Тиббий статистика асослари мавзуси бўйича тест саволлари


Download 14.95 Kb.
Sana22.01.2023
Hajmi14.95 Kb.
#1109292
Bog'liq
4.1. тест саволлари


Тиббий статистика асослари мавзуси бўйича тест саволлари
1. Инсон саломатлигига таъсири энг юқори бўлган омилни кўрсатинг*
А.Турмуш тарзи
Б. Экологик омиллар
С. Тиббий –генетик омиллар
Д. Тиббий ёрдам сифати

2. Аҳоли саломатлигини баҳолашда қайси мезонлардан фойдаланилади?


А.Демограрафик, аҳолининг касалланиш, ногиронлик, жисмоний ва руҳий ривожланиш кўрсаткичларидан
Б. Демографик, касалланиш ва ногиронлик кўрсаткичларидан
С. Касалланиш, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларидан
Д. Шифокорла, ўрта тиббиёт ҳодимлари, ўринлар ва амбулатория-поликлиника муассасалари билан таъминланганлик кўрсаткичларидан

3. Аҳоли саломатлигини ўрганишда қандай усуллар қўлланилади?**


А. Тиббий-статистик, тиббий-ижтимоий, экспериментал, эксперт баҳолаш усуллари
Б. Тизимли таҳлил усули, режали-меъёрий, иқтисодий таҳлил, иқтисодий-математик моделлаштириш, клиник ва гигиеник усуллари
С. Тиббий-статистик, лаборатор, клиник экспремент усуллари
Д. Тиббий-ижтимоий, статистик, мутахасислар консилиуми ва клинико-анатомик таҳлил усуллардан.

4. Статистик тадқиқотнинг иккинчи босқичи қайси вариантда тўғри кўрсатилган?*


А. Статситик тадқиқот режа ва дастурини тузиш
Б. Статистик таҳлил
С. Статистик кузатув
Д. Статистик хулосани жадвалларда акс эттириш ва гуруҳлаш
5. Турмуш тарзининг таркибий қисмлари нималардан иборат?*
А. Ҳаёт даражаси, ҳаёт сифати, ҳаёт мамоти ва турмуш тарзи
Б. Ҳаёт босқичлари, ҳаёт сифати, ҳаёт йўли ва турмуш тарзи
С. Ҳаёт даражаси, ҳаёт қисмати, ҳаёт йўли ва турмуш тарзи
Д. Ҳаёт даражаси, ҳаёт сифати, ҳаёт йўли ва турмуш тарзи.

6. Тиббий статистика қандай бўлимлардан иборат?*


А. Саломатлик статистикаси, соғлиқни сақлаш статистикаси,
Б. Саломатлик ва демографик статистика
С. Касалланиш ва ногиронлик статистикаси,
Д. даволаш профилактика муассасалари фаолияти статистикаси, демографик статистика.

7. Саломатлик статистикасининг асосий вазифалари нималардан иборат?**


А. Жамият саломатлигини ўрганиш
Б. Жамият саломатлигини ва аҳоли саломатлигига таъсир қилувчи иқтисодий омилларни ўрганиш
С. Тиббиёт муассасалари фаолиятининг ўрганиш
Д. Алоҳида шахслар саломатлигини ўрганиш

8. Соғлиқни сақлаш статистикасининг асосий вазифалари нималардан иборат?**


А. Турли ташкилий чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди
Б. Аҳолининг бирламчи ва умумий касалланиш кўрсаткичларини ўрганади
С. Даволаш-профилактика муассасалари тармоғи, уларнинг фаолияти ва кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганади,
Д. Касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича турли ташкилий чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолайди.
9. Ҳаёт тарзи тушунчасига нималар киради?*
А. Инсоннинг шахснинг ҳуқ атворининг психологик индивидуал хусусиятлари
Б. Инсонни ўраб турган нарсалар ва ҳодисалар
С. Инсоннинг одатий кундалик ҳатти-ҳаракатлари
Д. Инсоннинг меҳнат фаолияти.

10. Ҳаёт сифати нимани англатади?


А. Давлатнинг иқтисодий ривожланишининг умумий даражаси ва шахснинг даромад миқдори билан белгиланадиган иқтисодий хусусиятларини.
Б. Шахснинг жисмоний, ҳиссий, ва ижтимоий ҳаёт соҳаларини субъектив баҳолашини
С. Миллий ва жамоа ҳаёт тартиби, кундалик ҳаётнинг ўзига хос хусусиятларини, давлат маданияти даражаси ва тамойилларини
Д. Шахс хулқ-атворининг психологик индивидуал хусусиятлари.

11. Соғлиқни сақлаш статистикасининг вазифалари нималардан иборат***?


А. Клиник, гигиена, лаборатория маълумотлари ва илмий тадқиқот материалларининг ишончлилигини баҳолаш
Б. Аҳоли саломатлигининг ҳолатини ва унга атроф-муҳит омилларининг таъсирларини ўрганиш
С. Тиббиёт муассасалари тармоғи,кадрлар ва фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш
Д. Даволаш-профилактика муассасалари самарадорлигини баҳолаш ва даволаш-профилактика муассасаларининг ишининг самарадорлигини ошириш
Download 14.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling