Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Сезги аъзоларидаги ўзгаришлар


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Сезги аъзоларидаги ўзгаришлар. Бруцеллёзда беморнинг 
сезги органларида ҳам хусусий ўзгаришлар кўрилади. Жумладан, 
беморнинг кўриш органларида ирит, иридоциклит, кератит, 
неврит ва кўзнинг томир тўр пардасининг зарарланиши учрайди. 
Беморнинг эшитиш органларида яллиғланиш жараёни, яъни отит, 
мастоидитлар, эшитиш нервининг зарарланиши, вестибуляр 
аппаратдаги ўзгаришлар кўрилади. Беморда ҳар хил тонларни 
эшитиш қобилияти бузилади. 


209 
Эндокрин тизимдаги ўзгаришлар. Эндокрин (ички 
секреция) 
безларида 
бруцеллёзнинг, 
айниқса сурункали 
шаклларида қалқонсимон без, қалқонсимон олди бези, меъда ости 
бези ва буйрак усти безларида строма склерози ва 
паренхимасининг атрофиялари учрайди. Мутахасислар фикрига 
кўра бу безлардаги паталогоанатомик ўзгаришларга қарамай 
клиник белгилар камдан-кам учрайди. 
Периферик 
қон 
кўрсаткичлардаги 
ўзгаришлар. 
Бруцеллёзда 
қонда 
гемоглобин 
фоизининг 
пасайиши, 
эритроцитопения, ранг кўрсаткич 1 дан паст бўлиб, ЭЧТнинг 
ошиши, яъни 11-60 мм/соат бўлиши мумкин. Оқ қон 
таначаларида - лейкопения, нейтропения, нисбий лимфоцитоз
анэозинофилия ва тромбоцитопения ҳолатлари рўй беради. 
Касаллик оқибати. Маълумки бруцеллёз илгари оғир ўтиб, 
узоқ давом этар эди, шунинг учун ҳам бруцеллёз ўта хавфли 
инфекциялар 
гуруҳига 
киритилган. 
Бруцеллёз 
бошқа 
касалликларга нисбатан узоқроқ - бир неча ойдан бир неча 
йилларгача (2-3-5) йил давом этиб, беморларга азоб берадиган ва 
халқ хужалигига талайгина зарар етказадиган касалликдир. 
Сўнгги йилларда бруцеллёз борасида талайгина ишлар амалга 
оширилиб даволаш услублари такомиллаштирилди. Бемор ўз 
вақтида врачга мурожаат қилиб самарали даволанса касалликдан 
бутунлай тузалиб кетади. 
Қора оқсоқнинг бир неча клиник таснифлари бўлиб, 
амалиётда К.Ж. Жалилов томонидан тузилган тасниф кенг 
қўлланилмоқда. Бу тасниф бўйича қора оқсоқ ўткир, ярим ўткир,
сурункали (бирламчи, иккиламчи), латент, резидуал (таянч 
ҳаракат 
аъзоларини 
шикастланиши, 
асаб 
тизимининг 
зарарланиши: марказий ва периферик), реинфекция тегишли 
клиник шаклларида қисқа вақт кечади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling