Tijorat banklarining valyuta operatsiyalari


Download 101.78 Kb.
bet22/23
Sana02.04.2023
Hajmi101.78 Kb.
#1320361
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
TIJORAT BANKLARINING VALYUTA OPERATSIYALARI

Яхши кредитлар. Кредитнинг бундай сифатда баҳоланиши, мижознинг активлари, уларнинг ҳолати бўйича ҳеч қандай гумон йўқлигидан далолат беради. Молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик айланмаси юқори даражада хусусий капитал билан таъминланган, юқори рентабеллик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредитор қарзларнинг айланиш муддати қисқа бўлиши лозим. Бу кредит эгалари молиявий барқарор хўжалик субъекти бўлиб, у юқори даражада таъминотга эга бўлади. Бунда асосий эътиборни қарз олувчининг аввалги фаолия-тидаги мажбуриятларига муносабатига, осон реализация қилинувчи активлар ва юқори ликвидли маблағлардан ташкил топган ишончли кредит таъминотига қаратиш керак. Ушбу тоифадаги кредитларда қайтармаслик белгилари мавжуд эмас, банклар учун зарар кўриш имкониятлари минимал даражада бўлади, кредит таъминланган-лигининг гаров, кафолат ва бошқалар сифати, таъминланганликка олинган мол-мулк, гаров ва бошқаларнинг таркибида тез пулга айла-надиган активлар ва юқори ликвид маблағлар салмоғининг кўплиги эътиборга олинади. Кредит бўйича олинган таъминланганлик (гаров, мол-мулк ва бошқалар) кредит суммаси ва у бўйича фоиз ставкаларини тўлашга етарли бўлгандагина кредит таъминланган деб баҳо-ланиши мумкин.
Кредит бўйича барча ҳужжатлар қонун бўйича расмийлаштири-лиши ва банк зарур бўлганда кредитни ундириб олиш имкониятига эга бўлиши зарур (кредитнинг қайтарилмаслик эҳтимоли чекланган бўлса-да). Кредитнинг бу гуруҳида мижознинг фаолиятидаги икки асосий омилга алоҳида эътибор бериш зарур. Булар:
– мижознинг олдинги фаолиятидаги ўз мажбуриятларига бўлган муносабати;
– кредит бўйича аниқ таъминланган (гаров, кафолат, мулк ва бошқалар) бўлиши ва унинг тўғри расмийлаштирилганлиги.
Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар бўйича вақти-вақти би-лан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик шароити юзага келади. Лекин кредитни белгиланган муддатда тўлай олмаганда тўлов муд-дати бир марта узайтирилиши ва кредит бўйича фоиз-ларни тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача, тўлиқ таъмин-ланмаган кредитлар учун 30 кундан ошмаслиги лозим. Олган кредити стандарт кредит деб топилган мижозларнинг молиявий аҳволи, одатда, барқа-рор бўлади, лекин сабаблар туфайли унинг фаолиятида салбий молия-вий ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Бундай кре-дитлар қаторига яхши расмийлаштирилмаган кредитлар, гаров, таъминланганлиги бўйича тўғри ҳужжатлаштирилмаган ёки ҳужжатлар етарли бўлмаган кредитлар ҳам кириши мумкин. Бу кредитлар бўйича 10 фоиз миқдо-рида захира ташкил қилиниши зарур.

Download 101.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling