Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Иммунитет. Куйдирги билан касалланган одамлар микроб
тарқатувчи бўлади. Одам организмида иммунитет ҳосил бўлгандан кейин бир хил ҳолларда 1-3 йилда, 8-20 йилларда касаллик такрорланиши мумкин. Куйдиргига қарши глобулин иммунитети секин давомсиз ҳолда организмда ўтади. Иммунизация ўтказилгандан кейин куйдирги касаллиги аниқлангач, иммунитетнинг самарасига қараб куйдирги 248 касалига қарши тайёрланган тирик вакцина (СТИ) қўлланилади. Клиникаси. Куйдирги касаллигининг яширин даври 2-14 кунга чўзилади. Ўткир шаклиида 2-3 кунга чўзилади. Куйдирги одамларда 2 хил шаклда ўтади: 1) маҳалий 2) тарқалган. Тери куйдирги микробининг яширин даври ўтгандан кейин терининг очиқ жойида 2-4 мм ли каттиқ тугун ҳосил қилади. 12-24 соатдан кейин ярадаги тугунни юза томонида сувли пуфаклар пайдо бўлади. Бир неча вақтдан кейин сувли пуфаклар ёрилиб жойида қорамтир, қизил рангдаги яра ҳосил қилади (36-расм). Бу яралар 5-6 кун давом этиб кейин яра қурийди. Яра жойида қўнғир рангли доғлар ҳосил қилади. Бу яралар кўпайиб 2-3 та ҳалқачалар ҳосил қилади. Бу яралар шишчалар ҳосил килиб, ёрилиб ичидан қора-жигар ранг суюқлик оқади. Улар 8-10 см куйдирги карбункулини ҳосил қилади. Бу яралар касал бўлмаган чегарларда укол қилинганда ҳам учраши, ҳосил бўлиши мумкин. Куйдиргининг асосий белгиси шиш бўлиб, бу шишлар кўпинча юзда ва бўйинда учраб юзни ва бўйинни бутунлай эгаллаб олади. Бу шишлар кўпинча юз тўқималарини эгаллаб олади. Куйдирги билан зарарланган лабдаги шиш юқори нафас йўлларини эгаллаб олади, натижада касални бўғиб ўлимга олиб боради. Тўқимадаги шишларда оқ қуюқ суюқлик бўлиб, шишни перкуссион болғача билан уриб кўрганда ғижирлаган овоз чиқаради (Стефанский белгиси). Куйдирги касаллигининг тери шаклиини кўп давом этиши лимфаденитларга боғлиқ бўлади. Касалликнинг қайтадан секинлик билан қўзғалиши унинг оғриқ бермаслигидан келиб чиқади. Лимфа безлари касаллик тузалгандан 2-4 ҳафтадан кейин нормага тушади. Тарқалган шакли кам учрайди. Клиника септик формада куйдирги микроблари нафас йўллари орқали организмга кириб бориб ўпка ва ичакларни заҳарлаб оғир ҳолда кечади. Ўпка шаклиида куйдирги касал ишчиларнинг касбига қараб кўпинча жунларни сортларга ажратишда, териларга қайта ишлов берганда куйдирги билан касалланган ҳайвонлар териси ва жунлардан юқади. Хозир бу касаллик кам ҳолда 249 учрайди. Куйдирги касаллиги оғиз орқали ҳам юқади. Қачонки касал молларни юқумсизлантирилмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилганда келиб чиқади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling