Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Қорин тифи ва паратиф касалликларининг эпидемио-
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Қорин тифи ва паратиф касалликларининг эпидемио-
логияси. Қорин тифи ва паратиф А инфекцияларида хасталик манбаи фақат одам ҳисобланса (бемор ёки бактерия ташиб юрувчи), паратиф В да эса қушлар ҳамда ҳайвонлар ҳам маълум бир эпидемиологик аҳамиятга эга. Қўзғатувчи одам организмига оғиз орқали зарарланган овқат маҳсулотлари ёки сув билан тушади ва асосан нажас орқали чиқиб кетади. Асосий касаллик манбаи бўлиб бемор одам, шу билан бирга реконвалесцент ва бактерия ташувчилар ҳисоблана- дилар. Қорин тифи ёки паратиф билан оғриган бемор қўзғатувчини касаллик олди давридан бошлаб нажас орқали ажратиб чиқаради. Клиник белгиларни пайдо бўлиши билан касалнинг юқумлилиги ҳам анча ортади, тана ҳароратининг 34 тушиши ва реконвалесценция даврининг бошланиши билан эса юқумлилик камаяди. Қўзғатувчини пешоб орқали ажралиб чиқиши камроқдир. Қўзғатувчи сўлак, балғам ва кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Эпидемиологик жиҳатдан олганда касалликнинг типик бўлмаган яъни атипик кечадиган шакллари алоҳида хавф туғдиради. Бактерия ташувчилар доимо ёки баъзи - баъзида ташқи муҳитга қўзғатувчиларни нажас ва сийдик орқали ажратиб чиқаради. Кейинги пайтда сийдик орқали ташувчилик кам учрайди, лекин у эпидемиологик жиҳатдан хавфлидир, негаки сийдик орқали бактериялар нажасга қараганда кенгроқ тарқа- лади. Бактерия ташувчилар соғлом, транзитор ва касалликнинг бошидан кечирган бактерия ташувчиларга бўлинади. Давомий- лиги бўйича қуйидаги тоифадаги бактерия ташувчилар тафовут килинади. Ўткир ташувчилар - хасталикдан сўнг 3 ойгача, сурун- кали ташувчилар - хасталикдан сўнг 3 ой вақтдан кейин ҳам бактерия ажратиб чиқаради. Ташувчанликнинг транзитор шакли қорин тифи ёки паратиф бактериялари инфекцияга берилувчан бўлмаган одам ичагига тушганда юзага келади. Инфекция тарқалиш йўллари ва механизми. Тиф - паратиф касалликлари учун асосий механизм нажас-оғиз механизми ҳисобланиб, сув орқали, алиментар, маиший мулоқот орқали амалга оширилади. Тиф-паратиф касалликларига мавсумийлик хосдир, айниқса ёз ойларида касалланиш энг юқори бўлади. Касалланиш асосан 6 ёшдан -14 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling