Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Бактериологик усул
Асоратлари.
Ҳазм қилиш тизими томонидан орқа тешикнинг турли хилдаги дерматитлари, ёрилиши, геморрой, тўғри ичак шиллиқ қаватининг тушиши, ичак инвагинацияси, ичакдан қон кетиши ва перитонит каби асоратлар учрайди. Ичбуруғ хасталигида қондаги ўзгаришлар заҳарланиш дара- жаси ва касалликнинг давомийлигига боғлиқдир. Кўпчилик беморда 1 ёки 2 марта текширганда ҳам ўзгаришлар деярли бўлмайди. Аммо хасталик кучли заҳарланиш билан кечганда лейкоцитоз (3000-20000) ёки лейкопения (3000–4000) ривожла- ниши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам нейтрофилёз кузатилади, 60 бундан ташқари ЭЧТ тезлашгани кўрилади. Анэозинофилия ёки эозинопения хасталикнинг 1-чи кунларидан эозинофиллар, соғайиш ҳужайралари пайдо бўлади. Ташхисоти. 1.Клиник – эпидемиологик усул - ташхис қўйишда асосий бўлиб ҳисобланади. 65-80 % ҳолларда ичбуруғ ташхиси айнан шу усул орқали қуйилади. Тўғри йиғилган анамнез ташхис қўйишда катта аҳамиятга эга: Касалликнинг бошланиши, ҳарорат тавсифи, белгиларнинг кетма – кет пайдо бўлиши, тиббий муассасага мурожаати, уй шароитида даволан- ганлиги ва унинг нафи. Ошқозон ичак тракти функциясига алоҳида эътибор берилади. Иштаҳа тавсифи, қорин оғриғи, тенезмлар ва ёлғон чақириқлар, ич ўтиши, сони, нажаснинг таркибида патологик аралашмалар борлиги ва бошқалар. Эпидемиологик маълумотлар ҳам ичбуруғ ташхисотида алоҳида ўрин тутади. Бунда шахсий гигиена қоидалараига риоя қилиш, овқатланиш режими, ичимлик суви билан таъминланганлик, бемор билан мулоқоти ва ҳоказолар асос бўлади. 1. Бактериологик усул. Лаборатория ходимларнинг малакасини, экиш учун материал олиш муддати ва тўғрилиги, муҳитнинг сифати кабилар бактериологик текшириш усулининг энг асосий ва зарурий шартларидир. Натижасини идишлардан, стерил тампон, шиша таёқча, қошиқча, сим билан олинган материални экиш, бир неча маротаба текшириш, антибиотиклар берилгунча материал олиш каби шартлар бактериологик текширишнинг сифати ва мусбат натижасини оширади. Эгри гемаглютинация реакцияси ҳам касалликнинг 5– кунларидан бошлаб мусбат натижа бера бошлайди. Унинг диагностик титри 1:160 ва ундан юқори бўлса мусбат ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ичбуруғ ташхисотида қонда ва бошқа биологик суюқликларда антигенларни аниқлайдиган бир қанча усуллар АЭГР – аутоэритроцитлар гемагглютинация реакцияси, О-АГАР-О-агрегатгемагглютинация реакциялари қўлланилмоқда. Ректороманоскопия жуда катта аҳамиятга эга бўлган морфологик текширув усулидир. Ректоскоп ёрдамида йўғон ичакнинг пастки 30 смли қисми шиллиқ пардасида юз берган патоморфологик ўзгаришларни кўз билан кўриш мумкин. 61 Ичбуруғ ташхисотида Цуверкалов тери-аллергик реакциясидан ҳам фойдаланилади. Ичбуруғни сальмонеллёз, вабо, амёбиаз, носпецифик ярали колит, йўғон ичак раки, балантидиаз ва бошқа касалликлардан фарқлаш керак. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling