Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ 
ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ 
 
Юқумли касаллик билан оғриган беморни даволаш
усуллари этиологик ва патогенетик жиҳатдан асосланган ҳамда
унинг ўзига тўғри келадиган бўлиши керак. Юқумли касаллик- 
ларда қўлланиладиган дори воситалари қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади:
А) Антибиотиклар: 
1. Пенициллин гуруҳи:
- табиий: бензилпенициллин (натрий ва калий тузлари), 
бензилпенициллин прокаин,феноксиметилпенициллин, бензатин 
бензилпенициллин

сунъий: 
оксациллин, 
ампициллин, 
амоксициллин, 
карбеннициллин, тикарциллин, азлоциллин, пиперациллин. 
Бу воситалар грамм мусбат (стрептококк, стафилококк, 
пневмококк), грамм манфий (гонококк, менингококк), куйдирги,
трепонемаларга кучли таъсир қилади.
2. Цефалоспоринлар:


18 
I авлод-кефзол, цефалексин, цефадросил; II авлод-цеклор
цефуроксим аксетил; III авлод-клафоран, роцефин; IVавлод-
цефметазон, цефтиром. 
Булар асосан коккларга таъсир қилади.
3. Бета-лактам антибиотиклари: азтреонам 
4. Тетрациклин гуруҳи: табиий - тетрациклин; сунъий -
доксициклин  
5.Стрептомицин гуруҳи: стрептомицин, дегидрострептоми-
цин. Бу гуруҳга юқоридагилардан ташқари, окситетрациклин, 
морфоциклин, рифампицин киради. Булар ҳам таъсир доираси 
кенг антибиотиклардир. Улар граммусбат ва грамманфий 
бактерияларига таъсир кўрсатади.
6. Левомицетин гуруҳи - левомицетин, левомицетин 
сукцинат таъсир доираси анча кенг грамманфий ва граммусбат
бактериялар, риккетсияларга таъсир кўрсатади.
7.Аминогликозидлар: неомицин, гентамицин, канамицин, 
тобромицин, метилмицин, микацин. Бу воситалар хам
граммусбат хам грамманфий бактерияларга таъсир кўрсатади. 
8.Макролидлар ва азалидлар: эритромицин, спирамицин, 
кларитромицин, азитромицин. Булар граммусбат бактерияларига 
таъсир кўрсатади. 
9. Полимиксинлар: полимиксин В, полимиксин М. Бу воси-
талар грамманфий микроблар (шигелла, салмонелла, эшерихия, 
кўк йиринг таёқчаси) га кучли таъсир кўрсатади.
10. Линкомицин гуруҳи: линкомицин, клиндомицин
11. Замбуруғларга қарши антибиотиклар: нистатин, леворин, 
амфотерицин В, флуконазал микозларда қўлланилади.
12.Туберкулезга қарши препаратлар: изониазид, рифампицин, 
стрептомицин, канамицин, ПАСК, тиоацетазон 
Б. Сульфаниламидлар: Сульфадимидин, сульфадиазин, 
сульфаметоксин, 
сульфадиметоксин, 
сульфален, 
сульгин, 
фталозол, сульфапиридазин, мадрибон. 
Бу 
воситалар 
оғиз 
орқали 
берилганда 
ичакдаги 
концентрациялари юқори бўлиб, патоген микробларга кучли 
таъсир қилади.
8-оксихинолин ҳосилалари: энтеросептол, интестопан, 5-
нок, миксофарм, интетрикс, нитроксолин. Улар ҳам
микробларга қарши таъсир кўрсатади.


19 
Нафтридин 
ҳосилалари ва фторхиноллар: оксалин 
кислотаси, пипемед кислотаси, налидил кислотаси, таривид, сиф- 
локс, ломефлоксацин, норфлоксацин, офлоксацин, пефлоксацин, 
ципрофлоксацин.
Хиноксалин ҳосилалари: хиноксидин, диоксидин, диоксикол.
Нитрофуран ҳосилалари: нитрофурантоин, фуразолидон, макми- 
рор, нифкол. 
В. Вирусларга қарши препаратлар: интерферон (IFN) лар
(реаферон, интрон А, пегасис, ремантадин). 
- Интерференогенлар (амиксин, циклоферон, неовир). 
- Нуклеозидлар: рибавирин, зеффикс. 
Г. Паразитар касалликларни даволашда метронидозол, 
орнизол, тинидазол, фансидар, альбендазол, мебендазол каби 
препаратлар амалиётда қўлланилмокда. 
Д. Бактериофаготерапия – бактериофаг нуклеопротеиддан 
ташкил топган жуда майда оқсил зарралардан иборат. У тирик, 
бирок мустақил яшай олмайди. Ичбуруғ, вабо, газли гангеренада 
бактериофаг билан даволаш яхши натижа беради.
Е. Зардоб билан даволаш – серотерапия. Зардоблар ҳамма 
вақт Безредко усулида ишлатилади. Аввало мушак орасига 0,5-
1 мл, 1-2 соат ўтгач қолган ҳамма қисми юборилади. Охирги 
йилларда полиглобулин қўлланилмокда. Унда Ig Gдан ташкари 
Ig А ва темир моддасини бириктирадиган оқсил модда – транс- 
феррин бор. Трансферрин бактериоцид хусусиятга ҳам эгадир. 
Ё. Иммунотерапия: 1) специфик; 2) носпецифик.
Специфик иммунотерапия организмнинг иммун системасига
ўзига хос, яъни специфик омил билан таъсир кўрсатиш принци- 
пига асосланган. Бунда ҳар хил вакциналар ва шифобахш 
зардоблардан фойдаланилади.
Вакцина – ўлдирилган ёки патогенлик хусусияти йўқотил- 
ган ва антигенлик хусусияти сақланган бактериялардан 
тайёрланади. Вакцина асосан юқумли касалликларнинг сурун -
кали шаклларида (бруцеллёз, туляремия, ичбуруғда) қўллани- 
лади. 
Юқумли 
касалликларни патогенетик даволаш муҳим 
тадбирлардан биридир. Патогенетик даво ҳар бир касалликда 
юзага келадиган патологик ўзгаришларга мослаб буюрилади. 


20 
Умумий заҳарланишга қарши препаратлар (5-10%ли 
глюкоза, реополиглюкин, гемодез) интоксикация юзага келганда, 
тузли эритмалар («Дисолъ», «Трисолъ», «Хлосолъ», «Кварта- 
солъ») дегидратация кузатилганда буюрилса, жигар яллиғланиши 
билан борадиган касалликларда гепатопротекторлар (кобавит, 
фосфоглив, тиотриазолин, эссел форте, гептрал, гепабене, карсил) 
ўт ҳайдовчи препаратлар (урсосан, холасас, фебихол, наматак 
қиёми) тавсия қилинади. Ҳазм қилиш фаолияти бузилганда 
фермент препаратлари (креон, мезим форте, пензитал), 
дисбактериоз юзага келса, эубиотиклар (бифидумбактерин, 
линекс, хилак форте) буюрилади. Умумқувватлаш мақсадида 
витаминлар ва поливитаминларни буюриш ўринлидир. 
Охирги йилларда юқумли касалликларни даволашда
кортикостероидлар кенг қўлланилмокда. Буйрак усти безидан
қуйидаги гармонлар: гидрокортизон, кортикостерон, альдос- 
терон, дезоксикортикостерон ажратиб олинган. Стероид 
гормонларнинг синтез йўли билан олинганлари: кортизон, пред- 
низолон, триамцинолон, дексаметазон ҳам кенг қўлланилмоқда. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling