232
ўтказилади. Бунинг учун касалликнинг ўткир даврида, юқори
иситма пайтида, билак венасидан қон олинади. Олинган қон
иккига бўлиниб, бири вирусни ажратиш учун,
иккинчиси эса
серологик реакция учун фойдаланилади. Серологик текширувига
олинган қон стерил пенициллин ёки инсулин флаконига солиниб,
ёриқланиб, махсус муз солинган контейнерга ёки кенг оғизли
термосга солинади. Серологик таҳлил учун жуфт зардоб
касалликнинг бошланғич даврида ва 2-3 ҳафтадан кейин олинади.
Таҳлилга қон олинаётганда,
унинг сачрашидан, тери ва шиллиқ
қаватларни ифлосланишидан эҳтиёт бўлиш керак. Ўлим ҳолати
қайд этилганда, лаборатория
текширувига мурда органлари
бўлаклари (мия, жигар, талоқ, буйрак, ўпка) стерил флаконларга
солиниб, махсус лабораторияга юборилади. Касалликнинг
биринчи ҳафтасида ўлим юз
берса, мурдадан олинган секцион
материаллардан ҳамма ҳолларда вирус ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: