Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Нафас олиш органлари. Қорин тифи нафас олиш 
органларида юз берадиган ўзгаришлар биринчи кунлариданоқ 
кузатилиши мумкин. Бу ўзгаришлар ўзига хос хусусиятга эга 
бўлиб, овозни хириллаб қолишига олиб келувчи нафас олиш 
йўллари шиллиқ қаватларининг қуруқлашиб қолиши билан 
белгиланади. Нафас олиш аъзолари ичида энг кўп учрайдиган 
касаллик бу бронхитдир. Кам ҳолларда қорин тифи билан 
оғриган беморларда зотилжам учраши мумкин. Зотилжам 
касаллигини қорин тифи таёқчалари келтириб чиқаради. Бу 
ҳолларда касалликни клиник намоён бўлишида биринчи ўринда 
умумий заҳарланиш белгилари билан бир қаторда ўпка 
зарарланиши белгилари ҳам чиқади. Бу эса “пневмотиф” 
атамасини киритиш имконини беради. Баъзи ҳолларда балғамдан 
қорин тифи таёқчаларини топиш мумкин бўлади. Пневмотиф 
узоқ вақт давом этиши билан ва тифни тугалланиши, жуда тез ҳал 
бўлиши билан характерланади.
Юрак қон томир тизими. Қорин тифи юрак қон - томир 
тизимида юз берадиган зарарланиш ҳоллари қорин тифи 
заҳарининг бевосита юрак-томир тизими ва уни фаолиятини
бошқариб турувчи асаб аппаратига таъсири билан боғлиқдир. 
Юрак қон-томир системасидаги ўзгаришлар касалликнинг кечиш 
оғирлигига ҳам боғлиқ. Қорин тифига нисбий брадикардия ва 
пульс дикротияси хосдир. Касаллик авжи пайтида пульс кам 
(тарангликка) кучга ва тўлиқликка эга бўлиши мумкин. Юрак 
томонидан юз берадиган ўзгаришлар миокарднинг диффуз 
озиқланиши бузилиши ва функционал бузилишлар натижаси 
сифатида тонларнинг бўғиқлиги, шовқин пайдо бўлиши ва 
электрокардиограммадаги ўзгаришлар билан тавсифланади. 
Овқат ҳазм қилиш тизими. Қорин тифида овқат ҳазм қилиш 
тизимининг вазифаси бузилиши касалликнинг ҳарактерли ва 
доимий белгисидир. Токсикознинг биринчи белгиларидан бири 


41 
бўлиб иштаҳанинг пасайиши хизмат қилади ва касаллик авж 
олган даврда, ҳатто анорексия кузатилади. Касаллик енгил 
кечадиган айрим ҳолларда иштаҳа сақланиб қолиши мумкин. 
Вегетатив асаб системасининг бузилиши, туз - сув алмашинуви- 
нинг бузилиши ва (саливация) суюқлик ишлаб чиқарилишини 
камайиши туфайли беморларда оғиз бўшлиғи, лаблар, шиллиқ 
қаватларининг қуруқлашиб қолиши аниқланади. Шиллиқ қават
ялтирашини йўқотади, қалин, қуюқ шиллиқ модда билан 
қопланади. Лабларида ёриқлар пайдо бўлади. Қорин тифига хос 
ўзгаришлар тилда ҳам содир бўлади. Тил қуруқ бўлади ва унинг 
марказий қисмлари оқиш ёки оқ - кўкиш караш билан қопланади. 
Бунда тилнинг четлари ва учи тоза бўлади, бироз қизаради ва
унда тишнинг изи қолиши мумкин. Умумий аҳволнинг яхшила- 
ниши билан тил ҳам карашдан тозаланиб боради ҳамда намлана- 
ди. Томоқда бодом безининг қизариши ва катталашиши 
кузатилади, гоҳо тифоз ангина кескин намоён бўлади. Айрим 
ҳолатларида касалликнинг иккинчи ҳафтасида ярали ангина 
(Дюги) кузатилиши мумкин.
Қориннинг шишиб кетиши ва оғриқ пайдо бўлиши ичаклар 
зарарланиши натижасида бўлади, қорин тифининг анча эрта 
муддатларида аниқланади ҳамда касаллик авжи даврининг 
доимий белгиларидан биридир. Касалликнинг енгил шаклларида 
шиш фақатгина қорин маркази - киндик атрофи билан чегара- 
ланиши мумкин, оғирроқ ҳолатларида эса, бутун қорин бўйлаб 
ёйилади. Пайпаслаб кўрилганда қорин худди резина ёстиқчадай
эластик консистенцияга эга бўлади. Қорин перкуссиясида кўпин- 
ча ўнг биқинда перкутор товушнинг бўғиклашиши кузатилади. 
Қулдираш беморларда оғриқсиз ва ични бузилмаслиги билан 
бўлиши мумкин. Оғрик қоринда, асосан, ўнг биқин остида
жойлашади ёки киндик атрофида жойлашади. Касаллик бошла- 
ниши пайтларида ич ўтишига нисбатан ичи қотиб қолиш
ҳоллари кўп бўлади. Ич ўтиши кўпроқ гўдак болаларда учрайди. 
Баъзан бутун касаллик давомида нажас томонидан ҳеч қандай 
ўзгариш кузатилмайди. Жигарни катталашуви қорин тифида 
касаллик авж олган пайтда аниқланади, ҳамда катталашув
даражаси Қорин тифи кечишининг оғирлигига боғлик. Реконва- 
лесценция даврида жигар ўлчамларининг асталик билан 
қисқариши юз беради. Асоратли, қайталанувчи, кўп чўзиладиган 


42 
ҳолатларида қисқариш бир оз секинроқ бўлиши мумкин. 
Талоқнинг катталашуви касалликнинг 3 - 5 кунидан аниқланади 
ва 1 - 2 ҳафта шундай туриб, касалликнинг бошқа белгилари 
камайиши билан параллел ҳолда кичрайиб боради. Талоқнинг 
қисқариши яхши аломат ҳисобланади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling