Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Асоратлари. Қорин тифида асоратлар сони ва таркиби кенг
доирада бўлиши мумкин. Махсус - яъни қўзғатувчи ва унинг заҳари таъсирида юзага келадиган асоратларни тафовут қили- нади. Қорин тифининг махсус асоратлари ичида оғир кечадиганларидан ичакдан қон кетиши, ҳамда қорин тифи яраларининг тешилиши ҳисобланади. Булар 2-3 ҳафта охирларида ва 4 - ҳафта бошларида пайдо бўлади. Унинг юзага келишига тўшакда ётиш тартибининг бузилиши, парҳездаги хатолар, метеоризмни кучайиши, суюқ ич кетиши, кўпгина анатомик ўзгаришлар, шунингдек қон ивишининг пасайиши, тромблар ҳосил бўлишини секинлашуви сабаб бўлади. Қон кетиш бошланиши билан касаллик манзарасида энди заҳарланиш эмас, балки қон йўқотиш белгилари доминант рол ўйнайди. Бемор ҳожатхонага борганда, агар қон оқиш нисбатан яқинда бўлган бўлса тўқ қонни кўради, агар вақт ўтган бўлса, қатронсимон тавсифга эга нажасни кўради. Ичакнинг тешилиши клиник намоён бўлиши кўпинча касал- ликнинг асосий белгилари остида қолиб кетади. Ўткир қориннинг белгилари заиф ифодаланган бўлиш мумкин, қоринда бирдан ўткир оғрик пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин, шунинг учун, ҳаттоки қориндаги салгина оғрик врач эътиборини тортиши керак. Муҳим белги бўлиб қорин деворининг таранглиги ва Щеткин-Блюмберг белгиси хизмат қилади. Кўпинча, тахикардия, ҳароратнинг тушиб кетиши ва кейин гипертермия билан алмашиниши кузатилади. Лекин бу белгиларни аниқлашда, тўғри ичак орқали бармоқ билан текширилганда аниқланадиган тос туби деворида оғриқ бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Перфора- 45 цияни кечроқ пайдо бўладиган белгиларидан: ортиб борувчи метеоризм, жигар устида бўғиқ овознинг йўқолиши, қорин аускультациясида ичаклардаги шовқин бўлмаслиги, чапга силжиш билан гиперлейкоцитоз, қориннинг чет қисмларида суюқликнинг тўпланиб қолиши, кўп қайт қилиш ва ҳиқичоқ тутишлари киради. Ичаклар перфорацияси кўпинча коллапсга олиб келади. Яра тешилгандан сўнг 6-12 соатгача ичида операция қилинса, соғайишига умид боғласа бўлади. Юрак қон-томир системаси томонидан миокардит, соғайиш даврида коллапс, тромбофлебитлар, нафас олиш тизими томони- дан зотилжам, плеврит, ўпка инфаркти каби асоратлар қайд қилиниши мумкин. Пешоб-жинсий тизими томонидан эса нефрит, пиелонефрит, пиелит, цистит, простатит, орхит, орхоэпидимит, мастит, муддатидан олдинги туғруқ каби асоратлар кузатилади. Ташхисоти. Ташхис клиник, лаборатория ва эпидемиология маълумотлари йиғиндисига асосланади. Клиник белгиларини баҳолашда уларни кўп хиллигини эьтиборга олиш керак. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling