Тил структураси ва унинг ўрганилиши


Тил сатҳлари тушунчаси ҳақида


Download 76.5 Kb.
bet2/3
Sana12.10.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1699620
1   2   3
Bog'liq
Til strukturasi

Тил сатҳлари тушунчаси ҳақида

Тил материалини муайян белгиларга кўра таснифлаш ғояси лингвистика фанига ҳеч қачон бегона бўлмаган (масалан, тил материали анъанавий равишда фонетика (фонология), морфология, синтаксис қисмларига бўлиб ўрганган). Аммо «тил сатҳи» тушунчаси дастлаб Америка дескриптив лингвистикасида илмий жиҳатдан асос топди. Дескриптивистлар ҳозирги замон тадқиқотларидан фарқли ўлароқ, тилнинг тузилишини босқичли боғлиқликларнинг мураккаб тизими сифатида эмас, балки оддий кетма-кетлик ҳолида тасаввур қилишади.


Америка дескриптив лингвистикасида сатҳларга ажратиш ғояси «Тил структурасининг ичидаги турли элементларнинг ўзаро муносабатлари ва тилни тасвирлаш методикаси» (Кацнельсон 1962: 2) сифатида муайян таълимот кўринишини олди.
Сатҳларга ажратиш концепцияси олий ва қуйи сатҳлар мавжудлигини ҳам эътироф этади. Қуйи сатҳ дейилганида нисбатан содда бирликлар, масалан, фонемаларнинг айрим кичик системалар ташкил қилиши, олий даража дейилганида эса мураккаброқ бирликлар, масалан, сўзларнинг тузилиши назарда тутилади.
Тил тизими турли даражадаги муайян мураккабликка эга бўлган бирликлар ва улардан фойдаланиш қоидалари йиғиндисидир. Тил тизимига турли қолиплар ва схемалар хос бўлиб, улар асосида турли мураккаб бирликлар, сўз бирикмалари ва жумлалар ясалади.
Тил бирликлари тузилишига кўра икки томонлама бирлик – маълум мазмун англатувчи товушлар комплексидан ясалиши ёки ушбу икки томонлама бирликнинг фарқини кўрсатувчи алоҳида товушлардан (фонемадан) иборат бўлиши мумкин. Тилдан алоқа воситаси сифатида фойдаланиш, яъни уни нутқ жараёнида ишлатиш тил элементларидан ахборотни ифодалайдиган ва узатадиган алоҳида тизимлар яратишга олиб келади. Нутқ жараёнида ҳосил бўладиган бундай системалар алоҳида жумлалар бўлиб, нутқ системаси сифатида тил бирликларидан ташкил топади.
Тил бирликлари ҳам мураккаблик даражаси ва вазифасига кўра фарқланадилар: фонемалар морфема ва сўзларнинг талаффузини ҳосил қилсалар, морфемалар сўзларни ҳосил қилади. Сўзлар эса муайян қоидалар асосида эркин нутқ бирликларини – конкрет ибора ва жумлаларни ҳосил қилади. Бундай ҳолда юқори даражадаги бирликлар қуйи даражадаги бирликлар ҳисобига ривожланмайди (Солнцев 1972: 5).
Тил тизимининг сатҳлардан иборат бўлиши ҳақидаги ғояни қўллаган олимлардан Э.Бенвинист (1965: 434-439; 1974: 64) тўрт сатҳли тузилишни таклиф қилади: фонемалар, морфемалар, сўзлар ва гаплар сатҳлари. Тил бирликларининг хусусиятлари уларнинг бошқа бирликлар билан муносабатга киришувида намоён бўлади. Бундай муносабатларни умумий кўринишда уч турга бўлиш мумкин: синтагматик, парадигматик ва иерархик муносабатлар.
Синтагматик муносабатлар бирликларнинг кетма-кет тартибда бирикишидаги муносабатларидир (уларни баъзан бирликларнинг комбинаторлик муносабатлари деб ҳам аташади).
Ассоциатив ёки парадигматик муносабатлар бирликларнинг айрим хусусиятлари умумийлиги ёки ўхшашлиги асосида муайян гуруҳларга бўлиниб, муносабатга киришувидир.
Иерархик муносабатлар нисбатан оддий бирликларнинг мураккаброқ бирликлар билан бирикиши жараёнида юзага келади. Бу муносабат «яхлитлик ва бўлак» ўртасидаги муносабатни акс эттиради.
Иерархик бирликлар «…дан иборат», «…дан ташкил топади» каби иборалар билан ифодаланиши мумкин.
Кўрсатилган уч турдаги муносабатларга киришув барча тил бирликларининг энг умумий хусусиятлари ҳисобланади.
Ҳар бир сатҳ нисбатан бир хил (бир хил мураккаблик даражасига эга бўлган) бирликларнинг мажмуасини ташкил қилади. Улар ўзаро синтагматик ва парадигматик муносабатларга киришувлари мумкин, бироқ иерархик муносабатларга кириша олмайдилар (фонемалар фонемалардан, морфемалар морфемалардан, сўзлар сўзлардан ташкил топмайди).
Тилнинг ҳар бир бирлигига хос ички яхлитликка ва белги ёки белгилар бирикмасининг синтагматик, парадигматик ва иерархик муносабатларига асосланган ягона мезоннинг қўлланиши тил тизимида маълум кўринишдаги сатҳларни ажратиш имконини яратади.
Фонетик – фонологик сатҳ бирлиги фонемадир. Фонема мавҳум бирлик ҳисобланади ва у функционал ўхшаш ва фонетик жиҳатдан бир хил товушлар йиғиндиси, умумлашмасидан иборат. Бошқача айтганда, фонема мавҳум бирлик сифатида умумийлик хусусияти ва ўз вариантларига эгадир. Конкрет товушлар фонемаларнинг вариантларидир ва улар «фонлар» ёки «аллофонлар» деб юритилади. «Фонема» атамаси эса аниқ фонемалар синфининг қисқача номидир. Фонема ва фон инвариант ва конкрет шаклдаги (маълум вазифа бажараётган товушнинг) ягона бирликнинг турли ифодаланишидир. Товуш фонеманинг ажралмас бўлаги эмас, балки у конкрет фонеманинг ифодасидир.
Фонема морфема ва сўзнинг товуш қобиғи таркибига киради, морфема ва сўзлар таркибида вариантлар кўринишида ифодаланади. У ички бутунликка ва фарқловчи хусусиятларга эга бўлиб, энг кичик белги сифатида мавжуд (Березин, Головин 1979: 147)
Морфем – морфологик сатҳ асосини морфемалар ташкил қилади. У сўз ва грамматик формалар таркибига киради, талаффузда фонемалар йиғиндисидан иборат ва грамматик шакллар таркибида вариантларга эга бўлади. У ҳам ички бутунликка эга бўлиб, (барча вариантлар учун мазмун бирлиги) махсус белги билан ифодаланди. Бу белги мустақил мазмунга эга эмас.
Сўз ясаш сатҳида тил тизимида мавжуд бўлган сўзларнинг структураси («сўзлар қандай ясалган») ва янги сўзлар ясаш имкониятлари («қандай ясалади?») ҳақида фикр юритилади.
Тилнинг сўз ясаш имкониятлари ушбу тизимни алоҳида сатҳ сифатида ажратишга туртки бўлади. Сўз ясаш моделлари морфологик гуруҳларни (сўз туркумларини) ташкил қилишда иштирок этади, сўзлар орасидаги муносабатларни умумлаштиради, нутқ таркибида қайта воқеланади, модел ички яхлитликка эга (маъно, восита ва ифода усулларининг яхлитлиги). Морфемаларнинг асосий вазифаси сўз ясаш ва сўз шаклларини ўзгартиришдир.
Синтаксис сатҳида сўз бирикмалари ва гап тузилиши, уларнинг семантикаси ўрганилади.
Лексик – семантик сатҳ таҳлилида лексикология ва семасиология фанлари боғлиқлиги намоён бўлади. Лексикология тилнинг умумий луғат таркибини, семасиология эса лексик маънони ўрганади. Лексик-семантик тизимга луғавий ва фразеологик бирликларнинг маъно - мазмун муносабатлари, улар ташкил қиладиган гуруҳларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзаро алоқадорлик характери (лексик-парадигматик) ва тилнинг бошқа қуйи тизимлари билан боғлиқ томонлари, тил бирликларининг семантик ўзгаришидаги вариантлилик каби масалалар тааллуқлидир.



Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling