Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


II боб ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

II боб
ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ 
ҚОРИН ТИФИ, А ВА В ПАРАТИФЛАР
Қорин тифи – нажас оғиз механизми билан юқувчи, одамда 
учрайдиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, бактериемия, 
умумий заҳарланиш, лимфоид аппаратининг зарарланиши ва 
ингичка ичакда яралар, терида розеолёз тошмалар тошиши билан 
тавсифланади.
“Тиф” сўзи “тутун” маъносини билдиради, бу атама Гиппо- 
крат замонидан маълум. Аммо қорин тифи касаллигини тифлар 
гуруҳидан алоҳида хасталикка ажратиш фақат XIX аср ўрталари- 
да рўй берди. Бу воқеага Bretonnea ва Lans олиб борган 
изланишлар асос бўлди. Қорин тифи касаллигини ўрганишдаги 
асосий сана 1880 йил ҳисобланади, бу даврда хасталикнинг 
қўзғатувчиси Эберт томонидан топилган. 
Ўзбекистон шароитида айтиб ўтилган инфекциялар билан 
оғрувчи беморларнинг нисбатан кўплиги Республикамиз табиати 
ва баъзи бошқа шароитларга боғлик. Шундай бўлсада 
Республикамиз худудида бу касалликларнинг кейинги 10 йилда 
камайиши қайд қилинган. Қорин тифи касалланиш даражаси 
интенсив кўрсатгичда 1996 йилда 1,5 ташкил қилган бўлса, 2003 
йилда 0,33га, А ва В паратифлар кўрсатгичи эса мос ҳолда 0,60 ва 
0,09 тенг бўлди (Ниёзматов Б.И. ва муаллиф. 2005).
Республикамизда аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги 
ривожланган минтақаларида истиқомат қилади. Ҳар хил 
қувватдаги сунъий сув каналлари деярли ҳар бир хўжалик ва 
хонадонларга кириб келган. Аҳоли зичлигининг юқори эканлиги 
очиқ сув ҳавзаларини ифлослантиришга олиб келса, йилнинг 
иссиқ даврининг узоқ эканлиги (май-сентябрь) бу манбаларида 
сувни кўп ишлатиш ҳолларига сабаб бўлади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, қорин тифи ва паратиф 
касалликларига қарши кескин курашиш Республика тиббий 
ходимлари ва ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалардан 
бири эканлигини унутмаслик керак. 
Этиологияси. Қорин тифи таёқчаси Salmonella Typhi 
Erterobacteriacese оиласига мансуб, фақат одам учун зарарли 


33 
ҳисобланади. Sal. typhi таёқча шаклида бўлиб, узунлиги 1-3 мкм, 
диаметри эса 0,5-0,8 мкмни ташкил этади, хивчинлари 
бўлганлиги туфайли ҳаракатчан, спора ва капсула ҳосил 
қилмайди, грамм манфий, ҳамма анилин буёқлари билан яхши 
бўялади, одатдаги озиқ муҳитларида pH 7,2 - 7,4 га тенг бўлган 
шароитда ўсади. Факультатив аэроб, оптимал ҳарорат 37 градусга 
тенг. Бошқа сальмонелла микробларидан фарқ қилиб, Sal. typhi 
таёқчасининг ферментатив фаоллиги кучсизроқдир. Қорин тифи 
микроблари экзотоксин ҳосил қилмайди, улар парчаланганда 
эндотоксин ажралади.
Қорин тифи қўзғатувчилари ташқи муҳит таъсирларига 
нисбатан сезгирдир. Улар сув шароитида 50 даража таъсирида 1 
соат мобайнида тирик қолса, 100 даражада дарҳол ҳалок бўлади. 
Шу билан бирга бу бактериялар паст ҳарорат шароитида яхши 
сақланиб қолади ва музда 60 кунгача яшаш мумкин. С.М. 
Стадникова (1976) келтирган маълумотларга кўра, қорин тифи 
бактерияларининг ўртача яшаш даври уй ҳарорати ҳамда ариқ 
суви шароитида 15 кунга тенг. Бу бактериялар ўзларида тўрт хил 
антиген комплексни сақлайди: иссиққа чидамли соматик 0- анти- 
ген ҳамда, иссиққа чидамсиз Н- антиген мураккаб мукополи- 
сахарид комплексидан ташкил топган бўлиб, унинг таркибига vi - 
антиген ҳам киради. K - антиген эса оқсил табиатли бирикма 
бўлиб, ҳужайра ичи кўпайишини таъминлайди. Кимёвий, физик 
омиллар, антибиотиклар, оқсил таначалари таъсирида қорин тифи 
бактериялари L шаклига айланиши мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling