Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

ҚКГИ эпидемиологияси. ҚКГИ вирусининг ареали жуда 
кенг: Овропадан Осиё ва Африкагача, ҳамдўстлик давлатларидан 
Россия Федерациясининг жанубий регионларигача, Украина, 
Молдова, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистоннинг жанубий 
вилоятлари ва бошқа Марказий Осиё давлатлари, жумладан 
Ўзбекистон республикасининг бир қатор вилоятлари худудлари 
ҳам (Бухоро, Навойи, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах) ҚКГИ 
бўйича эндемик худудларидан ҳисобланади. (Мусабаев.И.К 
1980). ҚКГИ вируси маълум тур канналарида сақланади (31-
расм). Бугунги кунда 8 авлодга мансуб бўлган 27 хил канадан 
ҚКГИ вируси ажратилган. ҚКГИ вируси ҳар хил эндемик 
ҳудудлардан турли хил каналарда сақланади, кўпинча бу вирус 
Hyalomma авлодига кирган иксод каналари организмида 
сақланади. 
ҚКГИ қўзғатувчисининг табиий резервуари ва манбалари 
қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳамда ёввойи сут эмизувчилар 
(қуён, кемирувчилар, типратикан ва бошқалар) ҳисобланади, 
вирусни табиатдаги сақловчиси ва ташувчиси турли хил иксод 
каналаридир. ҚКГИ вирусининг юқиш механизми трансмиссив
яъни вирус каналарнинг чақиши натижасида одамга юқади. 
Одамга касаллик мулоқот орқали ҳам юқади, яъни бемор қонини 
сўрган канани эзиб ўлдирганда, ҳамда ҚКГИ сига чалинган 
беморнинг қони соғлом одам териси ва шиллиқ каватига 
тушганда ёки бўлмаса парентерал муолажалар амалга 
оширилганда, касаллик юқиши мумкин. Бундай ҳолатларда 
ҚКГИ сига чалинган бемор касаллик қўзғатувчи манбаига 
айланади ва атрофдаги соғлом одамлар учун хавф туғдиради. 
Адабиётларда ҚКГИ касаллигининг ҚКГИ вируси билан 
(культураси билан) ишлайдиган лабораторияларда аспирацион
яъни нафас олиш органлари орқали юқиш ҳолатлари қайд 
этилганлиги тўғрисида ҳам айрим маълумотлар берилган. 
ҚКГИ ўзига хос эпидемиологик мавсумийликка эга бўлиб, 
касаллик асосан апрель-сентябрь ойларида қайд этилади (90-95 % 


227 
апрел-июн ойларида). Касалликнинг бундай эпидемиологик 
мавсумийликка эга бўлиши бевосита иксод канаси фаоллигининг 
ошиши билан боғлиқдир. ҚКГИ катталар, айниқса меҳнат 
фаолияти чўл ҳудудлари билан боғлиқ бўлганлар ўртасида 
(чўпонлар ва уларнинг оила аъзолари, қирқимга вақтинчалик 
жалб этилганлар, молга қаровчилар, боқувчилар, эндемик 
ҳудудларида ишловчилар) кўпроқ қайд этилади. Касалликнинг 
асосий салмоғи (80% кўпроқ) 20-60 ёшидаги одамларга тўғри 
келади, касалликнинг 85-90 % эркакларда учрайди. 
Юқумли касалликлар ўртасида ҚКГИсининг салмоғи унча 
катта бўлмасада, касалликнинг кенг тарқалганлиги, юқори 
юқувчанлиги (контагиозлиги), бу касалликда ўлим даражасининг 
юқори бўлганлиги, борган сари касалликнинг фаоллашуви 
кузатилаётганлиги, бу касалликка кўпроқ эътибор қаратилишини 
тақозо этади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling