Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. 
Ичбуруғ 
инфекциясининг 
асосий
манбаи бўлиб, одам ҳисобланади. Ўткир ичбуруғ билан оғриган 


53 
одамлар эпидемиологик жиҳатдан энг хавфли ҳисобланадилар, 
чунки ўткир ичбуруғда қўзғатувчилар организмдан жуда кўп 
ажралади. 
Ўткир ичбуруғ билан оғриган беморлар касалликнинг 
яширин давридан бошлаб қўзғатувчини ташқарига чиқара 
бошлайдилар ва колит синдроми авж олган даврида қўзгатувчи 
кўплаб ташқарига чиқарилади. 
Ичбуруғнинг атипик шакллари билан оғриган беморлар ҳам 
катта эпидемиологик аҳамият касб этади. Асосан Зонне қўзғатув- 
чилари қўзғатган ичбуруғ кўпинча енгил кечиши билан фарқ 
қилади ва бу эса ўз навбатида ташхис қуйишда хатоликларга 
олиб келади. Айрим шахслар касалликнинг белгисиз шаклларини 
оёқда ўтказадилар ва аксарият врачга мурожаат қилмайдилар, 
даволанмайдилар ва инфекцияни фаол равишда ташқарига 
чиқариб турадилар. Сурункали ичбуруғ билан оғриган шахслар- 
нинг фақатгина 17- 35,5%и касаллик манбаи бўлишлари мумкин. 
Шундай қилиб, ичбуруғ инфекциясининг асосий манбаи 
бемор бўлиб, реконвалесцентлар эса қўшимча манбадир.
Нажас – оғиз механизми ичбуруғ юқишида асосий бўлиб 
ҳисобланади. Ичбуруғ қўзғатувчилари организмга озиқ-
овқатлар, сув ва маиший мулоқот йўллари билан тушадилар. 
Озиқ-овқат омили ичбуруғ инфекциясининг юқишида ассо- 
сий ҳисобланади. Ичбуруғ қўзғатувчилари билан озиқ-
овқатларнинг ифлосланиши уларнинг тайёрлашда, сақлашда ва 
истеъмолга чикариш вақтида юз беради ва асосан термик қайта 
ишлов берилмайдиган, ҳамда етарли даражада қайта ишлов 
берилмайдиган маҳсулотлар: сут маҳсулотлари, нон маҳсулот- 
лари, яхна ичимликлар, сабзавот мевалар ва бошқалар 
ифлосланади. 
Озиқ-овқат омили Зонне ичбуруғининг асосий тарқалиш 
йўли эканлиги, Зонне шигеллаларининг ташқи муҳитга чидамли- 
лиги, озиқ-овқатларда кўпайиш хусусиятига эгалиги билан 
тушунтирилади. 
Сув омили ҳам шигеллалар тарқалишининг асосий 
йўлларидан биридир. Чунки шигеллалар сувда 3 ойгача тирик 
сақлана оладилар. Шигеллалар билан ифлосланган сувни 
истеъмол қилинганда жуда кўп киши касалланади. Ю. П. 
Солодовников (1975) айтишича, сув омили Флекснер ичбуруғида 


54 
асосий юқиш йўли бўлиб ҳисобланади. Ташқи муҳит шарт 
шароитлари ва объектлари ҳам ичбуруғ тарқалишида муҳим
омиллардан бири ҳисобланади; булар асосан идиш товоқлар, 
ўйинчоқлар, оқликлар ва бошқалар. Маиший-мулоқот Григорь- 
ев-Шик қўзғатувчиси учун асосий юқиш йўлидир. 
«Ифлос қўллар» омилининг ичбуруғ тарқалишида роли 
борлиги қадимдан маълум. Кўпчилик олимлар ичбуруғни «ифлос 
қўллар касаллиги» деб эътироф этганлар. Ювилмаган қўллар
терисида шигеллалар 2-2,5 соат сақланади, ювилгандан кейин 
эса 20-25 минут яшайди. Бу омил асосан 2 ёшгача бўлган 
болаларнинг ичбуруғ билан оғришида ўрин эгаллайди. 
«Пашша омили» нинг ҳам ичбуруғ тарқалишидаги эпиде- 
миологик аҳамияти каттадир. Буни ичбуруғнинг пашша кўп 
вақтида кўпроқ учраши билан тушунтириш мумкин, бошқача 
қилиб айтганда пашшалар асосан одамлар истеъмол қиладиган 
озиқ-овқатлар билан озиқланадилар. Ичбуруғ билан чақалоқлар 
ҳам, кекса ёшдагилар ҳам касалланаверадилар. Аммо касаллик-
нинг асосий қисми 2-4 ёшдагиларга тўғри келади. Улар
организми иммун тизимининг етарли такомиллашмагани ва 
болалар орасида ичбуруғ тарқалишининг эпидемиологик 
хусусиятларига боғлиқ. Ичбуруғ иссиқ иқлимли ўлкаларда кўп 
учрайди. Ичбуруғ мавсумийликка ҳос касаллик бўлиб, у асосан 
ёз ойларида кўпроқ қайд қилинади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling