Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Ўлатнинг ташхисотида 
касалликнинг клиник – эпидемиологик хусусиятлари асосий рол 
ўйнайди. Ўлатга шубҳа қилганда, тўлиқ эпидемиологик анамнез 
йиғилади. Қиёсий ташхисот кўпинча юқумли касалликлар билан 
ўтказилади. Лимфаденит, зотилжам билан, тери шакли куйдирги 
билан, бубон шакли йирингли лимфаденит, лимфогранулематоз, 


219 
яхши сифатли лимфаретикулёз, туляремия ва бошқа касалликлар 
билан қиёсий ташхис қилинади. 
Ташхисни 
аниқлаштиришда 
комплекс 
лаборатор 
текширишлар ўтказилади. Бубон, яра, балғам томоқдан материал, 
қон, сийдик, қусуқ массаси ва бошқа олинган ажралмаларда ўлат 
қўзғатувчиси аниқланади. РПГА, РНАТ, РНАГ, РГПГА ёрдамида 
серологик текширишлар ўтказилади.
Давоси. Даволаш комплекс: антибактериал, патогенетик ва 
симптоматик препаратлар қабул қилиш билан олиб борилади. 
Антибиотиклардан 
кенг 
қўлланиладигани 
стрептомицин, 
дигидрострептомицин 
ва 
пасомицин. 
Аминогликозидлар 
(гентамицин, сезомицин, амикацин ва бошқалар) ҳам асосий 
препарат ҳисобланади. Аминогликозидлар ва тетрациклинларни 
(окситетрациклин, морфоциклин, метациклин, доксициклин ва 
бошқалар) комбинациялашган холда тавсия этиш даволаш 
самарасини оширади. Антибиотиклар билан даволаш 7-10 кун 
давом этади. Патогенетик терапия мақсадида дезинтоксикацион 
суюқликлар 
(полиглюкин, 
реополиглюкин, 
гемодез, 
неокомпенсан, альбумин, глюкоза, натрий хлор, тузли эритмалар) 
қўйилади. Юрак –қон томир ишини яхшиловчи препаратлари
витаминлар кенг қўлланилади. Беморларга доимий назорат ва 
парвариш зарур.
Тахмин. Замонавий ва адекват терапиядан сўнг ўлатнинг 
бубон шаклида ўлим кам учрайди. Ўпка шаклидан ҳам ўлим 
камайган. Септик шаклларида прогноз деярли доим ёмон бўлади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling