Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
Этиологияси. Безгак қўзғатувчилари бир ҳужайралари
микроорганизм бўлиб protozoa типи, Sporozoa синфига, haemosporidea отряди, plasmodi оиласи, plasinodium авлодига мансуб. Плазмодийларнинг 60 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, безгакнинг 4 хил тури: Plasmodium vivax – 3 кунлик безгак қўзғатувчиси; Plasmodium malaria - 4 кунлик безгак қўзғатувчиси Plasmodium ovale – 3 кунлик безгакка ўхшаш; Plasmodium falciparum – тропик безгак қўзғатувчиси фарқланади. Безгак плазмодийлари биологик ва иммунологик хусусиятлари билан, дори препаратларига сезувчанлигига қараб фарқланади. Безгак қўзғатувчисининг ҳаёт цикли 2 та фаза –жинсий ва жинссиз циклдан иборат бўлиб – хўжайинларнинг алмашиши 238 билан боғлиқ. Жинсий фаза (спорогония) чивин организмида (асосий хўжайин), жинссиз фаза (шизогония) – одам организмида (оралиқ хўжайин) ривожланади. Қўзғатувчиси бўлган чивин одамни чаққанда, сўлагидаги спорозоитлар қонга тушиб, жигарга бориб гепатоцитлар ичига киради ва шизонтларга айланади, шизонтлар бўлиниши натижасида мерозоитлар ҳосил бўлади (10000-40000 гача). Тўқима (экзоэритроцитлар) шизогония давомийлиги Pl.falciparum – 6 кун, pl.malaria – 15 кун, pl.ovale – 9 кун, pl.vivax– 8 кун. Экзоэритроцитлар ривожли генетик детер- минацияланган. А.Я. Лясенко (1976) таклифига кўра, жигарга киргандан сўнг тез ривожланса тахиспорозоитлар, узоқ паузадан кейин ривожланса брадиспорозоитлар дейилади. Экзоэритроцит- лар шизогония натижада ҳосил бўлган мерозоитлар эритроцитлар ичига кириб эритроцитар шизогония бошланиб, клиник белгилар бошланади. Эритроцитар шизогония давомийлиги Pl. falciparum, pl. vivax, pl. ovale – 48 соат, pl. malaria – 72 соат. Эритроцитлар парчалани- ши натижада мерозоитлар плазмага чиқади, бир қисми ўлиб, қолгани яна эритроцитлар ичига кириб, цикл такрорланади. Эрит- роцитар шизогония натижада мерозоитларнинг бир қисми эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларига айланади (гаметоцитлар). Бир неча соатдан сўнг баъзи гематоцитлар ўлади, баъзилар тирик қолади. Чивин чаққандан кейин жинссиз формалар парчаланиб, жинсий формалар мураккаб циклни ўтади. Эркак (микрогомета- лар) урғочи (макрогометалар) билан қўшилиб зигота ҳосил бўлади, зигота узунчоқ, чувалчангсимон бўлиб ошқозон деворига кириб, ооцистага айланади, ооциста ядро ва цитоплазмаси бўлиниб, спорозоитлар ҳосил бўлади. Спорозоитлар чивин тана бўшлиғига тушиб гемолимфа оқими билан бутун организмига тарқалади ва сўлак безларида тўпланади. Шу вақтдан бошлаб чивин юқумли бўлади, 40–50 кундан кейин эса касаллик чақириш қобилияти йўқолади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling