Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Цитомегаловирусли инфекция


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Цитомегаловирусли инфекция 
Цитомегаловирусли инфекция (синонимлари: цитомегалия, 
сўлак безларининг вирусли касаллиги, инклюзион цитомегалия)-
кенг тарқалган вирусли инфекция бўлиб, ҳар хил кўринишда 
яъни симптомсиз кечишдан оғир тарқалган шаклларгача 
ифодаланиб, ички аъзолар ва марказий нерв тизимининг 
зарарланиши билан характерланади.
Этиологияси: Касаллик қўзғатувчи герпес (herpesviridae) 
оиласига мансуб вирусдир. Вирион диаметри 180 нм атрофида 
бўлиб, таркибида ДНК сақлайди. Инфицирланган ҳужайра 
ядросида вирус ривожланиб, киритмалар ҳосил бўлади. У одам 
фибробластларидан иборат културада ривожланиши мумкин. 
Вирус таъсирида нормал ҳужайралар диаметри 25-40 мкмга тенг 
цитомегалик ҳужайраларга айланади. Бунда тўқима культурасида 
хромосома аппаратининг яққол бузилишлари аниқланмаган. 
Вируснинг онкоген таъсири охиригача ўрганилмаган. Вируснинг 
алоҳида штаммлари орасида антигенлик тафовут бўлиб, герпес 
гуруҳига мансуб барча вирусларга хос умумий хусусиятларга эга. 
Эпидемиологияси: Инфекция манбаи ва резервуари фақат 
одам ҳисобланади. Вирус сўлак, она сути, сийдик, нажас, шаҳват 
суюқлиги, бачадон бўйнининг секретида бўлиши мумкин. 
Юқиш йўллари: ҳаво-томчи, мулоқот, жинсий йўл, 
трансплацентар. Шунингдек, инфекция буйрак трансплантацияси 
ва донорнинг зарарланган қонини қуйишда ҳам ўтиши мумкин. 
Катта 
ёшдаги 
одамларнинг 
50-80%ида 
специфик 
антителоларнинг топилиши цитомегаловирусли инфекциянинг 
кенг тарқалганлигини кўрсатади. Зарарланган одам бутун умри 
давомида вирус ташувчи бўлиб қолади, бу вируснинг латент 
персистенцияланиши билан боғлик. АҚШда янги туғилган 


278 
чақалоқларнинг 
1%га 
яқин 
атрофида 
цитомегаловирус 
аниқланиб, бу кўрсаткич ривожланаётган мамлакатларда юқори 
фоизни ташкил этади.
Соколова М. А. муаллифдошлари фикрича 5 ёшгача 
бўлган болаларнинг 73,6% ида цитомегаловирус инфекцияси 
антителолари аниқланган.
Умумий текширилганлардан янги туғилган чақалоқлар ва эрта 
ёшдаги болалар ўлимини таҳлил қилганда 5-15%да тарқоқ 
турдаги ва 10-30%ида маҳаллий (локал) цитомегалия аниқланди. 
Ҳомила она қорни ичида зарарланишида вирус трансплацентар 
йўл билан ўтиши мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling