Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
Профилактикаси. Бруцеллёз одамга ҳайвонлардан
(асосан чорва молларидан) юқишлигини юқорида айтиб ўтдик. Шундай экан профилактикани аввало чорва моллари орасида амалга ошириш самарали натижа беради. Шу мақсадда барча чорва молларини мунтазам равишда бруцеллёзга текшириб бориш ва бруцеллёзга гумон қилинган ва касалланган молларни ажратиб тегишли чоралар кўриш зарур. ЎЛАТ Ўлат – карантин инфекциялар гуруҳига мансуб, табиий ўчоқли антрапозооноз касаллик бўлиб, клиник– умумий 214 заҳарланиш белгилари, тери, лимфа тугунлари, ўпка яллиғланиши ва сепсис белгилари билан тавсифланади. Этиологияси. Ўлат қўзғатувчилари (Yersinia pestis) иерсиний туркумига мансуб бўлиб, ҳаракатсиз, спора ҳосил қилмайдиган, таркибида эндотоксин сақлаган грамм манфий таёқчадир. Бўялганда иккала учи қуюқроқ бўялади (биполяр бўялиш). Озиқ муҳитларда улар яхши ўсади, юқори ҳарорат, қуритиш ва дезинфекция воситалари (спирт, лизол, хлорамин, хлорли оҳак) таъсирида тезда ўлади. Паст ҳарорат иерсиниялар учун қулай ҳисобланиб, бир неча ойгача фаоллигини сақлайди, бемор балғамида узоқ сақланади. Эпидемиологияси. Ўлатда асосан касаллик манбаи бўлиб касал кемирувчилар, 60 дан ортиқ сут эмизувчилар ҳисобланади. Кемирувчилар ва сут эмизувчилар орасида ўлат доимо кузатилиб, баъзан касалликнинг ўсиши- эпизоотияси кузатилади. Касал кемирувчилардан касаллик бошқаларга бурга орқали юқади. Кемирувчиларда касаллик ўткир ва сурункали кўринишда кечиши мумкин. Каламушлар ўлатининг икки турдаги ўчоқлари тафовут қилинади. Биринчиси шаҳар, порт каламушлар ўлати бўлиб, касалликни қора, кулранг, египт каламушлари тарқатади. Иккинчиси ёввойи яшовчи кемирувчилар (юмронқозиқ, каламуш, тарбаган) билан боғлиқ табиий ўчоғидир. Ҳозирги кунда 50 га яқин Европа, Осиё, Арика ва Америка мамлакатларда табиий ўчоқлар қайд қилинган. Касаллик қўзғатувчилари одам организмига тери ва шиллиқ қаватлар орқали тушади. Касаллик аксарият ҳолларда трансмиссив – яъни касал кемирувчиларнинг бургалари чақиши натижасида тери ичига тушади. Бундан ташқари касаллик кемирувчиларнинг терисини шилганда, ўлат билан касалланган ҳайвонни сўйганда ва ифлосланган маҳсулотларни истемоли натижасида юқади. Касаллик одамлардан эса асосан ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Унинг ўпка ва септик шакли нисбатан кўпроқ эпидемиологик аҳамиятга касб этади. Касалликка мойиллик юқори, касалликдан сўнг умрбод иммунитет ҳосил бўлади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling