Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Белгиларининг сўниш даври
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соғайиш даврида
- Сурункали ичбуруғ
Белгиларининг сўниш даври – умумий заҳарланиш ва
колит синдромларининг сўниши билан тавсифланади. Аста секинлик билан беморларнинг уйқуси ва иштаҳаси яхшиланади, қориндаги оғриқлар камаяди ёки йўқолади. Нажас бўтқасимон тусга эга бўлади ва унда бир оз шиллиқ бўлиши мумкин Кўпинча ич кетиш қабзият билан алмашинади. Беморлар ҳолати фаол бўлади. Ичбуруғнинг чўзилган ҳолларида ошқозон ичак йўлидаги ўзгаришлар яққол бўлиб, нажас билан қўзғатувчилар чиқиб туради. Соғайиш даврида жуда кўп реконвалесцентлар амалий соғлом бўладилар. 2-4 ҳафта мобайнида касаллик оқибатида юз берган физиологик мутаносиблик тикланади. Бу даврда ичакдаги морфологик ўзгаришлар ҳам асл ҳолига кайтади ва организм қўзғатувчилардан бутунлай тозаланади. Сурункали ичбуруғ. Ичбуруғнинг сурункали шакли деб касаллик 3 ойдан кўп давом этган турига айтилади. Супер ва 59 реинфекция ҳолатларида сурункали ичбуруғ бир неча йил давом этади. Сурункали ичбуруғнинг узлуксиз, қайталанувчи ва аралаш шакллари мавжуд. Сурункали ичбуруғнинг узлуксиз шакли умумий ҳолатларнинг 38.8%ини ташкил қилади. Бу шаклда у ёки бу белгилар ҳар доим беморда топилаве- ради ва тез-тез қайталаниб туради. Касалликнинг жуда узоқ ва узлуксиз давом этиши натижасида беморлар беҳол бўлиб қоладилар ҳамда тузалишга ишонч йўқолади. Беморлар тез қўзғалувчан, ёмон ухлайдилар вегетатив асаб системаси изтиробланиш белгилари (терлаш, юрак қон – томир системаси сустлиги) кузатилади. Баъзан оддий таъсирлардан беморлар қорнида оғриқ бўлиши кузатилади. Бу таъсирлар ўз ичига парҳезни бузиш, жисмоний толиқиш, чарчаш ва бошқаларни олади. Баъзан эпигастрал соҳада оғирлик ҳиссини вужудга келтирадилар. Нажас шаклланган ёки бўтқасимон бир оз шиллиқ аралаш бўлади. Баъзан қабзият ичнинг суюқ кетиши билан алмашинади. Ичак шиллиқ қаватида атрофия жараёнини кўриш мумкин. Қайталанувчи шакли 41.8 % ҳолларда учрайди ва касаллик қайталаниш ва ремиссиянинг ўзаро алмашиниб туриши билан таърифланади. Рецидивлар ўткир ичбуруғдан 3-6 ой ўтгач ёки олдинги рецидивдан шунча муддат ўтгач рўй беради. Кўпинча зўриқишлар ёзда кузатилади. Клиникасида ўткир ичбуруғнинг белгиларини такрорлайди. Ич ўтиш камроқ кузатилади, беморлар ни тенезмлар ва ёлғон чақириқлар безовта қилади. Бундай шахсларни объектив текширганда, чуқур пайпаслаганда йўғон ичакнинг турли қисмларда спазм, оғриқ ёки инфилътратлар аниқланади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling