Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Патогенези ва иммунитет. Қўзғатувчи тери, ҳаво 
йўллари ва меъда ичак йўллари шиллиқ қавати орқали 
организмга 
киради. 
Риккетсиялар 
ретикулоэнедотелий 
органларида кўпаяди ва қонга тушиб, бактеремияга сабаб бўлади. 
Бактеримия маълум вақт давом етгач, рикккетсиялар ички 
органларга ўрнашиб олади. Қўзғатувчи ҳаво йўллари орқали 
юққанда, касаллик зотилжамдан бошланади. 
Иммунитет мустаҳкам ва узоқ бўлади. Ку–иситмаси
билан касалланганлар қайта касалланишга мойил эмас 
(камдан –кам учраши мумкин).
 
Клиникаси. Ку–иситмасининг бошқа юқумли касаллик- 
лардек ўзига хос белгилар мажмуаси йўқ, шунинг учун ҳам бу 
касаллик тўғрисида ўйлаш имкони йўқ. Касаллик турли хил 
кўринишларда кечиши мумкин. Яширин даври давомийлиги 3 – 
32 кунни ташкил қилади. Касаллик аксарият ҳолларда ўткир 
бошланиб, беморлар нафақат касалланиш куни, балки соатини 
айтиши мумкин. Тана ҳароратининг ошиши, кучли бош оғриғи, 
умумий ҳолсизлик, терлаш, иштаҳа йўқолиши, уйқунинг 
бузилиши, уйқусизлик, миалгия, артралгия, кўз соққасида оғриқ 
каби 
белгилар 
беморни 
безовта 
қилади. 
Касаллик 
ривожланавериб, беморнинг юзи ва коньюнктива шиллиқ қавати 
қизариши, тили нам, сарғиш – кулранг карашли, брадикардия ва 
гипотония, жигар ва талоқ катталашиши, терида разеолёз 


222 
тошмалар қайд қилинади. Биринчи кунлардан тана ҳарорати 39–
40
0
С ва ундан юқори бўлиши мумкин. 
Касаллик аксарият (75–80%) ҳолларда 2 – 3 ҳафта давом 
этадиган токсикоз ва иситма билан (ўткир шаклида) кечади. 15–
20% ҳолатда эса клиник белгилари 1 ойгача давом этадиган ярим 
ўткир шакли, 2-5% ҳолатда эса 1йил ва кўпроқ давом этадиган 
сурункали шакли қайд қилинади. Кечим оғирлиги бўйича енгил, 
ўртача оғирликда ва оғир шакллари тафовут қилинади. 
Касалликда тромбофлебит, эпидидимит, плеврит каби асоратлар
учрайди.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling