Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиник таснифи
I Типик шакли: (енгил, ўрта оғир, оғир шаклларда).
II Ноаниқ белги 
III Асоратлари (зотилжам, токсик миокардит, миозит, неврит, 
зардоб касалиги). 
Енгил 
шакли: 
касаллик 
симптомлари 
аста–секин 
ривожланади, органларда фалажлар учрамайди, ярим фалаж 
ҳолати кўринади. Нафас ва гемодинамика озгина бузилиши 
мумкин. 
Оғир шакли: касалликнинг ҳамма белгилари тезда авж олиб 
бориб, нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши, дисфагия ва 
дисфония хавотирли аломатлари бўлиб ҳисобланади. 
Билинар – билинмас шакли: касалликнинг маълум белгилари 
камроқ белги берадида, кейин йўқолиб кетади. Мидриаз, 
анизокория, овознинг хиралашуви бироз давом этиб кейин 
йўқолиб кетади. 
 
Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти: Ташхисот клиник- 
эпидемиологик қўйилади ва лаборатор тасдиқланади. 1. Эпиде-
миологик: бунда беморнинг бир кун олдин консервацияланган 
маҳсулотлар еганлиги. 


99 
2. Клиник: бош айланиши, оғиз қуриши, кўп чанқаш, суюқлик 
ичганда қониқмаслик ҳисси, мидриаз, аккомодация фалажи, 
ёругликка реакциясининг йўқлиги, птоз, диплопиялар, кўнгил 
айниши,қусиш, қоринда эпигастрал соҳада буровчи оғриқлар, 
қоринда метеоризм ва қабзиятларнинг кузатилиши, овознинг 
ўзгаришига хос белгилар билан бирга кечади. 
3. Умумий клиник таҳлилар (қон, сийдик, нажас ). 
4. Бактериологик экма усули (бунда бемор қусуқ массаси, 
ошқозон ювиндиси, қолдиқ озиқ – овқат маҳсулотлари ) материал 
олиб текширилади ва улар пепсин пептонли, Хотингер бульони 
Кита – Тароцци муҳити, казеин қўзиқоринли трипсинли муҳитга 
экиш. CI. botulinum газ ҳосил қилиб ўсади. Олинган культурадан 
суртма тайёрлаб микроскопия қилинганда ракеткасимон 
микроорганизмлар топилади. 
5. Биологик усул. Ботулотоксинни аниқлаш учун оқ 
сичқонларда нейтролизация реакцияси ўтказилади. Бунинг учун 2 
жуфт тажриба сичқонлари олинади, уларнинг биринчи жуфтига 
патологик қон 0,5–0,8 мл ёки бошқа патологик материалдан 
фильтрат олиниб, қорин парда ичига юборилади. Сичқонларнинг 
2 чи контроль жуфтига патологик материал билан бирга 
ботулизмга қарши А, В, С, О, моновалент зардоблар ҳар бирига 
0,05 млдан юборилади. 4 сутка давомида тажриба остидаги 
жуфтлик ўлиб, назорат жуфтлик тирик қолса, диагностик 
моновалент 
зардоб 
ёрдамида 
нейтролизация 
реакцияси 
ўтказилади ва қўзғатувчи серовари аниқланади. 
Қўзиқориндан заҳарланишда бемор сўлаги оқиб ичи кетади, 
нажаси шилимшиқ ва қон аралаш бўлади. Бемор қаттиқ терлайди 
ва руҳий ўзгаришлар кузатилади. 
Энцефалитлар: ҳар–хил шаклларда бўлиб бактериал 
энцефалитлар беморда тана ҳарорати ошиб бемор қалтирайди, 
эти увишади, бош оғриқ, шу шаклларда оғриқлар, юз – бўйин 
соҳасининг мушакларининг тортишишлари Кернинг, Брудзин-
ский балгилари мусбат, ликвор текширилганда унда оқсил 
ошганлиги, Панди ва Ноне–Аппельт реакцияларнинг мусбат 
бўлиши касалликка хосдир. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling