Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Асоратлари. Энг оғир асорати азотемик уремиядир. 
Камдан-кам ҳолларда буйрак пўстлоқ қавати ёрилиши мумкин. 
Заҳарланиш кучли бўлганда ўткир томирлар етишмовчилигига 
хос аломатлар учрайди. Баъзан иккиламчи инфекция қўшилиш 
натижасида отит, паротит, тромбофлебит, пневмония бошланади.
Лабораториявий ташхисоти. Касаллик вирусини жўжа 
эмбрионида урчитиш йўли билан ажратиб олиш мумкин. 
Касалликнинг иккинчи ҳафтасидан бошлаб КБР мусбат натижа 
бера бошлайди. 
Ташхис учун сийдикни текшириш муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳамма вақт альбуминурия аниқланади. Сийдик чўкмасида 
эритроцитлар, гиалин ва мумсимон цилиндрлар, буйрак 
эпителияси ҳужайралари топилади. Касалликнинг биринчи 
кунларида гемоглобин ва эритроцитлар миқдори кўпаяди ва 
лейкоцитлар сони камаяди. Касаллик авжига чиққанида 
лейкоцитоз (30-50 минг) бошланиб, қонда миелоцитлар, 
промиелоцитлар ва мегалобластлар пайдо бўлади. Баъзан улкан 
нейтрофиллар кўринади. Соғайиш даврида янада қайтадан 
лейкопения бўлади, лимфоцитлар камайиб, моноцитлар кўпаяди, 
баъзан гистеоцитлар пайдо бўлади, эозинофиллар йўқолади, 


237 
Тюрк ҳужайралари топилади. ЭЧТ бошланишда секинлашади, 
кейин тезлашади.
Давоси. Буйрак синдроми билан ўтадиган геморрагик 
иситманинг давоси бошқа хил геморрагик иситмалар давоси 
билан бир хил, агар азотемия ҳолати юз берса, гемодиализ ёки 
перитониал диализ тавсия қилинади. Полиурия даврида сув – 
эликтролитлар мувозанатини сақлашга қаратилган даво чоралари 
қўлланилади.
Профилактикаси. Бемор албатта касалхонага жойланади ва 
касалликнинг врач ва ҳамшираларга юқмаслик чораларига 
алоҳида эътибор қилинади. Эндемик ўчоқларда кемрувчиларни 
йўқ қилишга қаратилган чоралар кўрилади.
 
БЕЗГАК 
 
Безгак (син.febris intermittens- лот, intermittent fever-англ, 
Wechseltieber, Sumptieber- нем, Paludisme, Fieve palustre-франц
Paludisino-исп.) 
Безгак– одам протозой трансмиссив касалликлар гуруҳига 
кириб, Anopheles туркумига мансуб чивин орқали тарқалади. 
Ретикулогистиоцитар тизим ва эритроцитларнинг зарарланиши, 
иситма пароксизмлари, анемия ва гепатолиенал синдром билан
характерланади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling