Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенези ва патологик анатомияси


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Патогенези ва патологик анатомияси. Ўлат қўзғатувчиси 
организмга асосан тери ва шиллиқ қаватлар орқали киради. 


215 
Ўлатнинг турли хил клиник шаклларида патологик жараён 
турлича тугайди. Тери орқали кирганда камдан-кам ҳолларда 
терида эффект ҳосил бўлади: терининг ўша жойида доғ, тугунча, 
везикула-пустула – узоқ тузалмайдиган яра пайдо бўлади. 
Кўпинча терининг бурга чаққан жойида ҳеч қандай ўзгариш 
кузатилмайди. Организмга тушган микроблар лимфа томирлари 
буйлаб лимфа тугунларига бориб лимфа тугунларини ва 
атрофдаги туқималарни яллиғлантириб бубонларни ҳосил 
қилади. Лимфа тугуни тўсиғини енгиб ўтган микроблар қонга 
тушиб бактеримияни юзага келтиради. Қон оқими билан 
бактериялар аъзоларда қўниб у ерда дистрофик ҳолатларни юзага 
келтиради. Бунда сепсис ривожланади. Баъзи ҳолатларда 
бактериялар ҳаво томчи йўли билан ўпкага тушиб, бирламчи ўпка 
шаклини юзага келтиради.
Патологоанатомик текширувда геморрагик септицемия 
аломатлари, конгломерат шаклида бир-бири ва атроф тўқима 
билан қўшилган лимфа тугунлари аниқланади. Жигар ва талоқ 
каталашади. Ўпка шаклида эса ўпка тўқимасининг фибриноз-
деструктив ўзгаришлари аниқланади. 
 
Клиникаси. Яширин давр (3-6 кун)дан сўнг касаллик кучли 
қалтираш, юқори ҳарорат кўтарилиши билан ўткир бошланади 
(39-40
о
Сгача). Кучли бош оғриғи, бош айланиши, холсизлик, 
мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш ҳарактерли. Баъзи 
беморлар эс ҳуши қоронғилашган, тормозлашган ҳолатда, 
баъзиларида эса эс ҳуши тўлиқ сақланган бўлади. Васваса ва 
галюцинациялар билан психоматор қўзғалишлар ҳам бўлиши 
мумкин. Беморлар ётоғидан ўзларини у ёқ бу ёққа ташлайдилар, 
оқсоқланиб юрадилар, юзлари ва конъюнктивалари қизарган, 
сўзларга тушиниб бўлмайди. Юз тузилиши ўткирлашган,
цианотик ва қорамтир, кейин эса юзлари сўлган, кўз ости 
қорамтир бўлади. Қарашлари ҳаракатсиз, худди кўрмаётгандек, 
юзда азоб, қўрқув, умидсизлик акс этган. Териси қуруқ ва иссиқ, 
катта ўлчамларди гемморагиялар ва петехиялар бўлади. Тилида 
ёриқлар, пўстлоқлар бўлиб, катталашган, оппоқ қалин караш 
билан қопланган (худди суртгандек). Баъзан тилда тремор 
кузатилади, оғиз шиллиқ қавати қуруқ. Бодом безлари 
катталашган, у ерда ва юмшоқ танглайда қон қуюлишлар ва 
яралар пойдо бўлади. Жигар ва талоқ катталашган. Касалликнинг 
терминал босқичида қон қусиш ҳамда қон шиллиқ аралаш тез-тез 
суюқ ич кетиши пойдо бўлади. Бундай беморларда юрак 


216 
чегаралари катталашган тонлар бўғиқ, тахикардия 1 дақиқада 
120-160 гача бўлади. Артериал босим тушган, аритмия пайдо 
бўлади, ҳансираш ва цианоз ўсиб боради. Қонда лейкоцитоз, 
лейкоцитар формуланинг чапга силжиши билан, ЭЧТ ошган. 
Сийдикда қон ва оқсил, олигоанурия аниқланади. 
Касалликнинг умумий кўринишларига қараб, ўлатнинг 
турли 
шакллари 
характерланади. 
Касалликнинг 
клиник 
картинасига қараб; тери, бубон, септик, ўпка ва фарингиал 
формалари ажратилади. Ўлат ўчоғида бактерия ташувчанлик 
аниқланиши мумкин. 
Тери шакли кам учрайди ва кўпинча тери-бубон шаклига 
ўтади. Теридаги кўринишлар алмашинуви қуйидаги тартибда 
ўтади: доғ, папула, везикула, пустула, яра. Микроб тушган жойда 
(оёқ-қўл, юз, бўйин ва бошқалар) аввал қизил доғ, кейин тугун 
пайдо бўлади. Кейин пуфакча ҳосил бўлади, ичидаги суюқлик 
бошида тиниқ, кейин лойқа бўлади. Пуфакчаларда қон 
қуйилишлар бўлиши мумкин, бунда уларнинг ранги қорамтир-
қизил бўлади. Пуфакча ёрилгандан сўнг яра пайдо бўлади, яра 
сарғиш қаттиқ туби бор. Яра четлари нотекис, соғлом тўқимадан 
жигарранг ҳалқа билан ажратилган. Яра оғриқли,секин битади ва 
чандиқ қолади. Ўлатнинг бошқа шаклларида ҳам терида турли 
ўзгаришлар бўлиши мумкин, тошмалар, қон қуйилишлар ва 
пуфакчалар кўринади. 
Бубон шакли учун (энг кўп учрайди 80-90%гача) кардинал 
белги-бубон-лимфа тугунларининг оғриқли катталашувидир. 
Бубонлар якка (1ламчи), камдан-кам кўплаб (2ламчи), ўлчамлари 
ўрмон ёнғоғидан, то товуқ тухумигача ва ундан катта бўлиши 
мумкин. Кўпинча сон ва чов тугунлари,кейин қўлтиқ ости ва 
бўйин тугунлари зарарланади. Касаллик бошланишида ёки 
бошланғич 2 кунда бубон ривожланаётган жойда кучли оғриқ 
пайдо бўлади, оғриқ ҳаракат қилганда эмас, балки тинч ҳолатда 
ҳам кузатилади. Бу беморни ғайритабиий ҳолатда туришга 
мажбур этади: оёқлар букилган, қўллар узатилган, бўйин эгилган 
ва ҳ.к. 
Кичик бубонлар катталаридан оғриқли. Аввал бубон 
пайпаслаганда унча катта бўлмаган қаттиқлашув; кейин у 
шишинқирайди, атроф тўқима ва терида (периаденит) шиш пайдо 
бўлади. Бубон атроф тўқима билан қўшилиб кетади ва 
чегарасини йўқотади. Бу ёйма шиш, кўпинча тоғайсимон 
қаттиқлик оғриқли. Бубон остида тери иссиқ, сирпанади, силлиқ, 


217 
ялтироқ, 
қизил 
ёки 
қорамтир-қизғиш 
рангда 
бўлади. 
Лимфааденит ўлатда йўқ. Аста-секин флюктуация соҳаси пайдо 
бўлади ва бубон ёрилади, бунда яшил-сарғиш қалин йиринг 
ажралади.
Замонавий даволаш натижасида бубон ёрилмайди, аста-
секин, тўлиқ сўрилади ёки склерозланади (қаттиқлашади). 
2ламчи бубонлар кам оғриқли, тери билан қўшилмаган, 
периадинит кўпинча бўлмайди, бубонлар камдан-кам холда 
йиринглайди ва уларнинг тузалиши рўй беради. 
Касаллик белгилари 4-5 суткаларда ошади, кейин аста –
секин пасаяди. Шуниси борки, ёмон натижа ёки асоратлар 
касалликнинг хохлаган фазасида рўй бериши мумкин.
Шундай қилиб, иккиламчи ўлат зотилжами касалликни 
оғирлаштиради ва инфекция тарқалишига ҳавф солади. Оғир 
лекин кам учрайдиган асорати менингит ҳисобланади. 
Ўлатнинг бирламчи-септик шакли ҳам учрайди (1-3%). Бунда 
тери регионар лимфа тугунлари ва ўпка зарарланиши бўлмайди. 
Терида бурга чаққанидан қолган изларни топиш мумкин. 
Касаллик бирдан бошланади, қисқа яширин давр (1 неча 
соатдан то 1-2 суткагача)дан сўнг қалтираш, кучли бош оғриши, 
мушакларда оғриқ ва юқори ҳарорат характерли. Бемор аҳволи 
тез ёмонлашади. Қўзғалиш, васваса ҳатто менингоэнцефалит 
белгилари пайдо бўлади. Умумий заҳарланишдан ташқари, 
геморрагик синдром яққол кўринади. Қон қўйилишлар терида, 
шиллиқ қавватларда, ички органларда бўлади. Гематурия пайдо 
бўлади, қон қусиш ва ич кетиш, бурун ва ўпкадан қон кетиш 
кузатилади. Жигар ва талоқ катталашган. Бир неча соатдан сўнг 
инфекцион токсик карахтлик ва кома ривожланади. Касаллик 1-3 
кундан кўп давом этмайди, соғайиш кам ҳолларда учрайди. 
Ўлатнинг иккиламчи септик шакли бошқа шаклларнинг 
асорати ҳисобланади, унча оғир кечмайди, клиник жиҳатдан 
иккиламчи инфекция ўчоғлари пайдо бўлиб, бубонлар ва 
геморрагик септицемия белгилари билан кечади. 
Бирламчи-ўпка шакли яширин давр (бир неча соатдан то 1-3 
кунгача)дан сўнг, ўткир бошланади, тана ҳарорати тез 
кўтарилади, бош оғриши, кўп марта қусиш бўлади. Касаллик 
бошланиши аста- секин, ўпка зарарланиш белгилари аниқ 
бўлмаслиги ҳам мумкин. Сўнг кўкрак соҳасида сиқувчи оғриқ, 
юрак тез уриши, пульс тезлашуви, ҳансираш ва васваса пайдо 
бўлади. Агар ён томонларда оғриқ кучли бўлмаса, беморлар 


218 
қўрқиб чуқур нафас оладилар. Йўтал касаллик бошида ҳам, 
биринчи сутканинг охирида ва кечроқ пайдо бўлиши мумкин. 
Бошида йўтал қуруқ, кейинчалик балғамли бўлади. Бошида 
балғам ёпишқоқ, тиниқ, шишасимон кейин кўпикли, суюқ, 
кўпинча зангли бўлади; Тоза қон қўшилмаси баъзан кўп 
миқдорда пайдо бўлади. Балғамда кўп миқдорда ўлат микроблари 
аниқланади.
Аускультатив маълумотлар кам ва оғир ҳолатга мос 
келмайди. Қийинчилик билан нафас сусайганлиги, кам 
учрайдиган қуруқ ва ҳўл хириллашлар, крепитацияни аниқлаш 
мумкин. Касаллик давом этган сари кўкрак соҳасидаги оғриқ соат 
сайин ошиб боради, жараёнга плевра ҳам қўшилади, ҳансираш ва 
цианоз ўсиб боради, нафас олиш юзаки ва тез-тез бўлади. 
Гемодинамик бузилишлар ва ўпка шиши ривожланиши 
касалликнинг 3-5 кунларида ўлимга олиб келади. 
Иккиламчи –ўпка шакли клиник жихатдан бирламчига 
ўхшаш. У ўлатнинг бошқа шаклларинг асорати сифатида 
ривожланади. Қўзғатувчилар ўпкага қон орқали ўтади. Бу шакл 
учун касалликнинг жуда оғир кечиши ҳарактерли; иккиламчи 
ўчоқларнинг кўплиги, бубонлар, геморрагик синдром, зотилжам 
ва сепсис характерли. 
Адабиётларда ўлатнинг тонзилляр (фарингеал) шакли 
ҳақида маълумот берилган. Касаллик 2-3кун давом этади. 
Беморлар томоқ оғриши, холсизлик, бош оғришига, шикоят 
қиладилар. Ҳарорат биринчи кунларда 38
о
С гача кўтарилади, 
сўнг бир неча кун давомида субфебрил бўлади. Жағ ости ва 
бўйин лимфа тугунлари катталашади. Умумий заҳарланиш унча 
кучли бўлмайди касаллик антибактериал терапиядан сўнг тез 
соғаяди. 
Ҳозирги вақтда ўлатнинг ўпка шакли билан оғриган 
беморлар атрофидаги кишиларда ютқин(фарингеал) бактерия 
ташувчанлик аниқланган. Инфекция кўп тарқалган вақтда 
бактерия ташувчилар сони 13% га етган.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling