Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

I боб 
 
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ 
 
Юқумли касалликлар қадим замонлардан маълум бўлиб, 
ўзининг оммавий тарқалиши, оғир кечишлари билан бир неча
хил номлар билан аталган. Бу касалликларни ўша замон
донишмандлари ҳар ҳил «миазма-заррали» моддалар, ҳавонинг
заҳарли буғланиши ва илоҳий кучларга боғлаганлар. 
Шарқнинг буюк намоёндаси, машҳур олим ва шифокор 
Абу Али ибн Сино (1980-1037) биринчилардан бўлиб ўзининг 
«Ал - қонун» асарида «Ўлат, чин-чечак, қора оқсоқ ва бошқа
оммавий тарқалувчи касалликларни кўзга кўринмайдиган
жониворлар қўзғатса керак», деб гумон қилади ва улар
эпидемиясига қарши чора тадбирлар ишлаб чиқади. 
XVI асрга келиб, миазмалар назарияси контагия билан
алмашиниб, контагиоз касалликлар деб юритила бошлади
чунки бу даврга келиб, италиялик олим Фракастро ҳам 
юқумли касалликларни қўзғатувчи омил тирик жониворлар
эканлигини айтиб, уларни 3 хил йўл билан: контакт, бемор
фойдаланган турли буюмлар ва ҳаво орқали ўтади, деб таъкид- 
лайди. 
Машҳур француз олими Луи Пастер (1822-1835) махсус
тадқиқотлар ўтказиб, одамларда юқумли касалликларни қўзға- 
тувчи мавжудот - микроорганизм эканлигини тўла исботлаб 
берди. Роберт Кох (1843-1920) томонидан микроскоп кашф 
этилиши бу назарияни тасдиқлади. 
Шундай қилиб, ХIХ асрнинг биринчи ярмида баъзи юқумли 
касалликларнинг қўзғатувчи микроблари маълум бўлгач, улар 
ҳақидаги таълимот тез ривожлана бошлади. ХIХ асрнинг
иккинчи ярмида талайгина касалликларни қўзғатувчи микроблар
кетма-кет кашф этила бошлади. Бунинг натижасида ички касал- 
ликлар ичида ўрганилаётган юқумли касалликлар мустақил
фан сифатида ўрганила бошланди. Жумҳуриятимиз худудида
юқумли касалликларга қарши курашиш ва ўрганиш 1920 йилда
Тошкентда ташкил этилган Туркистон университети қошида
тиббиёт факультети катта ўрин эгаллади.



Л.М Исаев 1922 йилларда безгакни ўрганиш ва мутлақо
тугатиш соҳасида, Бухорода ришта касаллигини тугатишда жуда 
катта ҳисса қўшди. Н.И.Рагоза, А.Л. Каценович ва улар раҳбар- 
лигидаги мутахассислар республика худудида қора оксок, 
қорин тифи касалликларни ҳар томонлама ўрганиб, батафсил 
ёритдилар. 
Юқорида санаб ўтилган инфекциялар (қора оқсоқ, қорин 
тифи, безгак, вабо, вирусли гепатитлар, менингококли инфекция, 
геморрагик иситмалар ва бошқалар)ни академик Мусабоев И.К., 
профессорлар Юнусова Ҳ.А., Мажидов В.М., Жалилов К.Ж., 
Саипов С.С., Қодиров Ғ.Қ., Назаров Ш.Н. ва бошқалар чуқур 
ўрганиб, уларнинг клиникаси, ташхисоти ва давоси соҳасида 
оригинал илмий тадқиқот ишларини адо этдилар. 
Республикамиз ҳудудида инфектологиянинг ривожланишида 
илмий тадқиқот институтлари (директорлар Ахмедова М.Ж., 
Мусабоев Э.И., профессорлари Валиев А.Г., Бобохўжаев С.Н.), 
тиббиёт Академияси ва институтлари юқумли касалликлар 
кафедралари (кафедра мудирлари Даминов Т.А., Ахмедова М.Д., 
Қосимов И.А., Зокирхўжаев А.Х., Вафоқулов С.Ҳ., Мирзаев К.М., 
Облоқулов А.Р., Мусабоев Э. И., Ибодова Г.А., Комилов А.И., 
Қурбонов А.Б., Юсупов Ш.Р.) ходимлари чуқур изланишлар олиб 
бормоқдалар. 
Жумҳуриятимиз худудида инфектологиянинг ривожла- 
нишида тиббиёт олийгоҳлари юқумли касалликлар кафедра- 
лари, илмий тадқиқот институтлари катта рол ўйнайди. 
Юқумли касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, патогене-
зи, клиникаси, давоси, ташхисоти ва профилактикаси ўрганил- 
ган бўлсада, ҳар йили Ер шаридаги 1 млн. дан ортиқ киши шу 
касалликлар билан оғрийди ва бу фақатгина саломатликка эмас,
иқтисодга ҳам салбий таъсир кўрсатмокда. Шунинг учун ҳам
юқумли касалликлар муаммосини ўрганиш зарурдир. 
“Инфекция” сўзи лотинча сўз бўлиб, “ифлосланиш” маъно- 
сини билдиради. Юқумли касалликлар - бактериялар, вируслар 
ва содда жониворлар чақирувчи катта гуруҳ касалликлардир. 
Инфекцион жараён – микроорганизм билан макроорганизмнинг 
аниқ шароитларда бир-бирига таъсир қилиб, касалликнинг у 
ёки бу шаклини организм даражасида намоён қилишидир. 



Демак, юқумли касалликнинг ривожланиши учун аввало
организмга патоген микроб кириши керак. 
Микроорганизмлар асосан 3 гуруҳга бўлинади:
а) сапрофитлар; б) шартли патоген микроблар; в) патоген 
микроблар. Патоген микроб организмга тери, шиллиқ қаватлар,
оғиз, юқори нафас йўллари орқали киради. 
Микроб билан организм ўртасидаги мураккаб муносабат
турлича якунланиши мумкин: 1.Микроб макроорганизм ҳимоя
воситалари таъсирида парчаланади; 2.Микроорганизм ўзига 
қулай шароит топиб, қисман кўпайиб, маълум бир даражада 
патологик жараённи келтириб чиқаради. 3. Патоген микроб 
организмда тез суръат билан кўпаяди ва унинг ҳимоя кучини
енгиб, касалликнинг манифест шаклини келтириб чиқаради. 
Умуман олганда, юқумли касалликнинг авж олишига қуйидаги
омиллар: 
1) патоген микробнинг миқдори, вирулентлиги; 2) макроорганизм 
қаршилиги ва чидамлилиги; 3) ташқи муҳит омиллари ҳал 
қилувчи ўрин эгаллайди. 
Юқумли касалликлар бошқа касалликлардан қуйидаги
хусусиятлари билан фарқланади:
I. Ҳар хил турдаги юқумли касалликларни алоҳида турга
мансуб микроорганизмлар чақиради. Қўзғатувчиларнинг турига
қараб, юқумли касалликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- бактериал, риккетсияли, вирусли, протозойли, замбуруғли ва 
бошқалар 
II. Бемор ўз навбатида касаллик манбаи бўлади ва уни
бошқаларга юқтириши мумкин. Бунинг асосида эпидемик 
жараён ётади. 
Эпидемик жараён - бу популяция даражасида микроор- 
ганизм ва макроорганизмнинг бир-бирига таъсир қилиб, аниқ
социал ва табиий шароитларда турли касалликларни келтириб 
чиқариши демакдир. 
Эпидемик жараён 3 та звенодан ташкил топган: 1) касаллик
манбаи, 2) касалликнинг юқиш механизми ва тарқалиш йўллари, 
3) берилувчан одамлар.
1) Касаллик манбаи - қўзғатувчининг табиий кўнимгохи 
бўлиб, унинг кўпайиши учун хизмат қилувчи объектдир. 
Касаллик манбаи: касал одамлар, бактерия ташувчилар (рекон- 


10 
валесцент, ўткир, сурункали, транзитор, соғлом), касал ҳайвон- 
лар ҳисобланади. 
2) Касалликнинг юқиш механизми ва тарқалиш йўллари. 
Антропоноз касалликларда юқишнинг 4 хил: нажас-оғиз, ҳаво-
томчи, трансмиссив, маиший мулоқот механизми мавжуд. 
Механизм 3 босқичда амалга оширилади: а)Бемор нажаси, 
сийдиги, сўлаги ва бошқа биологик муҳитлар билан микроорга- 
низмларнинг ташқарига чиқарилиши; б) Патоген микробнинг
ташқи муҳитда сақланиб туриши; в) Соғлом одам организмига 
кириши. 3) Эпидемик жараённинг 3-звеноси бу юқумли касал- 
ликка одам организмининг берилувчанлиги. Бу албатта одам
организмнинг қаршилиги, чидамлилигига боғлик. Қарши кураш
воситалари 2 гуруҳга бўлинади: 1) носпецифик; 2) специфик. 
Юқумли касалликлар юқумлилиги билан бир-биридан фарқ- 
ланади. Масалан: энг юқумли касалликларга грипп, чинчечак, 
қизамиқ, тоуннинг ўпка шакли каби касалликлар киради. 
Юқумли касалликларга чалинган одамларнинг кўп ёки
озлигига қараб эпидемиологик жараённинг турли хиллари
ажратилади:
1) Спорадик касалликлар. Касалликка йўлиққан кишилар
сони кўп бўлмайди ва беморлар онда сонда учрайди.
2)Эпидемия-юқумли касалликларнинг бирорта ўлка ёки
мамлакатда кенг тарқалиб кетиши. Бунда беморлар сони
одатдагидан 5-10 марта кўп бўлади. 3) Пандемия - бир вақтда
халқаро миқёсда, яъни бир неча мамлакат ва қитъаларда
бирорта инфекцион касалликнинг кенг тарқалиб кетиши. 4) 
Эндемия - муайян худудда бирорта юқумли касалликнинг
доимий учраб туриши. 5) Энзоотия - бирорта жойда яшовчи 
ҳайвонлар (масалан кемирувчилар) орасида бирор юқумли
касалликларнинг доимий учраб туриши (масалан: ўлат, 
лейшманиоз ва энзоотиялар). Академик Е.Н Павловский ана
шундай касалларни «Табиий ўчокли касалликлар» деб бир
гуруҳга ажратган. 6. Эпизоотия - ҳайвонлар орасида бирорта 
юқумли касалликнинг кенг тарқалиб кетиши. 7. Экзотик
касалликлар - хориждан келтирилган юқумли касалликлар, 
масалан, шарқ мамлакатларида бўлиб қайтган Ўзбекистонлик
кишининг безгак билан касалланиши.


11 
III. Юқумли касалликларни бошқа ички касалликлардан 
кейинги фарқи - босқичлилигидир. Касаллик яширин, авж олиш, 
орқага қайтиш, реконвалесценция босқичларида кечади. 
IV. Организм бошидан юқумли касалликларни ўтказганидан 
сўнг касаллик қўзғатувчиси (бактерия, вирус ва ҳ.к.) ва унинг
заҳарига қарши иммунитет ҳосил бўлади. Иммунитетнинг икки
тури маълум: 1) табиий (туғма) иммунитет ва 2) орттирилган 
иммунитет. Орттирилган иммунитет бир томондан актив ва 
пассив, иккинчи томондан табиий ва сунъий бўлиши мумкин.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling