Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Юқумли касалликлар таснифи
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Юқумли касалликлар таснифи
Юқумли касалликлар инфекция манбаига қараб, аввало 2 гуруҳга бўлинади: 1. Антропонозлар. Бу касалликлар фақат одамларда учрайди ва улар билан ҳайвонлар касалланмайди (қорин тифи, ичбуруғ, гепатитлар, ОИТС ва бошқалар). 2. Зооноз лар. Бу касалликлар ҳайвонларда ва одамларда учрайди. Одамлар га инфекция ҳайвонлардан юқади (бруцеллёз, ўлат, қутуриш, куйдирги ва бошқалар). Л.В Грамошевский юқиш йўлларига қараб, юқумли касалликларни 5 гуруҳга бўлади: 1. Ичак юқумли касалликлар. Бу касалликлар нажас-оғиз йўл билан юқади ва тарқалади. Бемор ичагидаги патоген микроблар унинг нажаси орқали ташқарига чиқарилади. Бемор ичагидаги патоген микроблар ҳар хил йўллар билан соғлом одамнинг оғзи орқали ичагига тушади (нажас-оғиз йўли орқали юқишнинг моҳияти шундан иборат). Ичак юқумли касалликлари ўз навбатида 4 та гуруҳчаларга бўлинади: а) Типик ичак юқумли касалликлари. Бу касалликларни қўзғатувчи микроблар ичакдан бошқа органларга тарқалмайди (холера, дизентерия, инфекцион энтеритлар, тениидозлар, кенг лентасимон гижжа, оралиқ хўжайинсиз ривожланадиган ичак гижжалари, энтеробиоз, ўт йўлларида жойлашиб оладиган трематодозлар ва бошқалар). б) Токсико-инфекциялар (ботулизм, сальмонеллёзлар, стафило- кокклар қўзғатадиган токсикоинфекциялар). в) Баъзи ичак касалликларининг қўзғатувчилари ичакдан бошқа органларда ҳам патологик ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Аммо юқиш механизми ўша нажас - оғиз йўли 12 бўлиб қолаверади (амёбиаз, аскаридоз, трихинеллёз, эхинококкоз ва бошқа гельминтозлар). г)Баъзи ичак касалликларнинг қўзғатувчилари ичакдан қонга тушадилар, бактериемия юз беради ва сўнгра патоген микроблар турли чиқариш органлари орқали ташқарига чиқарилади (қорин тифи, А ва В паратифлар, бруцеллёз, лептоспирозлар, орнитоз, ришта). 2.Нафас йўллари юқумли касалликлари. Бу касалликни қўзғатувчи микроблар ва вируслар беморнинг нафас йўллари шиллиқ пардаларида жойлашган бўлиб, йўталгандан кейин, аксирганда, гапирганда тупук заррачалари билан ташқарига чиқарилади ва ҳаво орқали соғлом одамларга юқади. Бу касаллар ўз навбатида 4 гуруҳчага бўлинади: а) Бу гуруҳчага кирадиган касалликларнинг қўзғатувчилари кирган ва ўрнашган жойда кўпаяди (қизамиқ, кўкйўтал) б) Бу касалликларнинг қўзғатувчилари биринчи кирган ва ўрнашган жойидан қонга тушиши ва бошқа органларни зарарлаши мумкин (эпидемик менингит, эпидемик энцефалит, пневмония, эпидемик паротит). в) Нафас йўллари орқали кирган патоген микроорганизмлар қонга тушиб, кейин тери ва шиллиқ пардаларда турли специфик патологик ўзгаришларга (папула, пустула, гранулёма) сабаб бўлади (чинчечак, сувчечак, мохов). г) Бу касалликлар ҳаво - томчи йўлидан ташкари воситали контакт йўли билан ҳам (идиш-товок, ўйинчоқлар, рўмолча ва бошқа буюмлар орқали) юқиши мумкин (дифтерия, скарлатина, ангина, қисман паротит-тепки). 3. Қон орқали юқадиган юқумли касалликлар. Бу касалликларнинг қўзғатувчилари фақат беморларнинг қонида бўлади. Шу сабабдан бу касалликлар фақат қон сўрадиган ҳашаротлар чақиши орқалигина юқади. Бу касалликлар ўз навбатида икки гуруҳчага бўлинади: а) типик қон орқали юқадиган касалликлар (безгак, риккетсиозлар, қайталама тифлар, паппатачи ва Денге иситмалари, лейшманиоз, эпидемик энцефалитлар, геморрагик иситма, трипаносомалар, фоляриоз- лар). 13 б) бошқа ҳамма қон орқали юқадиган юқумли касалликлар зооноздирлар ва иккинчи гуруҳчани ташкил қилади (ўлат, туляремия). Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling