Tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Download 101.78 Kb.
bet23/23
Sana02.04.2023
Hajmi101.78 Kb.
#1320361
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
TIJORAT BANKLARINING VALYUTA OPERATSIYALARI

Субстандарт кредитлар. Бу гуруҳга кирувчи кредитлар улар-нинг сифати етарли даражада эмаслигини билдирувчи аниқ белги-ларга эга бўлади. Бу, асосан, кредитларнинг банкка қайтиб тўлани-шида маълум камчиликлар мавжудлигини ва қарзни тўлаш учун қўшимча манбаларни топиш зарурлигини кўрсатади. Субстандарт кредитлар қарз олувчининг ишончли молиявий аҳволи ва тўлов қобилиятининг юқори даражаси билан ҳимояланмаган. Бу кредит кредитнинг таъминланганлигини ташкил қилувчи манбалар маълум таваккалчиликлар билан боғлиқлигини, кредитнинг жорий ҳолати бўйича етар-ли ахборотнинг мавжуд эмаслиги, гаров ҳужжатларида маълум кам-чиликлар мавжудлиги билан характерланади. Бу кредит бўйича 60 кундан 90 кунгача тўланмаган қарзлар мавжуд бўлиши мумкин. Бу кредитлар молиявий аҳволи барқарор бўлмаган, корхонанинг тўловга лаёқатлилигида камчиликлар бўлган ҳолларда юзага келади. Субстан-дарт кредитлар бўйича тўланмаган қарзларни қоплаш учун 25 фоиз миқдорида захира ташкил қилинади.
Шубҳали кредитлар. Бу кредитларга юқорида келтирилган гуруҳлардаги кредитларнинг барча салбий томонларини ўзида ифода қилган, тўлиқ таъминланмаган, тўланиш эҳтимоли кам бўлган кре-дитлар киради. Бу кредитлар бўйича олинган кредит яхши таъмин-ланган бўлганида асосий қарз бўйича фоизларни тўлаш муддати 120 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган бўлса, зарар кўриш имконияти юқори, бироқ ушбу кредитларнинг сифатига ижобий таъсир кўрса-тиш мумкин бўлган омиллар мавжудлиги сабабли уларни йўқотилган, деб таснифланиши вақтинча тўхтатилади. Бу гуруҳга кирувчи кре-дитлар бўйича 50 фоизгача захира ташкил қилиниши лозим.
Ишончсиз кредитлар. Бу кредитлар бўйича қарзларнинг тўла-ниш эҳтимоли деярли йўқ. Агар кредит тўлиқ таъминланмаган бўлса, энг камида битта муаммоли тавсифга эга бўлса, тўлов муддати 180 кундан ошган бўлса ҳамда кредитни "шубҳали" деб таснифлаб бўл-маса, бундай активлар "ишончсиз" деб ҳисобланади. Бу активлар жуда паст қийматга эга бўлиб, уларни активлар сифатида ҳисобга олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун банклар бу кре-дитларни ўз балансларида зарар сифатида ҳисобга олишлари мумкин. Ишончсиз кредитлар фойда ҳисобига бунинг учун фойда етмаган ҳолларда эса, банк сармояси ҳисобига балансдан чиқарилиши мум-кин. Банк учун бу кредитлар зарар сифатида таснифланади.
Бир йил ва ундан ортиқ муддатда ҳаракатсиз бўлган активлар, муддати ўтган ва фоизлар бўйича қарзлар зарар сифатида тавсиф-ланиши мумкин. Шу сабабли бу гуруҳга кирувчи кредитлар бўйича 100 % захира ташкил қилиш лозим бўлади.
Тижорат банкларининг кредит портфели берилган ссудалар-нинг таъминланганлик даражасига кўра қуйидаги турларга ажратилиши мумкин:
– биринчи даражада таъминланган;
– бошқа таъминотга эга бўлган;
– тўлиқ таъминланмаган;
– таъминланмаган ссудаларга бўлинади.
Биринчи даражада таъминланган кредитлар гуруҳига тўлиқ таъминланган кредитлар киради. Улар қуйидагилар билан таъмин-ланади:
– Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати;
– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кафолати;
– Ўзбекистон Марказий банки розилиги билан биринчи синф хорижий банклари кафолати;
– эркин айирбошланадиган валютадаги гаров;
– Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари кўрини-шидаги гаров;
– стандартлаштирилган қимматбаҳо металлар қўйилмалари кўри-нишидаги гаров;
Бошқа таъминотга эга бўлган ссудалар гуруҳига қуйидагилар билан таъминланган кредитлар киради:
– мол-мулк гарови;
– қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров;
– бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг кафолат хати ва бошқалар киради.
Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада тузил-ганлигига боғлиқ.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда МДҲга кирувчи давлат-лар тижорат банкларининг кредит сиёсати мамлакат иқтисодиётини тез-роқ ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳозирги вақтда бу мустақил давлатларнинг банклари аксарият ҳолларда воситачилик операция-ларини ўтказиш учун кўпроқ қисқа муддатли кредитлар бермоқдалар. Шу билан бирга, кредитни узоқ муддатга инвестиция қилиш банк-ларга ва жамиятларга катта фойда бериши мумкин.
МДҲга кирувчи давлатларнинг банклари учун лизинг операция-лари янги операциялар тури ҳисобланади. Бу операция турида банк-лар ёки лизинг компаниялари ижарага берилган мулкнинг эгаси бўлиб қолаверадилар.
Лизинг операцияларини ўтказишнинг банк учун фойдали томони шундаки, одатда, ижара учун тўлов худди шу муддатга бериладиган узоқ муддатли кредитлар фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлади.
Бундан ташқари, бу ерда мижознинг тўлов қобилиятига эга эмас-лигидан йўқотиш таваккалчилиги бўлмайди. Битимда кўрсатилган шартларнинг бузилиши юз берган ҳолларда банк ижарага берилган мулкни қайтаришни талаб қилиши мумкин. Ривожланган хорижий мамлакатларда лизинг операциялари кенг тарқалган. Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида лизинг операциялари кам ҳажмда қўлланилади. Ҳозирги кунда лизинг операцияларига шароитлар яратиш соҳасида ишлар олиб борилмоқда. 

Download 101.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling