Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Патогенези. Ичбуруғда патологик жараён ривожлани- 
шида бир неча босқичлар тафовут қилинади: эпидемиологик, 
бирламчи–регионар инфекция, токсинемия, энтерал, патология 
(ички аъзолар зарарланиши) ва оқибатлар босқичидир. 
Эпидемиологик босқич – шигеллаларнинг организмга кири- 
шидан йўғон ичак дистал қисми зарарланишигача бўлган даврни 
ўз ичига олади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки,
шигеллаларнинг организмга тушиши ҳамма вақт ҳам касаллик
ривожланиши билан намоён бўлавермайди. Касаллик ривожлани- 
ши микробларнинг хусусиятига ва макроорганизмнинг ҳолатига 
боғлиқдир. Шигеллаларнинг вирулент, токсиген, чидамли штамм 
ларигина касаллик қўзғатади. Макроорганизм эса унинг ҳимоя 
функциясининг сусайиши туфайли қуйидаги ҳолатларда: 
овқатланишнинг бузилиши, гиповитаминозлар, гипотрофия, асаб 
системасининг бузилишлари, организмнинг аллергик фони, 


55 
ташқи муҳит ҳароратининг кескин ўзгариши, ичак дисбакте- 
риози, ичак фаолияти бузилиши касаллик ривожланиши учун 
қулай шароит туғдиради.
Шигеллалар организмга оғиз орқали киради. Биз юқорида 
шигеллаларнинг организмга тушиши ҳамма вақт ҳам касаллик 
юзага келтиравермаслигини таъкидлаб ўтган эдик. Шигеллалар 
ичак сақланмалари билан ичак йўлида ҳаракатланади, йўғон ичак 
дистал қисмида эса ўзининг энтеротроп хусусиятини намоён 
қилиб, шиллиқ қаватнинг юза қисмига сўрилади. Унинг 
натижасида эпителийнинг ўчоқли зарарланиши юзага келади. 
Шигеллалар ҳужайра ичи паразитлигини намойиш қилиб ичак 
дисбактериозини юзага келтиради. Бу босқичда қўзғатувчи- 
ларнинг кўпайиши юзага келади.
Бу босқичнинг клиник кўриниши ичбуруғ заҳарланиши 
бўлиб ҳисобланади. Бу эса токсинларнинг бирламчи ўчоқдан 
қонга сўрилиш оқибатидир. Айрим ҳолларда (Григорьев – Шиг 
ичбуруғи) бактериемия бўлиши мумкин, лекин бу ичбуруғ учун 
аҳамиятга эга эмас. Ичбуруғ токсини қон орқали айланиб МАТга, 
ички органлар интерорецепторларига таъсир қилиб, умумий ва 
тери сенсибилизациясига сабаб бўлади. Токсиннинг ички 
аъзолари интерорецепторларига таъсири оқибатида ошқозон ичак 
йўли фаолияти бузилиши, унинг мотор, секретор фаолияти издан 
чиқиши, ҳамда юрак қон томир тизими фаолиятининг издан 
чиқиши кузатилади.
Бемор организмидаги ўзгаришлар нафақат шигеллалар 
токсини таъсири, балки организмнинг жавоб реакцияси ҳамдир. 
Касалликнинг биринчи кунидан бошлаб ҳимоя механизмлари 
ишга киришиб, қўзғатувчининг организмдан чиқариш йўлларини
излайди. Йўғон ичакда эса биринчи кунларданоқ яллиғланиш-
дегенератив ўзгаришлар билан бир вақтда репарацион (тикла- 
ниш) жараёни ривожланади. 
Висцерал 
патология босқичида умумий заҳарланиш 
белгилари камайиб, дистал колит белгилари яққол намоён 
бўлиши ва ошқозон, ингичка ичак, жигар, ошқозон ости безида 
функционал ва морфологик ўзгаришлар юз бериши билан 
таърифланади. 
Токсин таъсирида юзага келган йўғон ичак дистал 
қисмидаги ўзгаришлар, қон айланишининг бузилиши натижасида 


56 
чуқурлашади. Ичак деворидаги токсинларнинг таъсирида
мейснер ва ауэрбах нерв чигаллари зарарланади ва МАТда ўзига 
ҳос қўзғалиш ўчоғи вужудга келади. Бундан ташқари патологик 
жараён ривожланишида биологик фаол моддалар – гистамин, 
ацетилхолинларнинг таъсири ҳам бор. 
Унинг маҳаллий ва умумий таъсири натижасида йўғон ичак 
силлиқ мушакларининг қисқариши кузатилади. Ичакда морфо- 
логик ўзгаришлар (гиперемия, томирлар ўтказувчанлигининг 
ошиши, шиллиқ ҳосил бўлишининг кўпайиши) билан бир 
қаторда ҳаракат, секретор, сўрилиш фаолиятлари бузилади, 
булар эса клиник жиҳатдан қоринда хуружсимон оғриқлар, 
ичнинг суюқ ўтиши, тенезмлар, ёлғон чақирувлар ва нажасда қон
ҳамда шиллиқ мавжудлиги билан намоён бўлади. Ичак 
дисбактериози чуқурлашади, бунга антибиотикотерапия ҳам ўз 
ҳиссасини қўшади. Умумий аллергик ва аутоиммун реакциялар 
кузатилади. 
Оқибатлар босқичи – иммунитет ва бошқа ҳимоя механизм- 
лари оқибатида 76 – 80% ҳолларда касаллик клиник соғайиш 
билан тугайди. Организм функцияларининг тикланиши, десенси- 
билизация ва репарация жараёнлари касалликнинг 3–4 ҳафта- 
ларида рўй беради.
Сурункали ичбуруғнинг патогенези ўткир ичбуруғ 
патогенезига нисбатан бир оз мураккаброқдир, чунки асосий
патологик жараёнга қўшимча омилларнинг таъсири қўзғатувчи- 
нинг ролини камайтиради. 
Ўткир ичбуруғнинг сурункали шаклга ўтишига бир қанча
экзоген ва эндоген омиллар таъсир қилади. Экзоген омилларга: 
беморларни кеч госпитализация қилиш, нотўғри даволаш, касал- 
хонадан эрта жавоб бериш, беморларнинг овқатланиш 
қоидаларига риоя қилмаслиги, супер – ва реинфекция ва бошқа- 
лар киради. Эндоген омилларга: иммунологик реактивликнинг 
сусайиши, организмнинг турли аллергенларга сенсибилизацияси- 
нинг ошиши, ошқозон – ичак йўлининг преморбид ҳолати, 
ошқозон – ичак йўлининг бирор жойида турли зарарланишлар 
мавжудлиги (чайнаш аппаратидаги дефектлар, ичакнинг турли 
аномалиялари, гастрит, яра касаллиги, аппендицит, панкреатит, 
гепатит, холецистит); сурункали инфекциялар (сил, безгак, қора 
оқсоқ) нинг мавжудлиги; содда жониворлар ва штамлар бўлиши; 


57 
дисбактериоз, эндокрин безлари фаолияти бузилиши, ёш омили 
ва бошқалар. Асаб тизимдаги ўзгаришлар ҳам алоҳида ўрин 
тутади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling