Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Асаб тизимининг зарарланиши


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Асаб тизимининг зарарланиши Қорин тифи клиник 
манзарасининг етакчи кучи бўлиб хизмат қилади. Айниқса 
касаллик авж олган пайтда МАТ томонидан юз берган 
ўзгаришлар кескин ифодаланади. Бу даврда кўпинча беморлар
гангиш, депрессия, ақлий харакатсизлик ҳолатида бўладилар, 
саволларга кечикиш билан жавоб берадилар. Бошқалари, 
аксинча, беҳаловат бўладилар, маънога эга бўлмаган ноаниқ
ҳаракатлар қиладилар. Туришга, кетиб қолишга, дайдиб юришга 
ҳаракат қиладилар. Қорин тифи авж олган даврда менингизм 
симптомокомплекси ривожланиши мумкин. Бунда орқа мия 
суюқлиги ўзгаришсиз қолади, ёки уни ўзгариши сероз менин- 
гитни намоён бўлишига мос келади (цитозни бироз кўпайиши, 
оқсил миқдорининг ортиши). Айрим муаллифлар менингиал
белгилар билан кечадиган қорин тифини “Менинготиф ” деб 
атайдилар. 
Беморнинг териси касаллик бошлангандан рангпар, қуруқ 
бўлиб қолади ва шундай ҳолда бутун касаллик давомида
сақланиб қолади. Терлаш қорин тифига хос эмас, лекин ҳарорат 
пасая бошланган ва белгилар йўқола бошланган даврда терлаш
юз бериши мумкин. Бир қатор ҳолларда касаллик бошида кучли 
терлаш билан ўтади, терида тер пуфакчалари кўринишидаги 
ҳосилалар пайдо бўлади. Бу элементлар кўкракда, қоринда, 
бўйинда жойлашади. 
Қорин тифининг кардинал белгиларидан бири - бу терида 
қорин тифи розеолаларининг тошувидир. У 5-8- кундан бошлаб 
тошади. Розеола - кўп учрайдиган, лекин доимий белги эмас. 
Типик тошмаларда қорин тифи розеоласи тери юзасида бироз 
кўтарилиб турувчи, овал шаклли оч - пушти тошмани намоён 
қилади. 
Розеола тошмаси жойлашадиган севимли жой қорин, кўкрак 
қафаси пастки ёнбоши, бел, елка ва билакни ички ёзилувчи 


40 
юзаси бўлиб хизмат қилади. Қорин тифида тошма кўп бўлмайди 
(3- 5, 10- 20) лекин айрим ҳоларда токи 100 та гача етади. 
Розеолалар ўртача 2 кундан 5 кунгача сақланиб қолади, сўнгра 
қорайиб, рангпар бўлиб, йўқолиб кетади. Оғир ҳолатларда 
розеолаларни петехияларга ўтиши белгиланган. Беморларнинг 
аксариятида қўл кафти ва оёқ товони сариқлиги (Филиппович 
белгиси) кузатилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling