Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Ташхисоти.
Бруцеллёзнинг клиникаси кўп қиррали (полиморфизм) бўлиб, турғун белгиларга эга бўлмаслиги ва полициклик давом этиши касалликни ўз вақтида аниқлаш даволаш учун катта амалий аҳамиятга эгадир. Маълумки одатда касалликни батафсил йиғилган анамнезига, беморнинг шикоятига, эпидемиологик далилларга ва текширишдан олинган объектив натижаларга асосланиб ташхис қўйилади ва лабораториявий тасдиқланади. 210 Лаборатория ташхисот усуллари асосан 4 гуруҳга бўлинади: 1.Бактерологик ташхисот усуллари. 2.Серологик ташхисот усуллари. 3.Аллергик ташхисот усуллари. 4.Биологик ташхисот усуллари. Бактерологик ташхисот усули. Бу усул бемор организмидан касаллик кўзғатувчи микробларни, яъни бруцеллаларни ажратиб олиш нуқтаи назаридан бруцеллёз ташхисотида биринчи ўринда туради. Лекин бемор организмида бруцеллалар бўлишига карамай хар доим улардан бактериологик ижобий натижа олиш мумкин бўлмайди, чунки бруцеллалар асосан ретикуло- эндотелиал тизимда бўлади ва қонга вақт-вақти билангина ўтиб туради ва шу даврлардагина бактериологик усуллар мусбат натижа беради. Бундан ташқари қонда бруцеллаларнинг бўлмаслиги касаллик даврида ўтказилган даволашларга ҳам боғлиқ бўлади. Серологик ташхисот усуллари ҳам бемор организмида пайдо бўладиган махсус антителоларга асосланган. Серологик ташхисот усуллари амалий врачлар доирасида бактериологик усулларга нисбатан кенг тарқалган бўлиб, хар бир касалхонанинг лаборатория шароитида қўлланилиши мумкин. Бу усулларга асосан Райт ва Хедельсон серологик реакцияси киради. Райт реакцияси қуйидагича баҳоланади: агглютинация титри 1:50 бўлса, натижа гумон ҳисобланади, агглютинация титри 1:100 бўлса кучсиз мусбат, 1:200 - 1:400 бўлса мусбат реакция, 1:800 - 1:1600 ва ундан юқори бўлса реакция ўта мусбат деб ҳисобланади. Хеддельсон-Кайтмазов реакциясининг Райт реакциясидан устунлиги шундаки, услуби жиҳатидан жуда оддий ва осон, натижаси эса тез вақт ичида аниқланади. Шунингдек жуда сезувчан ва спецефик реакциядир. Хеддельсон реакциясининг сезувчанлиги текширилаётган қон зардоби ва антигеннинг юқори концентрациясида ишлатилишига боғлиқ. Бу реакция касалликнинг бошланғич даврида мусбат натижа бера бошлайди ва кўп вақтгача хатто бемор тузалиб кетгандан сўнг ҳам бир неча йиллар мобайнида мусбат натижа бера олади. Пассив гемагглютинация реакцияси бруцеллёзда хос ва сезувчан реакция бўлиб, бруцеллёз касаллигининг ўткир, ярим ўткир шакл ларида ташхисий аҳамиятга эга. Бу реакция бруцеллёзнинг айниқса сурункали шаклларида Райт реакцияси манфий натижа 211 берганда диагностик титрларда мусбат натижа беради, яъни реакция титри 1:100 ва ундан юқори нисбатда бўлса, реакция мусбат ҳисобланади. Ҳозирда серологик ташхислашда замонавий ПЦР, ИФА ва иммунноблотинг реакциялари қўлланилмоқда. Бюрне реакцияси. Бу реакция бруцеллёз билан касалланган бемор организмининг тери орасига юбориладиган бруцеллинга бўладиган маҳаллий аллергик реакциясига асосланади. Унинг методикаси қуйидагича: текширилмоқчи бўлган бемор билагининг ички сатҳига, терининг эпидермис қаватига ингичка игна билан асептика қоидаларига риоя қилинган ҳолда 0,1 мл миқдорда бруцеллин (бруцеллалари бўлган ўстирилган уч хафталик культуранинг фильтрати) юборилади. Бемор организми бруцеллаларга нисбатан сезувчан бўлса 8-10 соатдан сўнг терининг бруцеллин юборилган жойида яллиғланиш аломатлари пайдо бўлади ва 24-28 соат давомида зўрайиб, энг ривожланган нуқтага, сўнг бу аломатлар аста-секин сусайиб йўқола бошлайди. Бинобарин, Бюрне реакциясининг натижаси мана шу маҳаллий яллиғланиш жараёни диаметрига қараб баҳоланади. Агар яллиғланиш диаметри 1 см бўлса реакция натижаси салгина мусбат деб ҳисобланади. 4-5 см бўлса мусбат, 6-8 бўлса реакция ўта мусбат деб ҳисобланади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling