Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби


Download 172.82 Kb.
bet9/17
Sana21.10.2023
Hajmi172.82 Kb.
#1714690
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
1. Тижорат банкларида ташқи аудит

Ички аудит хизмати - банкда ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самародорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлиги, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги ҳужжатларига, таъсис ва ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширувчи, шунингдек банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича банк Кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма.

Банк Кенгаши тегишли ички назорат тизимини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Аудиторлик қўмитасини тузади ва ушбу қўмита таркибига фақатгина банк Кенгаши аъзолари киритилади.

Банк Кенгаши тегишли ички назорат тизимини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Аудиторлик қўмитасини тузади ва ушбу қўмита таркибига фақатгина банк Кенгаши аъзолари киритилади.

Аудиторлик қўмитаси раиси ва аъзолари банк Кенгаши раиси тавсиясига биноан банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Аудиторлик қўмитаси таркибига банк Кенгашининг камида учта аъзоси киритилади. Аудиторлик қўмитаси таркибига кирувчи банк Кенгаши аъзолари банк фаолиятига жавоб берадиган бошқа Кенгаш қўмиталари аъзолари этиб тайинланмаслиги керак.

Аудиторлик қўмитаси аъзолари аудит хизмати вазифалари ва фаолиятини ташкиллаштириш учун олий маълумотга ва етарли иш тажрибасига эга бўлишлари ва аъзоларининг камида битта аъзоси молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича малакага эга бўлиши ҳамда бухгалтерлик ҳисоби ёки аудит бўйича мутахассис бўлиши лозим.


Аудиторлик қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- ҳар бир ички аудит текширувлари ўтказилгандан сўнг тақдим этиладиган Аудит хизмати ҳисоботларини ўрганиш;
- ички аудит бўйича чораклик ҳисоботларни ўрганиш ва уларни банк Кенгашига тақдим этиш;
- ташқи аудиторлар учун техник вазифаларни ишлаб чиқишда банк Кенгашига амалий ёрдам бериш;

- ташқи аудитор таклифларини баҳолашни ўтказишда банк Кенгашига амалий ёрдам бериш, ташқи аудиторни танлашда банк Кенгашига тавсиялар тайёрлаш;


Download 172.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling