Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

VII боб Жароҳат орқали юқадиган инфекциялар.......................188 
Куйдирги касаллиги.......................................................................188 
Қоқшол............................................................................................194 
Қутириш..........................................................................................198 
Сарамас............................................................................................202 
VIII боб Бошқа инфекциялар........................................................205 
Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми............................205 
Цитомегаловирусли инфекция.......................................................214 
IX боб Олий малакали ҳамширалар билиши шарт бўлган амалий 
кўникмалар......................................................................................215 
Фойдаланилган адабиётлар............................................................229 



СЎЗ БОШИ 
 
Юқумли касалликлар табобатнинг долзарб муаммоларидан 
биридир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу 
юқумли касалликни бошидан кечиради. Тиббиёт ходимларнинг сайи 
ҳаракатлари натижасида баъзи касалликлар (полиомиелит) бутунлай 
бартараф қилинган бўлсада, баъзи касалликларнинг касалланиш 
даражаси юқорилигича қолмоқда. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили менингококкли 
менингит билан оғриган 300000 нафар ҳолат қайд қилинса, шундан 
30000 нафари ўлим билан тугайди. Вабо касаллиги 2005 йилда Россия 
ва бошқа МДҲ мамлакатларида кўплаб қайд қилинди. 
XXI аср бошидан парранда гриппи эпидемияси Шарқий Осиё 
мамлакатлари (Хитой, Лаос) худудида қайд қилинган бўлса, 2005 
йилга келиб, Россия ва Европа мамлакатларида (Руминия, Италия) 
тарқалди. 2006 йилда эса касаллик Туркия ва Озарбайжонда рўйхатга 
олиниб, Туркияда одамлар орасида касалланиш кузатилиб, ўлим 
ҳолатлари қайд қилинди. 
Юқумли касалликлар тиббиёт ходимлари (врачлар, ҳамширалар) 
олдида қийинчиликлар туғдирмоқда. Олий ўқув юрти талабаларига 
юқумли касалликларни ўқитиш муҳим масалаларидан биридир.
Талабаларга илм бериш ва ўқитишда замонавий адабиётлар ва 
интернет маълумотларидан кенг фойдаланилмоқда,аммо олий 
малакали ҳамширалар учун мўлжалланган адабиётлар жуда кам.
Қўлланма Олий малакали ҳамширалар бўлими талабалари учун 
мўлжалланган. Рисолада юқумли касалликларда ҳамширалик иши 
ўқув дастуридаги мавзулар ёритилган бўлиб, касалликларнинг 
этиологияси, эпидемиологияси, ташхисоти, давоси ва профилак -
тикаси ОҲИ талабаларига мослаб баён этилган. 
Рисолада ўқув дастурига киритилмаган, аммо ҳозирги кунда 
муаммо бўлган Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва парранда гриппи 
мавзуларига бағишланган қўшимча маълумотлар ҳам келтирилган. 
Биз ўйлаймизки, ушбу рисола олий малакали ҳамширалар 
бўлими талабаларининг билим олишига, ўқув дастурида келтирилган 
мавзуларни ўзлаштиришга ўз самарасини беради. 
Муаллифлар. 




Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling