТБ, мактаб ёшдаги болаларга 80000- 100000 ТБ, чақалоқларга 20000-40000 ТБ миқдорда юборилади. Охирги йилларда донор зардобидан тайёрланган гамма глобулин 5000 ТБ дан 5-кун мабойнида юбориш ижобий натижалар бермоқда. Бемор организмига фаол иммунитет ҳосил бўлиши учун қоқшол анатоксини ишлатилади. Уни 0,5-1 млдан тери 256 остига 5-кун оралаб 3-4 марта юборилади. Мушаклар тортишиб қисқаришни камайтириш учун ухлатувчи, кураресимон моддалар, хлоралгидрат, барбитуратлар кенг қўлланилади. Хлоралгидрат клизма ҳолида (2,0 гр 1 марта клизма учун) барбитуратлардан люминал, барбамил 0,1-0,15 гр дан ичишга, барбамилнинг 5% эритмаси т/о га, нейролептиклардан амминазин кенг қўлланилади. Жигар, буйрак, юрак қон томир касалликлари, аллергик ҳолатлар, ҳомиладорликда аминазин берилмайди. Кураресимон моддаларга: диплоцин, меминтин, натрий оксибутират киради. Бу препарат таъсирида мионеврал синапслардан мушакларни ҳаракатга келтирувчи импульслар ўтмай қолади. Ацетилхолин секрецияси кузатилмайди. Катта ёшдаги беморларга диплоциннинг 2% эритмаси 2,5- 3мл в/ига 1-кунда 3-4 марта. Болаларга 0,6-1,0 мл берилади. Диплоцин асосан нафас, ютиш мушакларининг қисқариб, тортишиб қолиши натижасида асфикция бошланиши хавфи туғилаган маҳалда ишлатилади. Юрак фаолиятини яхшилаш учун кордиамин, камфора, корглюкон, 40% ли глюкоза эритмаси ишлатилади, кислород берилади. Нафас аналептиклари цититон, лобелин берилади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling