Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Қорин
тифи ва паратиф касалликларининг профилактикаси. Л.В.Громашевский бўйича эпидемик занжир- нинг учта халқасини ҳисобга олган ҳолда қорин тифи, паратиф А ва В касалликларидаги профилактик тадбирлар уч йўналиш бўйича олиб борилиши зарур: инфекция манбаини зарарсиз- лантириш, унинг тарқалиш йўлларини йўқ қилиш ва аҳолининг касалликка берилмаслик қобилиятини ошириш. 50 Касаллик манбаини зарарсизлантиришга қаратилган чора- тадбирлар. Бу ўринда беморларни ўз вақтида аниқлаш, уларни шифохонага ётқизиш, тўғри даволаш, бактерия ташиб юрувчи- ларни топиш, ҳамда улар устидан санитария-эпидемиологик назорат ўрнатишнинг аҳамияти катта. Беморлар ва бактерия ташиб юрувчиларни эрта аниқлаш касаллик ўчоғида эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Беморларни ўз вақтида шифохонага ётқизиш ва тўғри муолажа тадбирларини ташкил этиш уларда сурункали бактерия ташиб юрувчанлик келиб чиқишининг олдини олади. Беморларни эрта шифохонага ётқизиш ҳамда қорин тифи касаллигини бошланғич даврида аниқлаш мураккаб эканлигини ҳисобга олиб, ушбу хасталик кенг тарқалган ҳудудларда ҳамма иситмалаётган шахсларни диагностик бўлимларга провизор госпитализация усули билан ётқизиш мақсадга мувофиқ. Шуб- ҳали шахсларни поликлиника шароитида гемокультура усулида текшириш тавсия этилади. Бу тадбирлар ҳар хил табиий офатлар келиб чиққан тақдирда ўчоқларда эпидемияга қарши чоралар самарасини яхшилаш имконини беради. Инфекция тарқалиш йўлларини йўқ қилишга қаратилган чора - тадбирлар. Қорин тифи ва паратиф А ва В ларнинг эпидемиологиясини кўп йиллик ўрганиш натижалари ушбу касалликлар тарқалишида ижтимоий - иқтисодий факторларнинг аҳамияти катта эканли- гини кўрсатади. Санитария хизмати касаллик кўрсаткичлари юқори бўлган аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини синчиклаб ўрганиши лозим. Санитария назорати тадбирларини кучайтириш аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, ободонлаштириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетишга қаратилиши лозим. Қорин тифи ҳамда паратиф А ва В ларга нисбатан эмлашнинг самараси кўп йиллик амалий кузатувларда тасдиқланган. Собиқ Совет Иттифоқида 1924 йилдан бери ушбу касаллик қўзғатувчилардан тайёрланган вакцина қўлланилиб келинган. Ўзбекистон шароитида қорин тифи касалликларининг махсус профилактикаси учун бактериофагдан ҳам кенг фойдаланилади. 51 ТПК реконвалесцентлари касалхонадан чиқарилгандан сўнг 3 ой мобайнида нажас, сийдик, ўт суюқлигининг бактериологик текшириш назо рат билан диспансер назоратида бўлади. Сўнгра 2 йил мобайнида, озиқ овқат корхоналарида ишловчилар ва уларга тенглаштирилганлар 6 йил мобайнида ДСЭНМ да назоратида бўлишади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling