Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ҚРИМ – КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ҚРИМ – КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ 
 
Синонимлари: Қрим геморрагик иситмаси, Ўрта Осиё 
геморрагик иситмаси, Ўзбекистон геморрагик иситмаси ва 
ҳоказо. 
 
Касалликнинг тарихи ва географик тарқалиши. Вирусли 
геморрагик иситма касалликлари қадимдан маълум бўлган 1110 
йили буюк аллома, тиббиётнинг асосчиларидан бўлмиш Абу Али 
ибн Синонинг шогирдларидан бири Журжоний ўзининг «Хоразм 
бойликлари» номли асари олтинчи китобининг «Кичик 
касалликлар» бўлимида геморрагик иситма касаллигини 
эслатувчи хасталик тўғрисида ёзиб, уни аксарият ҳолларда оғир 
кечиб, ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида 
ёзган.Ўша зомонларда ушбу касаллик халқ тилида, ўзбекларда 
«Қора ҳалак» (қора ўлим) ва тожикларда «хун грибта» қон оқиш, 


225 
«хуни-муни» бурундан қон кетиш деб аталганлиги ҳам Ўрта 
Осиёда бу касалликнинг азалдан маълумлигидан далолат беради. 
ҚКГИ касаллиги тўғрисидаги биринчи илмий маълумотлар 
манбаларда 1944 – йилдан берила бошлаган. Олимлардан П.В. 
Сиповский ва Ю.В. Иоффелар Тожикистон (Душанбе 
шаҳри)даги ўткир капилляротоксикоз, ичак ва бурундан қон 
кетиши, қон қусиш ва геморрагик тошма билан кечадиган 
касалликлар тўғрисида хабар беришган. 
1944 йили Қримда бир гуруҳ одамларда вирус табиатли 
ўткир иситма касалликлари қайд этилган ва уларни ўрганган 
машҳур рус вирусологи М.П. Чумаков бу касалликни ҳали 
тиббиётда маълум бўлмаган янги бир касаллик эканлигини 
эътироф этиб, Крим геморрагик иситмаси деб ном берган. 
1956-1969 йилларда шунга ўхшаш касаллик ўчоқлари 
Болгария, Югославия, Венгрия, Шарқий ва Ғарбий Африкада, 
Покистон ва Ҳиндистон давлатларида аниқланган. Бу касаллик 
собиқ иттифоқнинг Қрим, Краснодар, Стоврополь ўлкаларида, 
Астрахан, Ростов, Донецк ва Херсон вилоятларида, Қозоғистон, 
Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва бошқа 
давлатлар ҳудудларида рўйхатга олина бошлаган. 
Касаллик қўзғатувчиси (вируси) биринчи бўлиб 1945 йилда 
иситма қилган бемор бола қонидан шу вирусга ўхшаш вирус 
аниқланган ва унга Конго вируси деб ном берилган, вирус 
кейинчалик Покистонда (Хазар) ҳам ажратилган. 
Тиббиёт адабиётларида «Конго иситмаси» ни кўп учратиш 
ҳисобга олиниб, касалликнинг географик топоними, яъни 
биринчи бўлиб касаллик ва унинг қўзғатувчиси аниқланган ярим 
орол ва давлатнинг номини инобатга олиб, юқумли касалликлар 
таснифида «Қрим-Конго» геморрагик иситмаси (ҚКГИ) деган 
касаллик номи пайдо бўлди. 
Этиологияси. ҚКГИ қўзғатувчиси ўзида РНК сақловчи 
арбовирус бўлиб, Bunyaviridae оиласига, Navirovirus турига 
киради, касаллик қўзғатувчи вирус юқорида таъкидлангандек 
биринчи бўлиб 1945 йилда М.П. Чумаков томонидан топилган. 
Кейинчалик Овропа ва Ўрта Осиё давлатларида аниқланган 
бу вируслар бир хил вируслар бўлиб, битта серологик турга 
мансуб эканлиги маълум бўлган. 


226 
Вирус сферик шаклида бўлиб, диаметри 92-96 нм келади. 
Вирус ташқи муҳитда унча чидамли эмас, лекин юқори ҳароратга 
жуда сезгирдир. Вирус айниқса чўчқа, Сурия олмахони ва 
маймун эмбриони буйраклари ҳужайраларига ўта сезгирдир. 
Вирус асосан ҳужайралар цитоплазмасида жойлашади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling