Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
Профилактикаси. Эпидемик жараённинг асосий звенола-
рига қаратилган. Касал ва паразит ташувчиларни барвақт аниқ- лаш ва даволаш. Анофелес чивинлари тарқалган воҳаларни ларвицид препаратлар (ГХЦГ, малатион, пропоскур, абат, фенит- ропин)ёки имагоцид препаратлар (пиритрум, фенитротион, хемостирилизация усули), биологик усул (сув ҳавзаларнинг гомбузиялаш) антогонист ҳашаротлардан фойдаланиш. Шунинг- дек аҳолининг безгак инфекциясига мойиллигини камайтириш (химиопрофилактика, вакцинация). Профилактика мақсадида мефлохин 0.5 г х ҳафтада 1 марта, фансимер (мефлохин+фансидар) 1 табл ҳафтада 1 марта, артемизин (хитой препарати) препаратларни қабул қилиш ўчоққа келишдан бир неча кун олдин, ўчоқдан чиққандан сўнг 1 ой қабул қилинади. 245 VII боб ЖАРОҲАТ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯ КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ Куйдирги-зооноз гурухига мансуб ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий заҳарланиш белгиларини, ҳамда тери ва лимфа тугунларининг сероз геморрагик яллиғланиш белгилари билан тавсифланади. Этиологияси. Бу касалликнинг қўзғатувчиси бациллалар оиласига кирувчи, тузилиши таёқчасимон ҳолда узунлиги 6- 10 мкм,эни 1-1,5 мкм дан иборат B. anthracis. Таёқчалар жуфт- жуфт ҳолда ёки калта занжирсимон шаклда учрайди. Бу микроб икки хил формада учрайди. 1.Вегетатив - яъни кўпайиш шакли ички муҳитда. 2.Спорали - яъни ҳимояланиш шакли. Вегетатив формасида ҳайвонларнинг ёки одамларнинг организмига кириб олиб кўпайишни бошлайди. Ташқи муҳитга тушиб қолган бацилла микроблари ўзини ҳимоялаш учун ўзига спора – яъни ҳимоя қобиғи ҳосил қилади. Ўзига спора - яъни ҳимоя қобиғи ҳосил килган бацилла ташқи муҳитга иссиқдан, совуқдан, намликдан, хар хил заҳарли химикатларга чидамли бўлади. Ташқи муҳитда, тупроқда тушиб қолган микроб споралари 10 йилгача яшайди. Қулай шароитга тушган бацилла микроби ҳайвон ёки одам организмига тушса ўзидан спорани ташлаб капсула шаклига ўтади. Ички организмга кириб олган бацилла айниқса тўйимли озуқа бор жойда ( PH 7,2 – 7,6) нормал ҳароратда (30 – 37 о С) да тез ўсиб кўпаяди. Совуқ ҳавода +12 о дан паст, иссиқлик +43 о дан баланд бўлган ҳавода ўсишдан тўхтайди. Микробларда яшаш учун яхши шароит бўлганда жуда ҳам тез кўпаяди. Масалан битта микроб тўхтовсиз иккига бўлиниш йўли билан бир суткада 16 миллионга етиши мумкин. Юқумли касалликни қўзғатувчи микроблар фақат органик моддалар билан озиқланади. Улар ҳайвон ва одам организмидаги ширалар билан озиқланади ва улар ҳисобига 246 яшайди. Микроблар одам организмида яшаш даврида ўзидан заҳарли модда ажратади. Бу моддалар токсин дейилади. Токсинлар организмни турли қисмларига таъсир қилиб уларни нормал ишлашини бузади. Натижада одамлар касалликка дучор бўладилар. Bac antnracis вегетатив шаклида 55 о С ҳароратда 40 минутда, 60 о С ҳароратда 15 минутда, қайнатилганда ўша заҳоти ўлади. Паст ҳароратда улар яхши яшайди – 10 о С да 24 кун, -24 о С да 12 кун, -180 о С да бацилла 3-15 минут яшайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling