Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Ташхисоти. Куйдиргининг бирламчи септик шакли оғир
шаклида учрайди. Клиник ташхис қўйишда касал ҳайвонлар билан шуғулланувчилар, касал ҳайвонларнинг гўштини ташувчилар касал ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилганда лабораторияда текширилади. Унда тери остига аллергик синама антраксин билан қилинади. Бактеролигик текширишда касалликни қонидан, карбункул суюқлигидан юпқа суртма тайёрлаб бектероскопия қилинади. Ўпка, ичак, мия энцефалити тахмин килинганда эса: қондан, балғамдан ва зарарланган орқа мия суюқлигидан олиб текширилади. Касал ҳайвонларни маҳсулотлари жуни, терисидан камида 20-30 гр олиб текширишга юборилади. Ҳозирги вақтда куйдирги касаллигини аниқлашда люминецент серологик метод қўлланилмоқда. Бунинг учун материал касалланган организмдан олиб текширилади. Текшириш натижасида аниқланган куйдирги споралари (таёқчалари) люминецент микроскопда кўрилганда куйдирги бациллалари очиқ жигаррангда кўринади. Терини аллергик синама йўли билан текширилганда 0,1 мл антроксин олиниб, тери остига юборилади. Агар бемор куйдирги билан касалланган бўлса 24-28 соат орасида тери 8 мм катталикда қизариб шишади. Аллергик реакция касалликнинг биринчи кунидан кўринади, хафтанинг охирига келиб ҳамма касалларда яққол намоён бўлади. Бу синама 10 йил ўтганда ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун куйдирги касаллигида бу ташхис усули ретроспектив аҳамиятга ҳам эга. Давоси. Куйдирги билан касалланган ҳамма касаллар қайси шаклда бўлмасин, шу касалликка гумон қилинганлар ҳаммаси тезлик билан юқумли касалликлар касалхоналарига ётқизилади. Улар алоҳида хоналарда ётқизилади ва даволанади. Булар учун алоҳида даволовчи врач ва ҳамширалар ажратилади. Врачлар касалларни қаттиқ назоратда бўлиб, шу касалликни даволаш билан шуғулланади. 250 Касалга қарайдиган ҳамшира оғзига марлидан ниқоб, кўзига атрофи ёпиқ кўзойнак бўлиши керак. Куйдирги касаллигининг қўзғатувчисига қарши специфик дориларидан фойдаланилади. Бу дорилардан антибиотиклар ва куйдиргига қарши иммуноглобулиндан кенг фойдаланилмоқда. Антибиотиклардан энг яхши фойда берадиган пенициллин ҳисобланади. Пенициллиннинг бир марталик дозада 5000000 – 1000000 ТБдан мушак орасига бир кунда ҳар 4 соатда 6 маротаба ўтказилади. Касаллик септик шаклда бўлса оғир кечади. Пенициллиннинг дозаси 4-5 бараваргача кўтарилади (бир суткада 12-24 млн ТБ.) дозада ўтказилади. Касалликнинг септик шаклида цефалоспоринлар, левомецитин, гентамицин буюрилади. Касални даволашни давом эттириш учун унинг оғир ёки енгил шаклига эътибор бериш керак. Антибиотиклар билан 7- 9 кун даволанади. Специфик куйдиргига қарши иммуно- глобулин енгил шаклида 20 мл, касаллик ўта оғир шаклида 40 50 мл ўрта оғир шаклида 75-100 мл.дан мушак орасига юборилади. Касалликнинг енгил ва ўрта оғир ҳолатига караб 1 курс давомида 300-400 мл доза юбориш мумкин. Умумий заҳарланишга қарши турли эритмалардан тоза қон, плазма, паст молекулали (гемодез, полидез), ёки баланд молекулали (полиглюкин) декстрон тавсия этилади. Юбори- ладиган суюқликлар нормаси бир кунда 50-70 мл 1 кг тана оғирлигига қараб фойдаланилади. Парентрал озиқлантириш мақсадида аминокислоталар аралашмалари(инфезол, аминасол, аминацин) буюрилади. Куйдирги касаллигининг оғир генерализациялашган шаклида оксигенотерапия ўтказилади. Касаллик юрак нормал ишламаганда кордиамин, камфора, кофеин, строфантин ёки коргликонлар тавсия этилади. Теридаги куйдирги касаллиги тузалганда теридаги яралар тушгандан кейин стационардан чиқарилади. Септик шаклида касаллар соғлом бўлгандагина чиқарилади. Теридаги куйдирги касаллигини даволаш яхши натижа бермоқда. Касаллик ўз вақтида даволанганда 100 фоиз тузалиб кетади. 251 Генерализациялашган шаклида касал жуда паст даражада ўз вақтида даволанганда ҳам яхши натижа бермайди. Биринчи ва иккинчи септик формасида ўпка ва ичаклар зарарланганда, миненго энцефалит ривожланганда токсико- инфекцион шокка тушгнада 2-3 кун орасида ўлади. Лекин генерализациялашган шакли жуда кам учрайди. Касаликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш чоралари ветеринар- санитар ходимлари ва медицина-санитар ходимлари олдига қўйилган мақсадлардан иборат. Ветеринар-санитар ходимлар касал ҳайвонларни ўз вақтида карантинда сақлаб даволаш керак. Соғлом хўжаликларда ўз вақтида режали иммунизация ўтказиш зарур. Соғлом бўлмаган туманларда ҳамма вақт назорат олиб борилиб кузатув ишларини ташкил этиш керак. Сув ҳавзалари ва моллар суғориладиган жойлар қаттиқ назорат қилиниши керак. Моллар кўмиладиган жойлар узвий назорат қилинади. Ветеринар-санитар ходимлари томонидан ўлик молларни ташишни тўғри йўлга қўйиш, ҳайвонлар маҳсулотларини кайта ишлашда эхтиёт бўлиш, импорт-экспортни қаттиқ назорат қилиш керак. Ўлган ҳайвонларни куйдириш, касал ҳайвонларни гўштини ҳеч қачон истеъмолқилмаслик ва сотишга рухсат бермаслик, уларнинг терисини шилиш ва ёриб кўриш таъқиқланади. Ветеринар-санитар ходимлари томонидан доимий дезенфекциялар ўтказиб турилиши керак. Давомли ва охирги дизенфекция ўтказилиши шарт. Медицина-санитар ходимлари томонидан эпидемилогик кузатишлар олиб борилиб куйдирги касаллиги асосан кандай келиб чиққанлиги аниқланиб ва касал одам қандай қилиб зарарланганлиги аниқланади. Одамларни вакцинация қилишда қуруқ тирик спорали капсуласиз вакцина СТИ қўлланилади. Биринчи даволаниш муддати 2 марта 21 кундан кейин ўтказилади Эмлаш вақтида вакцина терини ташқи томони скарифицирланган бўлиши керак. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling