Тиббий саводхонлигини шакллантириш – педагогик муаммо сифатида бектаева Х. О., Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси


Download 87.44 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi87.44 Kb.
#1644354
1   2   3
Bog'liq
МақолаХуриятСеминарга-2023

Функсионал компетентлик: бу шифокорлар, ҳамширалар, фарматсевтлар ёки бошқа томонидан тақдим оғзаки ахборотга розилик, ёзма манбаларни ўқиб тушуниш ва тиббиёт мутахассисларининг кўрсатмаларга мувофиқ ҳаракат қилиш, дори-дармонларни тўғри қабул қилиш, парвариш қилишга риоя қилишдан иборат кўникмалар саналади.

  • Консептуал компетентлик: кенг доирадаги шахсий қобилиятлар бўлиб, унда тиббий саломатликни асраш малакаларини ҳаёт давомида ривожлантириш, соғлиқни сақлаш маълумотлари ва тушунчаларини тушуниш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш онгли равишда танлов қилиш, соғлиқ учун хавфларни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш.

  • Ҳаётий имкониятларни орттирувчи соғлиқни сақлаш компетентлиги: соғлиқни сақлашга оид билимларни эгаллаш натижасида ҳаётчанликни сақлаб қолиш ва геронтологик узоқ умр кўришни таъминлаш.

  • Тиббий саводхонликни ошириш, аҳоли соғлом турмушини ва саломатлигини яхшилаш учун энг самарали иқтисодий чора-тадбирларни акс этувчи соғлом аҳолининг саломатлигидир. Демак, соғлиқни сақлаш саводхонлигини ошириш соғлиқни сақлаш билан боғлиқ кенг қамровли қарорларни такомиллаштиришдир.

    Тиббий саводхонликни ошириш, бошқа турдаги компетенсиялар билан интегратсиялашади. Саводхонликнинг таълим, ҳуқуқий, молиявий, технологик ва бошқа турларини ўзаро мустаҳкамлашда афзаллик яратади. чунки барча компетенсиялар тиббий саводхонлик кўпинча билан кесишади.
    Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) манфаатдор томонларнинг роли тўғрисида ҳисобот бериб, тиббий саводхонликни ошириш илмий тадқиқот институтлари кераклигини эслатиб ўтади ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирларини ва воситаларни ишлаб чиқишни, такомиллаштириш эканлиги таъкидлайди. Тўғри ва самарали соғлиқни сақлаш саводхонлиги воситалари йигирманчи асрнинг 90-йиллари бошларида ишлаб чиқилган ва бугунги кунда тадқиқотларда фойдаланишда давом этмоқда.
    Тиббий саводхонлик бир қанча компетенсиялар билан бирга узвий боғлиқ бўлиб, функсионал саводхонлик, ўқиш ва ёзишнинг асосий қобилияти орқали керакли маълумотларни англаб етиш ва таҳлил қилишни англатади. Интерфаол саводхонлик функсионал саводхонлик, кундалик фаолият ва мулоқотда тўлиқ иштирок этиш учун ижтимоий кўникмалар орқали танқидий саводхонлик ҳисобга олинади ҳамда инсоннинг маълумотни баҳолаш қобилияти ривожлантирилади.
    Тиббий саводхонлик бир ёки бир неча тур саводхонликнинг ривожланишида асос бўлиши мумкин. Ёшлар тиббий саломатлигини ривожлантиришда таълим муассасалари муҳим рол ўйнайди. Саломатлик бевосита ва билвосита йўллар билан умумий саводхонлик яхшиланишига таъсир қилиши мумкин. Тиббий саводхонлик асосида болалар ва катталар соғлиғига нима таъсир қилишини, кенг даволаш воситалари ичидан аниқ, таъсир доираси безарар таъсир қиладиган дориларни аниқлашга ёрдам беради.
    Болаларда бундай саводхонлик кўникмаларини ривожлантириш устувор вазифа бўлиши керак. Тиббий саводхонлик муаммосини ҳал қилиш-тиббий маълумотни тушуниш ва унга мувофиқ ҳаракат қилиш қобилияти саналиб, бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири саналади.
    Бугунги мураккаб глобаллашув шароитида саломатликни сақлаш, турли ташқи ва ички таъсирларга жисмонан, руҳан ҳам маънан бардошли бўлган ёш авлодни тарбиялаш соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, саломатликни сақлашга доир тиббий саводхонликни ривожлантириш, соғлом авлодни шакллантириш, уларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик каби таҳдид ва хатарлардан асраш долзарб аҳамиятга эга. Зотан, соғлом ва баркамол авлод нафақат жисмонан, айни пайтда маънан ва руҳан етук авлод бўлиб ўзининг ва ўзгаларнинг саломатлигини асрай биладиган шахс саналади.
    Инсонларнинг соғлиғи ва ҳаёт сифатини сақлаб қолиш учун замонавий ахборот жамияти, кўп жиҳатдан умумий ва тиббий саводхонлик даражасини эгаллаш орқали намоён бўлади. Соғлиқни сақлаш саводхонлиги жуда ёш тушунчалардан бўлиб, асосан соғлом турмуш тарзи, тиббий саводхонлик, санологик консепсия, талаба-ўқувчилар томонидан соғлом турмуш тарзини тўғри шакллантириш орқали организм саломатлигини сақлаш ва келажак авлодлар учун соғлом, барқарор – комил насл қолдириш муҳим вазифа саналади. Тиббий саводхон мутахассисни тайёрлаш, уни кутилган ва кутилмаган касалликларнинг ривожланишининг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш, зарур тиббий ёрдамларни бера олиш компетентлигига эга бўлиш дея хисобланилади. Тиббий саводхонлик - соғлиқни сақлаш соҳасидаги мустақил қарорларни тушуниш, соғлиқни сақлаш, тиббий ёрдам олиш ва ҳаётнинг барча босқичларида бу зарур билим ва кўникмалар сифатини ошириш мавжудлиги билан қўллаб-қувватлаш касалликнинг олдини олиш бўлиб, кутилган ва кутилмаган холатларда ҳаётий вазиятларда қўллаш имконини берадиган компетенсиялар саналади.
    Инсоният юксак даражадаги фан-техника тараққиёти асрига қадам қўйган бўлса ҳам, саломатликни сақлаш, уни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини олиб боришда, ўз ўтмишига, яъни халқ табобатига, донишмандликнинг битмас-туганмас манбаига мурожаат қилмоқда. Ҳозирги кундаги кўпгина муаммоларни эчишда уларнинг бой тажрибаларидан кенг фойдаланиб, боқий анъаналарини тиклаб ва замонавий билимлар билан бойитиб, халқимиз соғлиғини мустаҳкамлаш йўлида қўлламоқда. Бугунги кунда халқ табобати тавсиялари нақадар муҳим аҳамият касб этаётганининг ҳақиқий исботи — жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан халқ табобатига ниҳоятда жиддий эътибор берилаётгани ва дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатида халқ табобатига расмий мақом берилганидир. Бир қатор мамлакатларда халқ табобати академиялари, илмий -тадқиқот институтлари, дорилфунунларда табобат тизими учун илмий-амалий мутахассислар тайёрлаш бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.
    Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ҳамда бу билимларини турли хил хасталикларни даволашда ишлатишган. Масалан, қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нималарга даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар.
    Ўрта асрларда халқ табобати ривожланди, унинг вакиллари табиблар деб аталган. Табиблар ўз замонасининг ўқимишли ва тиббиёт амалиёти тажрибаларига эга инсонлар бўлишган. Ўқимишли табибларни халқ хакимлар деб атаган. Бу даврда Аббос ал-Заҳравий, Абу Бакр ар-Розий, Нажибутдин Самарқандий, Аваз табиб, Илоқий, Колонисий, Қумрий, Хуросоний, Хоразмий, Махмуд Хаким Яйпаний, каби халққа танилган хакимлар муваффаққиятли тиббиёт амалиёти билан шуғулландилар ва халқ табобатини ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
    Республикамизда олий ва ўрта махсус таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқув жараёнига инноватсион технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитиш сифат-самарадорлиги ортишига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, доривор ўсимликларга оид фанларни шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида ўқитишга қаратилган ёндашувларни такомиллаштириш зарурати мавжуд. Ушбу вазифалар эчими сифатида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган таълимнинг ўзига хос хусусиятлари асосида талабаларнинг касбий компетентлилигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

    Download 87.44 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling