Тижорат банкларида ички аудит бир йилда камида бир марта ўтказилиши лозим. Ички аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги аудит ўтказиш лозим бўлган ҳар бир соҳага боғлиқ бўлган таваккалчилик даражасини баҳолашга асосланган бўлиши керак Ички аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги аудит ўтказиш лозим бўлган ҳар бир соҳага боғлиқ бўлган таваккалчилик даражасини баҳолашга асосланган бўлиши керак Ички аудит ҳажми банк ички назорат тизимининг етарли бўлиши ва самарадорлигини ҳамда юклатилган мажбуриятларни бажаришдаги ишлар сифатини текшириш ва баҳолашни ўз ичига олиши лозим. Аудит хизмати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўғрилигини текшириши лозим. Ички аудит текширувини ўтказиш жараёнида банк операциялари ва ҳисоботларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қоида, режа, тартиб ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши текширилиши, шунингдек банк томонидан уларга амал қилиш даражаси аниқланиши лозим. Аудит хизмати текширув вақтида капиталнинг етарлилик даражасини баҳолаш, активларнинг таснифланиши, таваккалчиликни бошқаришни ва ликвидлиликни баҳолаш, ўтказилган банк операцияларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш каби саволларга жавоб бериши лозим. Аудит хизмати текширув вақтида капиталнинг етарлилик даражасини баҳолаш, активларнинг таснифланиши, таваккалчиликни бошқаришни ва ликвидлиликни баҳолаш, ўтказилган банк операцияларини бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш каби саволларга жавоб бериши лозим. Аудит хизмати активларнинг сақлаш усулларини ва зарурат туғилганда уларнинг мавжудлигини текшириши лозим. Бундан ташқари Аудит хизмати натижаларнинг қўйилган мақсад ва вазифаларга мослиги ҳамда операция ва дастурлар режага асосан бажарилишини аниқлаш мақсадида операциялар ёки дастурларни текшириши лозим. Ички аудит текшируви натижалари текшириш ҳисоботи ва уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўпламини ўз ичига олиши зарур. Аудиторлик текшируви иш ҳужжатлари Аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва Аудит хизмати бўлими раҳбарлари томонидан текширилади. Ушбу ҳужжатларда олинган маълумотлар ва ўтказилган таҳлил қайд этилган бўлиши, шунингдек улар аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган ҳолатлар учун асослар ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |