Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Беморни даволашда ва парваришида иштирок этган тиббиёт  ходимлари олти кун давомида тиббий кузатувга олинади


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 Беморни даволашда ва парваришида иштирок этган тиббиёт 
ходимлари олти кун давомида тиббий кузатувга олинади
 
УЗОҚ ШАРҚ ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ ЁКИ 
ГЕМОРРАГИК НЕФРОЗО – НЕФРИТ 
 
Этиологияси. Бу иситмани ҳам арбовирус авлодига 
кирадиган вирус қўзғатади. Вируснинг резервуари майда 
кемирувчи ҳайвонлардир (сичқонлар ва каламушлар). Касаллик 
одамларга 
кемирувчиларнинг 
эктопаразитлари 
орқали 
трансмиссив йўл билан юқади. Кемирувчилар нажаси билан 


235 
ифлосланган ҳар хил буюмлар орқали ҳам юқиши мумкин 
(контакт йўли), лекин одамга юқмайди. Бу касаллик Узоқ Шарқ, 
Корея, Россиянинг Ярославль, Калинин ва Тула вилоятларида 
учрайди.
Патогенези. Одам организмига кирган вируслар ретикуло-
эндотелиал тўқималарига ўрнашиб, шу ерда кўпаяди, сўнгра 
қонга тушади ва бутун организмга тарқалади. Вирусемия 5-6 кун 
давом этади. Организм вирус токсини билан заҳарланади. Вирус 
токсини бевосита майда қон томирлари ва асаб тизимига таъсир 
қилади. Вегетатив асаб тизими парасимпатик қисмининг 
функцияси кучайиб кетади. Буйрак қон томирлари ва 
капиллярлари 
зарарланади, 
бу 
ўз 
навбатида 
буйрак 
каналчаларининг торайиб, олигурия бошланади. Сийдикда 
цилиндрлар, эритроцитлар, оқсил, эпителий ҳужайралари пайдо 
бўлади. Қонда қолдиқ азот миқдори кўпаяди, баъзи беморларда 
қон босими кўтарилади (буйракка алоқадор гипертония). 
Беморнинг ҳамма органларидаги майда қон томирлар деворида 
деструктив ўзгаришлар юз беради. Бириктирувчи тўқималар, асаб 
тизимида цитолизга хос ўзгаришлар кўрилади. Буйракда 
интерситициал–геморрагик нефрит аломатлари юз беради.
Клиникаси. Яширин даври 11-26 кун давом этади. Касаллик 
тўсатдан бошланади. Бемор эти увишиб, ҳарорати 39-40 даражага 
кўтарилади ва 3-5 кун давомида шу ҳолда туради. Беморнинг 
боши, мушаклари, бели оғрийди, дармони қурийди. Иштаҳаси 
йўқолади, кўнгли айниб, қусади, кўзи хиралашади. Кейин ҳарорат 
секин–аста пасайиб, касалликнинг 4-9 кунларига борганда 
нормал даражагача тушади. Касаллик енгил ўтганида ҳарорат 
кўтарилмаслиги мумкин. 
Беморлар атрофга эътибор бермай хаёл сургандай бўлиб 
ётади. Бемор танасининг юқори қисми ва юзи қизарган бўлади. 
Кўзлари ҳам қип-қизариб, шиллиқ пардалари шишиб туради. 
Касалликнинг 2-3куни кўкрак кафасининг ён томонлари, 
елканинг ички томонида ва қўлтиққа петехиал тошма кўринади. 
Танглайда энантема пайдо бўлади. Тошмалар 1-2 ҳафтадан сўнг 
йўқолади. Укол қилган жойларга қон қуйилиб қолади. Баъзан 
учуқ тошади. Бемор меъда соҳасида оғриқ сезади, баъзан кетма-
кет қусаверади. Қусуқ қон аралаш бўлади. Беморни ҳиқичоқ 
тутиши жуда ҳолдан кетказади. Бемор тили караш билан 


236 
қопланади, томоқ шиллиқ пардаси қизаради, баъзан энантема ва 
геморрагия кўринади. Ичак шиллиқ пардаси ва қорин пардаси 
орасидаги тўқималарига қон қуйилиши, қорин оғригига сабаб 
бўлади. Жигар шишади, оғрийди. 
Бу иситмада буйракнинг зарарланиши характерлидир. 
Сийдикда оқсил ва эритроцитлар топилади. Касалликнинг 5-7 
кунларидан бошлаб Пастернацкий белгиси яққол аниқланади, 
сийдик камайиб, ануриягача боради. Олигурия 9-12 кунгача 
давом этади, сўнгра полиурия билан алмашинади, беморлар бир 
кеча-кундузда 3-5 л гача сияди. Шу вақтда беморни ташналик 
безовта қилади. Полиурия яхши аломат ҳисобланади. Текши- 
ришлар буйракнинг концентрлаш функцияси бузилганини кўр- 
сатади. Қонда қолдиқ азот кўпаяди. Баъзи ҳоллларда беморнинг 
эс ҳуши кирарли– чақирли бўлиб туради, галюцинация, инфек- 
цион психоз ва менингизм аломатлари кўринади. Беморнинг кўзи 
хиралашади, буюмлар қизғиш бўлиб кўринади. Бундай ҳолат 2-3 
кун давом этади. Бу дарддан соғайиш даври 2-3 ойга чўзилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling