Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. Куйдирги кўплаб уй ва ёввойи 
ҳайвонлар берилувчан бўлади. Ҳозирги вақтда бу касаллик
отларда кам учраяпти, чўчқалар эса кўпроқ касалланяпти. Бу
касалликка одамлар ҳам берилувчан бўлади, лекин
ҳайвонлардан фарқи шундаки атроф муҳитга таркатмайди.
Бацилла кўпинча қора молларга оғиз орқали организмга
киради. Яъни ўлган ҳайвонлар кўмилган жойлардан
озиқланганда, сув ичганда касалланади, чақувчи чивинлар,
пашшалар камроқ ҳолларда касаллик учрайди. Ҳайвонларда
кўпроқ бу касаллик ичакларнинг ўткир яллиғланиши
формасида учрайди. 
Касал ҳайвонлар қўзғатувчиларни биологик суюқликлар 
(сийдик, нажас, балғам, сўлак, сут) орқали ташқарига 
чиқарилади. Касалликдан ўлган ҳайвоннинг барча аъзо ва 
тўқималари, айниқса териси, жуни, гўшти, қони, ичак 
сақланмаси, суяги ҳавфли хисобланади. Касаллик одамга турли 
ҳайвонларни парваришлаганда, терисини шилганда, гўштини 
майдалаганда, термик ишлов берилмаган гўшт ва гўшт 
маҳсулотлари, сутни истеъмол қилиш ҳам касалликни юқтириши 
мумкин. Тери ва жунига ишлов берилганда касаллик аэроген йул 
билан юқади. Қўзғатувчи спораси сақланган тупроқ ва ҳайвонлар 
ўғити касалланиш учун ҳавф туғдиради. 
Куйдирги касаллик эпидемиологияси учта турга бўлинади: 
1) Касбий касаллик, қишлоқ хўжалиги соҳаси. 
2) Касбий саноат соҳаси.
3) Тасодифий маиший. 
Айнан куйдирги касаллиги билан кўпинча чорвачилик
билан шуғулланувчи ишчилар, молбоқарлар, чўпонлар
зооветеринария ишчилари, гўшт комбинатида ишловчилар


247 
касалланади. Тасодифий маиший касаллиги билан касал
молнинг эгалари оиласи билан, мулоқотлилар, қассоблар, касал
молнинг гўштини, терисини, юнгини сотувчилар касалланади. 
Патогенези. Қўзғатувчини организмга кириш йўллари
асосан оғиз-бурун, терини яраланган жойи, шиллиқ пардалар
орқали ўтади. Организмга кириб олган касалликнинг
қўзғатувчи бацилла микроблари ўзи учун капсула ҳосил
қилади. Капсулада тез кўпаяди ва ўзидан токсин ишлаб 
чиқариб тўқималарнинг ўлишига олиб келади. Куйдирги заҳари
уч хил омилдан иборат. 
1) 
Ўлим омили. 2) Ички шиш омили. 3)Химояланиш 
омилиларидан иборат. 
Терига тушган микроб тери остига кириб олиб карбункул
ҳосил қилади. Карбункул ичида йиринглаш ва чириш
жараёни бошланади. Тери ости тўқималарида шишлар пайдо
бўлиб, тўқималарни некрозга учратиб қўнғир-қизил тусга
киради. Куйдирги карбункули фақат одамларда пайдо бўлади.
Шунга қарамасдан бациллалар лимфа безларига якин
жойлашган бўлиб, олимларнинг айтишига қараганда шиш ва
некроздан лимфа тугунлари ва томирларга ўтган микроблар
таъсир қилолмайди. Микроб лимфа тугунарида бир қанча
вақт сақланиб бир қанчаси ўлиб кетади, қолган тириклари
қонга ўтиб олади. Қонга ўтган бацилла микроблари қондаги
фагоцитлар билан ўраб олинади. Шунинг учун касал
ҳайвонлар қонида бацилла кам ҳолда топилади. Касалликнинг
оғир ёки енгил кечиши организмнинг бақувватлиги ёки
кучсизлигига караб ўтади. Агар организм семиз бақувват
кучли бўлса микроб ўз таъсирини ўтказолмайди. Агар 
организм ориқ ва кучсиз ҳолда бўлса микроб организмни
енгиб ўлимга олиб боради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling