- молиявий ҳисоботни (ойлик, чораклик, йиллик) жорий аудиторлик текширувидан ўтказиш; - операциялар ёки дастурларнинг натижалари уларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши ҳамда режалаштирилганидек бажарилишини аниқлаш мақсадида уларни текшириш; - бухгалтерия, операцион ва маъмурий назорат тизимларининг монандлигини баҳолаш; - банк фаолиятини ташқи аудитга тайёрлаш. Бундан ташқари, Аудит хизмати: Бундан ташқари, Аудит хизмати: - ички низом, йўриқнома, тартиб ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади; - малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг ўхшаш хизматлари билан ҳамкорлик қилади; - маълумотларни алмашиш орқали ташқи аудиторларга ёрдам беради ва уларнинг ишида кўмаклашади; - амалий назоратни мақбул харажат билан татбиқ этишда ёрдам беради; - текшириш материалларини умумлаштиради ва текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотларни Аудиторлик кўмитаси ва банк раҳбариятига тақдим этади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун чора кўриш тўғрисида Аудиторлик қўмитаси ва банк раҳбариятига таклифлар беради. Аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита банк Кенгаши ёки унинг Аудиторлик қўмитасига бўйсунади. Аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита банк Кенгаши ёки унинг Аудиторлик қўмитасига бўйсунади. Банкнинг ҳудудий филиалларида тайинланган барча Аудит хизмати ходимлари бевосита бош аудиторга бўйсунишлари лозим. Аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим. Бош аудитор ёки Аудит хизмати ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқ тўғрисида банк Кенгаши раисига дарҳол билдирилиши лозим. Бош аудитор банк Кенгаши қарорига асосан тайинланади ва ўз хизмат вазифасидан озод этилади. Аудит хизмати ходимлари Бош аудитор тақдимномасига мувофиқ банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Аудит хизмати ходимлари текширув ўтказиш жараёнида қуйидаги ваколатларга эгадирлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |