Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси.
Давоси. Бемор албатта касалхонага ётқизилади ва тезда
бемор меъдаси 3%ли сода (натрий гидрокарбонат) эритмаси билан ювилади, адсорбентлар (активланган кўмир, кунгабоқар 100 мойи) берилади, сўнгра сифонли ҳўқна қилинади.Бемор қонида эркин айланиб юрган ботулотоксинни нейтраллаш учун синамадан (Безредко усули) сўнг ботулизмга қарши зардоб(БҚЗ) касалликнинг биринчи кунларидан бошлаб юбориш мақсадга мувофиқ. Зардоб асосан в/и га ёки м/о га юборилади. Унинг бир даволаш дозаси 2500 ХБ поливалент (АВЕ) зардобга тенг. Этиологик омил тури аниқлангандан сўнг моновалент (А-10000 ХБ, В-5000 ХБ, Е-10000 ХБ) зардоб юборилади. БҚЗ дозаси касллик кечим оғирлигига мос ҳолда буюрилади. Ботулизмни даволашда умумий заҳарланишга қарши препаратларнинг салмоғи каттадир. Умумий заҳарланишга қарши гемодез, 5%ли глюкоза, тузли эритмалар, плазма буюрилади. Қўзғатувчи спораларини меъда-ичак йўлида вегетатив шаклига ўтиш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, этиотроп даво сифатида левомицитин ёки тетрациклин препаратлари 7-8 кун мобойинида тавсия қилинади. Асаб тизими фаолиятининг тикланиш жараёнин тезлаш- тириш учун АТФнинг 1%ли эритмаси 2.0 мл.дан кунига 3 маҳалдан 7-10 кун мабойинида буюрилади. Юрак қон-томир тизими фаолиятини яхшилаш учун кордиамин, камфора , кофеин, юрак гликозидлари тавсия қилинади. Умумқувватловчи С ва В гуруҳдаги витаминлар буюрилиши самарали бўлади. Касалликнинг оғир кечишини даволашда глюкокортикоид (преднизалон, урбазон, дексаметазон)лар ва гипербарик оксиге- нация қўлланилади. Профилактикаси. Кўпгина давлатларда, жумладан бизнинг мамлакатда ҳам аксарият ҳолларда касаллик уй шароитида тайёрланган махсулотлар(консерва ва дудланган) истеъмолидан сўнг юзага келади. Бунга эришиш учун қуйидаги талаблар: озиқ- овқат маҳсулотларни қўзғатувчи споралари билан ифлосланиш- дан сақланиш, қўзғатувчи спораси, вегетатив шаклини ўлдирувчи ва заҳарин парчаловчитермик ишлов бериш, тайёр маҳсулотда спора бўлишига йўл қўймаслик. Колбаса, консерва тайёрлаш, масаллиқлари тузлаш, қури- тиш жараёнида санитария–гигиена қоидаларига этибор бериш керак. Қопқоғи кўпчиган консерваларни истемол қилмаслик ва уларни йўқотиш. 101 Консерва еб касалланган ва касалланмаган кишиларга профилактика мақсадида 1500- 2000 ХБ дан ботулизмга қарши зардоб юборилади. Улар 10 - 12 кун врач назоратида турадилар. Ботулотоксин билан алоқадор лаборатория хизматидаги ходим- лар ботулизмга қарши эмланадилар. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling