Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Эпидемиологияси. 
Лямблиоз инвазиясининг манбаи 
лямблий ташиб юрувчилар ва лямблиоз билан касалланган бемор 
ҳисобланади. Лямблийнинг юқиш йўли оғиз орқали лямблий 
цисталари тушгандан сўнг келиб чиқади. Зарарланган одам 
нажаси билан ташқарига 1 суткада 900000000та циста чиқари-
лади. Цисталар 2 ойгача тупроқда, 1-3 ой сувда тирик сақланади. 
Лямблиоз маиший-мулоқот йўли ва сув орқали тарқалади. 
Ифлосланган қўллар, уй жиҳозлари, болалар ўйинчоқлари, мева 
ва сабзавотлар тарқалиш омили ҳисобланади. Маиший-мулоқот 
йўли орқали тарқалишида катталар орасида лямблиоз 
инвазиясининг спорадик ҳоллари келиб чикади, ҳатто оилавий 
ўчоқлар пайдо бўлади. Болалар боғчаларида маиший-мулоқот 
йўли билан тарқалишида санитар-гигиеник режимни ҳисобга 
олганда, 18-20%дан 60-75%гача касаллик учрайди. Сув орқали 
тарқалишида лямблиознинг эпидемиялари юзага келади. АҚШда 
1965 й. 23та лямблиоз эпидемиялар бўлган ва бунда 7009та одам 
зарарланган (ЖССТ 1983й.). 
Эпидемиянинг 
келиб 
чиқишга 
сабаб 
очиқ 
сув 
ҳавзаларидан сувнинг етарлича тозаланмасдан юборилиши ёки 
фақат хлоранган сувни истеъмол қилиш ҳисобланади (хлор-
лантириш лямблий цисталарга таъсир қилмайди). 


103 
Патогенези. 
Ҳозирги 
кунда 
ЖССТ 
томонидан 
лямблийларнинг патогенлиги кўриб чиқиляпти. Лямблийларнинг 
патогенлиги И.Лалова (1976й.) тажрибасида исботланган. У 
650та лямблий цисталарни ўзига юқтиради. Натижада соғлом 35 
ёшли аёл қорнида оғриқ ва қулдираш, ич кетиш, астеник 
белгилар, ўт ишлаб чиқарувчи тизим томонидан дискинезиялар 
келиб чиқади. Касаллик ярим йилдан ортиқ давом этади. 
Соғайиш специфик лямблиозга қарши даволангандан кейин 
юзага келади. Лямблийларнинг ингичка ичак шиллиқ қавати 
муҳитига мослашганлиги учун шу ерда девор олди ҳазм бўлган 
маҳсулотларнинг гидролизатлари билан озиқланадилар ва 
кўпаядилар. 
Бошқа 
аъзоларда 
лямблийлар 
кўпаймайди. 
Лямблийларнинг мембранада паразитлик қилиши девор олди 
ҳазм жараёнини ингичка ичакнинг сўрилиш ҳамда ҳаракат 
фаолиятларини издан чиқаради. Натижада стеаторея, фермен-
татив ва витамин етишмовчилиги келиб чиқади. Сўрилишнинг 
бузилиши лямблийнинг ингичка ичакдаги гликокаликсга
таъсиридан келиб чиқади ва бу оғир синдром бўлиб ҳисобланади 
(ЖССТ 1983й.). Диареянинг механизми ҳозиргача ноаниқ. 
Ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакнинг юқори 
қисмларидаги морфологик ўзгаришлар лямблиознинг субклиник 
кечишида ҳам юзага келади. Бу ўзгаришлар ўчоқли гиперемия, 
шиши, контакт қон кетишлар, шиллиқ қаватдаги эррозиялар 
кўринишида бўлади. Ўзгаришга учраган шиллиқ қаватлардан 
биоптатларни гистологик текширганда дуоденит ва еюнитга хос 
белгилар топилди. Лмблиоз билан оғриган беморларда 
иммунитетни 
ўрганишда 
специфик 
иммунитет 
борлиги 
аниқланган. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling